III-БОБ. “АВТОМОБИЛ ВА ДВИГАТЕЛЛАРГА ТЕХНИК ҲИЗМАТ
КЎРСАТИШ, ТАЪМИРЛАШ” ФАНИНИ МОДУЛ АСОСИДА
ЎҚИТИШНИНГ ТАЖРИБА СИНОВ ИШЛАРИ
3.1. Тажриба – синов ишларини ташкил этиш
Касб-ҳунар коллежларда “Автомобил ва двигателларга техник
ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш” фанини такомиллаштириш мақсадида ўқув
жараёнини ташкил этиш шакли сифатида ўқув материалини мантиқий
якунланган ўқув бирликлари – ўқув модулларига бўлиб ўқитиш тавсия
этилди.
Модулли
ўқитиш
ўқувчиларнинг
билув
фаолиятини
фаоллаштиради ва уларда билимларни мустақил ўзлаштириш кўникмалари
шакллантиришга ҳизмат қилади. Физикани модулли ўқитишда ўқувчининг
ўзи ўқув материали устида мустақил ишлайди, ўқитувчининг асосий
вазифаси эса уни йўналтириб, назорат этиб туришдан иборат бўлади [27].
Модулли ўқитиш бўйича тажриба синов-синов ишлари Жиззах
тумани транспорт ва саноат касб-хунар коллежи ва Жиззах шахар
транспорт ва алоқа коллежларида ташкил этилди. Биз дастлаб коллеж
ўқитувчилари ўртасида “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат
кўрсатиш, таъмирлаш” фанини ўқитиш бўйича анкета саволлари (1-илова)
ёрдамида сўровнома ўтказдик. Сўровнома юқоридаги фан бўйича ўқув-
услубий таъминот, улар томонидан қўлланилаётган интерфаол усуллар,
анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш усуллари тўғрисида, ўқувчиларнинг
ижодий қобилиятини ва мустақил ишлашни ривожлантиришга қаратилган
қандай метод ва усуллардан фойдаланилаётганлиги ҳақида саволлар
киритилди. Савол жавоб натижаси шуни кўрсатдики, ўқитувчиларнинг
60% анъанавий ўқитиш усулида дарс машғулотларини ўтказишади, яъни
бунда ўтилган мавзуни сўраш, янги мавзу баён этиш, мавзуни
мустаҳкамлаш, ўқувчилар билимини баҳолаш билан чекланадилар. Ўқувчи
фақат ўқитувчи берган мавзуни ёки ўқув материалини ўзлаштиради.
Бундай усулда ташкил этилган дарсда ўқувчиларнинг мустақил билим кам
82
эътибор берилади, ўқувчининг мустақил ишлаши учун ҳам имконият
етарли эмас. Ўқувчилар ҳам мустақил ишламайдилар. Демак, ўқитувчи
ўқув жараёни марказида туради, ўқувчи эса тингловчи сифатида иштирок
этади. Бугунги кунда таълимнинг ушбу шакли замонавий таълим
талабларига жавоб бермайди. Сўровномада иштирок этган техник фан
ўқитувчиларининг 34 % дарс жараёнида ўқувчининг фаоллигини
оширишга қаратилган ақлий хужум, ўйинлар, дарслик билан мустақил
ишлаш, намойиш, муаммоли ва индивидуал ишлаш каби усулларни
қўллашини билдирадилар. 48% ўқитувчилар “Автомобил ва двигателларга
техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш” фани бўйича ўқув-услубий таъминот
етарли даражада эмаслиги ҳақида фикр билдирадилар. 18% ўқитувчилар,
модулли ўқитиш тизими тўғрисида фикр билдира олмади, фикр билдирса–
да, у анъанавий ўқитиш тизимини эслатади. Бундан кўриниб турибдики,
ҳозирги вақтда касб-хунар таълимида ўқувчиларнинг ижодий
қобилиятини, мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган
ўқитиш технологияларидан кам қўлланиляпди.
Тажриба-синов ишларини ўтказиш учун ишлаб чиқилган модулли
ўқув дастури, методик тавсиялар ва бошқа ишланмалар касб – ҳунар
коллежлари техник фан ўқитувчилари иштирокида муҳокамадан
ўтказилиб, уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар олинди. Биз томондан
такомиллаштирилган “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат
кўрсатиш, таъмирлаш” фани бўйича модулли ўқув дастурини баҳолаш
варақаси (3-илова ) тайёрланиб, техник фан ўқитувчилари фаолияти
баҳоланди. Баҳолаш жараёнида ушбу фандан таълим берувчи 12 нафар
ўқитувчи иштирок этишди. Баҳолаш натижаси шуни кўрсатадики, махсус
фан ўқитувчиларининг 78% модулли ўқув дастури тузилмасидаги
модулларнинг ўқув мақсадининг қўйилиши, ажратилган соатлар, модуллар
бўйича эгалланадиган билим ва кўникмалар таркиби, модулнинг
ўзлаштириш бўйича зарурий ўқув – услубий воситалар, дарс ўтказишга
83
бериладиган тавсиялар, ахборот технологиялари, баҳолаш мезонлари ва
адабиётлар, ўқув материаллар рўйхати жуда мос келишини, 22%
ўқитувчилар эса бундай малумотга эга эмаслигини такидладилар. Шуни
такидлаш жоизки, муҳокамадан кейин билдирилган тавсияларни эътиборга
олиб, тайёрланган модулли ўқув дастури ўқитиш жараёнини самарали
ташкил этиш имконини беради [11].
Бундан ташқари ўқувчилар учун ҳам модул бўйича кўникмаларини
баҳолаш варақаси (4-илова) тузиб уларнинг ўқув модули бўйича
фикрларини таҳлил қилдик (5-илова). Биз томонимиздан берилган
саволларга ўқувчилар ижобий фикр билдирдилар.
“Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш”
фани бўйича модулли ўқитишни ташкил этиш учун биз томондан модулли
ўқув материаллари ишлаб чиқилди. Модулли ўқув материалида модул ўқув
мақсади, модул якунида эгалланган билим ва кўникмалар, баҳолаш тури,
назарий материаллар, мавзуни ўтказиш технологик харитаси, тестлар,
топшириқлар берилган.
Тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида қуйидаги ишлар
режалаштирилди ва амалга оширилди:
“Автомобилларга техник ҳизмат кўрсатиш ва таъмирлаш” йўналиши
бўйича назорат ва тажриба-синов гуруҳлари танланди;
Тажриба-синов ишлари бўйича “Автомобил ва двигателларга техник
ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш” фанидан модулли методика асосида
ўқитишни ташкил этиш бўйича модулли ўқув дастури, ўқув
материаллари, тарқатма материаллар, ўқув адабиётлари, тестлар,
анкеталар, модулли ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди;
Тадқиқотимизнинг тажриба-синов ишлари мақсад ва вазифалари
қуйидагича белгиланди.
Танланган коллежларда “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат
кўрсатиш, таъмирлаш” фанини модулли ўқитиш жараёнини ташкил
84
этиш, йўлга қўйиш ва амалга ошириш мазмунини ўрганиш;
Тажриба-синов ишларида иштирок этаётган назорат ва тажриба
синов гуруҳларида “Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат
кўрсатиш, таъмирлаш” фанини модулли ўқитиш ва анъанавий
ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини фарқлаш, ўқитишни ташкил
этиш бўйича турли тавсиялар, йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш ва амалда
жорий этиш;
“Автомобил ва двигателларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш”
фанидан ўқувчиларининг модулни ўрганиш бўйича муносабатларини
ўрганиш.
Тажриба-синов ишлари самаралилигини аниқлаш, ўқувчиларнинг
касбий билим ва кўникмаларини баҳолаш учун асосий ишлар Жиззах
туман транспорт ва саноат коллежида олиб борилди. Модулли ўқитиш
орқали таълимнинг самарадорлиги назарий асосланиб, амалий жиҳатдан
исботланди. Бунинг учун аввало ўқувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларига
биноан модулли ўқув дастури, фаннинг ўқув дастуридан фойдаланиб, ўқув
материалини долзарблаштириш, мустақил ишлаш, онгли муносабат ва
фаол фикрлашга мажбур этувчи педагогик шарт-шароит яратиш кўзда
тутилган эди.
Назорат гуриҳида ўқитиш амалда қўлланилаётган анъанавий ўқув
дастури ва методика асосида амалга оширилди, тажриба-синов гуруҳида
биз таклиф этилган модулли ўқитишдан фойдаланган ҳолда амалга
оширилади.
Назорат ва тажриба синов гуруҳларида эришилган натижалар таҳлил
этилиб ва бир-бирига қиёсланиб, хулоса чиқарилди. Зарур бўлган ҳолларда
бу жараёнда иштирок этувчи ўқитувчилар ва экспертлар томонидан
билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилди.
Ўқувчиларнинг
билими,
касбий
махорати,
ўрганилаётган
объектларнинг моҳиятини англаб, мақбул равишда таҳсил олувчиларнинг
85
мулкига айлантириш қобилиятлари орқали аниқланди. Ўқувчилар
билимини сифатини баҳолашда ҳақиқийлик, объективлик, ишончлилик,
балл бериш, ёзма топшириқлардан фойдаланилди.
Модулли ўқитиш усулининг қўлланилиши натижасида шаклланган
билимларни баҳолашда берилган топшириқ бўйича мустақил маълумот
йиғиш, режалаштириш, қорор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва
хулоса чиқариш каби мезонлардан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |