Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Тажриба – синов ишларининг бориши ва олинган



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

3.2. Тажриба – синов ишларининг бориши ва олинган 
натижалар таҳлили 
 
Педагогик тажриба-синов ишларининг олиб бориш учун касб-ҳунар 
коллежларининг иккинчи ва учунчи босқич талабалари танлаб олинди. 
Улар иккита тажриба-синов ва назорат гуруҳларига бўлинди. Тажриба 
гуруҳларида дарслар модулли ўқитиш технологияси бўйича ташкил 
этилди. Назорат гуруҳларида физика ўқув машғулотлари анъанавий усулда 
олиб борилди. 
Тажриба-синов ишлари асосий қисми Жиззах тумани транспорт ва 
саноат коллежи коллежида ташкил этилди. Ушбу тажриба-синов ишларида 
2 нафар “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, 
таъмирлаш” фани ўқитувчиси 68 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўтказилган 
тажриба-синов ишларининг натижалари қуйидаги 3.1 – жадвалда 
келтирилган. 
Биз тажриба-синов натижаларининг ҳаққонийлигини таъминлаш 
учун математик-статистик усулдан фойдаландик. 
Тажрибаларда олинган натижаларни ишлаб чиқишда бир қаторнинг 
частотаси билан бошқа қаторнинг частотасини таққаслаш, назарий 
частоталар билан тажрибавий қатордаги фарқни тасодифий ёки тасодифий
эмаслигини аниқлаш лозим бўлади. Бунинг учун биз машҳур инглиз 
статисти К. Пирсон [32] томонидан таклиф этилган “Хи квадрат” 
(
)
мезони ёки мувофиқлик мезонидан фойдаландик. 


86 
Бунда назорат ва тажриба гуруҳлари берилган бўлиб, улар қуйидаги 
формулага таяниб озодлик даражалари сони аниқланади. 
– 
тажриба-синов гуруҳидаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш 
кўрсаткичлари (частотаси); 

назорат гуруҳидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари (частотаси); 
k – белгиларнинг миқдори. 
Биз умумий ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича олинган натижаларнинг 
ишончлилик даражасиникоэффициентига таяниб асосладик. 
Модулли ўқитиш технологияси асосида таълим олган тажриба-синов ва 
анъанавий ўқитиш усули асосида таълим олган назорат гуруҳи 
ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 
3.1-жадвал 
Гуруҳлар 
Назорат гуруҳи 
Ўқувчилар сони (n=32) 
Тажриба-синов гуруҳи 
Ўқувчилар сони (n=36) 
Баҳолар
“2” 
“3” 
“4” 
“5” 
“2” 
“3” 
“4” 
“5” 
Ўқувчилар 
сони 
n=5 
n=11 
n=9 
n=7 
n=4 
n=9 
n=12 
n=11 
Ўзлаштириш 
кўрсаткичлари 

15,62 
34,37 
28,12 
21,87 
11,11 
25,00 
33,33 
30,55 
+
= (
1,31+2,55+0,96+3,41
)
=8,23
8,23;
 
- эркинлик даражаси; 
k – ўрганилаётган белгилар (баҳолар); 


87 
с – қиёсий тақсимот миқдори 
k=4 га, с-2 га тенг. Шунга кўра
(2 – 1)=3.
Натижаларни математик – статистик усул ёрдамида қайта 
ишлаганимизда
коэффициенти (7,81)
коэффициент (8,23) 
кўрсаткичидан кичик эканлиги аниқланди. Бу эса 
кўрсаткичи махсус 
жадвалдаги (6-илова) кўрсаткич билан солиштирилганда Р<0,05 (Р=


ишончлилик оралиғида ётишидан далолат беради. Бу эса тадқиқотимиз 
натижаларини “модулли ўқитиш методикасидан фойдаланиб дарс 
ўтилганда ўқитиш сифати ва самарадорлиги ошади” деб илгари сурган 
илмий фаразимизни статистик жиҳатдан асосланишига олиб келади. 
Тажриба – синов ва назорат гуруҳи ўқувчиларининг ўзлаштириш 
кўрсаткичлари 
ўртасидаги 
фарқларни 
қуйидаги 
гистограммада 
ифодаланган (3.1-расм). 
3.1-расм. назорат гурухи ва модулли таълим технологияси асосида 
ўқитилган тажриба синов гуруҳи ўзлаштириш кўрсаткичлари 
Юқорида келтирилган 3.1-расмдан кўриниб турибдики, касб– ҳунар 
коллежларида техник фанлардан дарс беришда модулли технологиялардан 


88 
фойдаланиш қуйидаги самарадорликка олиб келди: тажриба-синов 
гуруҳида “аъло” баҳога ўзлаштириш даражаси 30,55 % ни (назорат 
гуруҳига нисбатан 8,68 % га кўп), “яхши” баҳога ўзлаштириш даражаси 
33,33 % (назорат гуруҳига нисбатан 5,21 % га кўп)ни ташкил этган бўлса, 
“қониқарли” баҳо олган ўқувчилар сони 25,00 % (назорат гуруҳига 
нисбатан 9,37 % га кам), “қониқарсиз” баҳо олган ўқувчилар сони эса
11,11 % ни (назорат гуруҳига нисбатан 4,51% га кам) ташкил этди. Демак 
мазкур статистик маълумотлар биз томондан ишлаб чиқилган ва амалиётда 
синаб кўрилган модулли ўқитиш методикаси, анъанавий ўқитиш 
методикасига нисбатан самарали деган хулосага келишимизга асос бўлади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish