Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

2.5-расм. Двигателлардаги юритма мосламаларининг таранглигини 
ростлаш: а-ЗМЗ-24, б-ЗМЗ-53, в-ЗИЛ-130 1-генератор, 2-ўрнатиш 
планкаси, 3-гайка, 4-таранглаш ролиги, 5-ричаг, 6-тирсакли вал шкиви, 7-
генератор шкиви, 8-ростлаш болти, 9, 10, 11-компрессор, шамолпаррак ва 
сув насоси, рул бошқармасидаги гидрокучайтиргич насосининг шкивлари, 
12—таранглаш кронштейни. 
“ЗИЛ-130” двигателида 3 та тасмани тўғри тарангланишини кузатиб 
бориш лозим (2-чизма, в). Рул бошқармасидаги гидралик кучайтиргич 
насоси юритмасининг тасмаси, насосни таранглаш кроштейнида(12) суриб 
тарангланади, генератор юритмасининг тасмаси эса генераторни 
планкага(2) маҳкамловчи гайкани бўшатиб, сўнг геноаторни суриб 
тарангланади. Бу тасмаларнинг эгилиши 40 Н куч таъсиида 8-14 мм. дан 
ошмаслиги керак. Компрессор юритмасининг тасмаси ростлаш болти(8) 
ёрдамида компрессорни кронштейн томон силжитиб тарнгланади. Бу 
тасманинг 40 Н куч остидаги эгилиши 5-8мм бўлиши лозим. 
Совутиш суюқлиги двигател цилиндрларидан ажралган иссиқлик 
ҳисобига исиб, радиатор орқали совутилади ва совутиш кўйлагига қайтади. 
Суюқликнинг доимий айланиши тизимдаги сув насоси орқали 
таъминланади, унинг юқори даражада совутиши радиаторга ҳавонинг 


64 
босим остида юбориши ҳисобига ташкил қилинади. Совутиш тизимига 
суюқлик радиатор бўйинчаси ёки бок орқали қуйилади. Совутиш 
тизимининг сиғими енгил автомобилларнинг ҳажмига мутаносиб равишда 
6-12 л бўлади. 
Радиатор иссиқ ҳароратни совутиш суюқлиги орқали ҳавога 
ўтказади. У юракча устки ва пастки бок ва мустаҳкамлаш деталларидан 
тузилган. Радиаторларнинг ишлаб чиқариш учун мис, алюминий ва улар 
асосидаги қоришмалардан фойдаланилади. Конструкцияси буйича 
радиаторлар трубасимон, пластиксимон ва катаксимон бўлади. 
Трубасимон радиаторлар нисбатан кўпроқ тарқалган. Бундай радиаторлар 
юракчаси айлана ёки овал шаклидаги, вертикал жойлашган трубалардан 
ташкил топган бўлиб, юпқа горизонтал пластиналар орқали радиаторнинг 
пастки ва юқорги бочкаларига ўтади. Пластиналар сони иссиқлик 
узатишни яхшилайди ва радиаторнинг мустаҳкамлигини оширади. 
Овалсимон 
трубкалар 
совутиш 
субқлигининг 
музлаш 
пайтида 
радиаторнинг юпқа трубалари ўзгарган пайтида тизимга ўрнатилган 
кенгайтирилган 
бок 
совутиш 
суюқлиги 
ҳажми 
ўзгаришини 
мувозанатлайди (2.6-расм) [46]. 
 
 
  
2.6-расм. Совутиш тизими деталлари. 
Баъзи радиаторларда қуйиш бўйинчасининг йўқлиги сабабли 
тизимни совутиш суюқлиги билан тўлдириш кенгайтирилган боклар 
орқали амалга оширилади. Совутиш суюқлигининг яхши айланишини сув 


65 
насоси таъминлайди. Насос тизимда мажбурий айланиш жараёнини 
вужудга келтиради (2.7-расм). 
 
 
 
2.7-расм. Сув насоси 
Двигател ишга туширилганда ейилишни камайтириш учун унинг 
ишчи ҳароратгача тез исиши ва шу ҳароратни эксплуатация жараёнида 
сақлаб қолиш зарур. Двигателнинг қизиши оптимал ҳароратга етишини 
таъминлашда термостат ҳизмат қилади. Термостат радиаторнинг юқори 
боки ва цилиндрлар каллагининг совутиш йўлагига ўрнатилади. Совутиш 
тизимида суюқлик ва қаттиқ жисм билан ишловчи термостатлардан 
фойдаланилади (2.8-расм) [46]. 
 
 
 
 
2.8-расм. Термостат тузилиши 
ТИКО ва ДОМАС русумли автомобилларига ТХКда совитиш 
тизимидага суюқликнинг сатҳи текширилади (двигателнинг совуқ 
ҳолатида), унинг сатҳи "FULL" ва "LOW" белгиларининг оралиғида 


66 
бўлиши зарур. Агар сатҳ "LOW" белгисидан пастда бўлса, суюқлик сатҳи 
меъёрига келтирилади. 
“Нексия” ва “Эсперо” автомобилларида суюқлик сатҳи "COLD" 
белгисидан юқорида бўлиши керак. 
Совитиш тизимини жорий таъмирлаш. Совитиш тизимининг зичлиги 
шикастланган 
мис 
ўтказгичларни 
кавшарлаш, 
зарурат 
туғилса 
алмаштириш йўли билан таъмирланади. Радиаторларнинг таъмирлашда, 
уларнинг яроқсиз ҳолга келган ўтказгичларини 5%гача беркитиб 
қўйилишга ва 20%гача янгисига алмаштирилишига руҳсат этилади.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish