Ташқи савдо операцияларининг қуйидаги таснифи мавжуд:
№
|
Тасниф белгиси
|
|
Операциялар тури
|
|
Савдо йўналишлари бўйича
|
|
Экспорт, импорт, реэкспорт, реимпорт
|
|
Товарлар гуруҳлари бўйича
|
|
Машина ва ускуналар, хом ашё, озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари ва бошқалар олди-сотдиси
|
|
Товарнинг сотишга тайёрлик даражаси бўйича
|
|
Тайёр маҳсулот, йиғиш, комплект жиҳозлаш учун узел ва деталлар етказиб берилиши ва ҳоказо
|
|
Товар айирбошлаш савдоси
|
|
Муқобил харид лар, бартер, эскирган махсулотни сотиб олиш, даваль хом ашёсини қайта ишлаш ва ҳоказо
|
|
Фан-техника ютуқлари савдоси ва хизматлар кўрсатиш
|
|
Лицензиялар, "ноу-хау" олди-сотдиси, факторинг, инжиниринг; пудрат, ижара, лизинг, туризм, ахборотлаштириш, транспортда ташишларни амалга ошириш ва ҳоказо
|
|
Савдо-воситачилик фаолияти
|
|
Консигнация, комиссион, агентлик, брокерлик фаолияти
|
|
Беллашув хилидаги савдо
|
|
Аукцион, халкаро савдолар ва биржа савдоси
|
Манба: А.Алимов, И.Ҳамедов Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари (Иккинчи нашри) Тошкент-2004 й.
Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлидан олға қадам ташлаб, ташқи иқтисодий алоқаларни босқичма-босқич эркинлаштириб бормоқда. Айниқса, ташқи савдони эркинлаштиришда халқаро иқтисодий муносабатларнинг кўплаб муаммоларига дуч келинди. Бу эса мамлакат иқтисодий чегараларини ҳимоя этувчи органларни барпо этишни талаб этади. Ушбу вазифаларни хал этишда божхона муҳим ўрин тутади. Божхона ички бозорни ҳимоя қилишга, экспорт ва импортнинг ривожланишига кўмаклашиш ёки унга тўсқинлик қилишга йўналтирилган иқтисодий, ташқи савдо сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш учун хизмат килади.
Экспорт ва импорт ташқи савдо операцияларининг каттагина қисмини ташкил этади, чунки у бир қатор афзалликларга эга: чет эллик шериклар билан бевосита алоқани йўлга қўйиш, жаҳон бозори шарт-шароитини ўрганиш, ўз ишлаб чиқариш дастурларини жаҳон бозорининг талаб ва таклифларига тезроқ мослаштириш имконини беради.Ташқи бозорга чиққан Ўзбекистонлик тадбиркорлар айрим тадбиркорлар билан ҳам, корпорация билан ҳам бевосита алоқага кириши мумкин.
Кўпчилик давлатларнинг тадбиркорлари хорижий рақобатчиларни ўз миллий бозорларига киритмаслик учун бор кучларини аямайдилар. Уларнинг манфаатлари аниқ, чунки, хорижий рақобат эътиборсизликка йўл қўймайди, ишлаб чиқаришни доимо янгилашга, харажатларни камайтиришга, товар ва хизматлар сифатини оширишга мажбур қилади. Истеъмолчилар манфаати эса кўпроқ сифатли ва имкони борича арзон товарларга эга бўлишда ўз ифодасини топади. Товарнинг келиб чиқиши ва уни ишлаб чиқаришдан кимларнинг манфаат кўриши ва бошқалар улар учун аҳамиятга эга эмас.
Бу ҳолат - дунёнинг кўпчилик мамлакатларидаги иқтисодий ва сиёсий қарама-қаршиликларнинг доимий манбаидир. Ҳукумат ўз иқтисодий сиёсатини шундай олиб бориши керакки, мамлакат ўз бозорларида импорт товарларнинг пайдо бўлишидан ютқазиши эмас, балки ютиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |