2.4-расм.
Термостатни
текшириш
чизмаси
1—кронштейн,
2—термометр,
3—
индикатор, 4—термостат, 5—сувли
ванна, 6—Электр плитка
Ечиб олинган термостат, қизитилган сувли ваннага ботирилиб,
ишлаши текширилади.
Термостатларни текшириш учун, клапаннинг очилишидаги
бошланғич ҳарорат ва клапаннинг йўли аниқланади. Двигателининг
термостати қуйидаги тартибда текширилади (2.4-расм):
61
1. Термостат олиниб, у қуйқумлардан тозаланади ва электр
плиткага (6) ўрнатилган сувли ваннага (5) туширилади.
2. Сувни аралаштириб турган ҳолда киздирилади ва унинг ҳолати,
бўлинмасининг қиймати 1
С дан катта бўлмаган симобли термометр
ёрдамида назорат қилиб турилади.
3. Индикатор (3) билан клапан очилишининг бошланиши
текширилади, яъни клапан 0,1мм. га очиладиган ҳарорат (80±2)°С
аниқланади. қайнаётган сувда клапан камида 8,5 мм га тўлиқ очилади.
Техник ҳизмат кўрсатиш.
Кундалик ҳизмат кўрсатишга, тизимни герметиклигини кўриш ва
совитиш суюклигининг сатҳини меъёрига келтириш киради. Агар совитиш
тизими сув билан тўлдирмаган бўлса, у ҳолда қишки вақтда автомобил
гараждан ташқарида, яъни очиқликда сақланганда совитиш тизимидаги,
юргазиб юбориш иситкичадаги, шунингдек пешойнани ювиш учун
мўлжалланган бакчадаги сув тўкиб ташланади. Двигателни юргазишдан
олдин тизим иссиқ сув билан тўлдирилади ёки двигател иситиш тизимига
уланади.
1-ТХК
ўтказилганда
юритма
тасмаларининг
таранглиги
текширилади, лозим бўлса ростланади. 2-ТХКда шамолпаррак радиатор
ҳамда жалюз текширилади ва керак бўлса махкамланади. Юритма
тасмалар таранглиги ростланади, сув насосининг ҳамда шамолпаррак
тасмасини тарангловчи қурилманинг подшипниклари мойланади.
Мавсумий ҳизмат кўрсатишда совитиш ва иситиш тизимининг, шунингдек
юргазиб юбориш иситгичининг герметиклиги текширилади, совитиш
тизими ювилади, қишки мавсумга тайёргарлик кўрилаётганда юргазиб
юбориш иситкичининг ишлаши текширилади. Герметиклик назорат
қилинади, шланглар юзаларидаги ёриқлар, шишган жойлар ва қатламларда
62
ҳалқоб бўлмаслиги керак. Бундай текширишлар учун ҳаво насоси,
манометр ва радиатор бўғзи билан бириктириладиган қурилмадан ташкил
топган асбобдан фойдаланган маъқул. Насос ёрдамида радиаторнинг
юқори қисмида 60 кПа атрофида босим хосил қилинади. Радиатор ёки
кенгайтириш бачоги қопқоғидаги ҳаво ва буғ клапанлари қўл бармоқлари
билан босиб кўриб текширилади.
Совитиш тизимини ювиш қуйидаги тартибда бажарилади: совитиш
суюқлиги тўкилади; тизим сув билан тўлдирилади; двигател юргазилади ва
қиздирилади; сув тўкиб ташланади; тизим шу тартибда яна бир марта
ювилади; сўнг совитиш суюқлиги билан радиатор тўлдирилади, радиатор
қопқоғини ўрнига қўйиб кенгайиш бакчасига, «MIN» белгисидан 3-5 см
баландликгача
суюқлик
қуйилади.
Конструкциянинг
ўзига хос
томонларини ва материалларнинг хоссаларини ҳисобга олган ҳолда
тайёрловчи заводлар ўз кўрсатмаларида, совитиш тизимини ювиш
тартибини ҳамда ювиш учун ишлатиладиган суюкликлар таркибини
белгилаб қўйган.
ЗМЗ-53 двигатели иссиқлик режимининг меъёрида ишлаши учун
унинг совитиш тизимига автоматик бошқарилувчи термостат ва жалюзи
ўрнатилган бўлиб у ҳайдовчи томонидан бошқарилади. Термостат ҳарорат
78
С етганда совутиш суюқлиги юқори айлана бўйлаб айланишини
тъминлайди.
ЗМЗ-53 двигателидаги сув насоси ва шамолпаррак юритмаси
тасмасининг (2.5-расм, б) таранглиги, ричаг (5) дастасини суриб таранглаш
ролиги (4) ёрдамида ростланади. 30-40 Н куч таъсирида тасма эгилиши 10-
15 мм бўлиши лозим. Генератор юритмасининг тасмаси эса ўрнатиш
планкасидаги ариқчасимон тешик бўйлаб генераторни суриш орқали
тарангланади.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |