Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Ташқи савдо айланмаси диверсификацияси



Download 1,85 Mb.
bet45/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

Ташқи савдо айланмаси диверсификацияси – экспорт ва импортнинг товар номенклатурасини ва ҳамкор давлатлар сонининг кенгайтирилиши.


Экспортнинг географик таркиби – алоҳида қитъа мамлакатлари, мамлакатлар гуруҳлари, ёки алоҳида мамлакатнинг мамлакат экспортидаги улушлари нисбати.
Тaкрoрлaш вa мунoзaрa учун сaвoллaр

1.Рақобат ва рақобатбардош тушунчаларининг моҳияти ?


2.ТИФ да рақобатни тутган ўрни ?
3.Фирма ва корхоналар фаолиятида рақобат устунлигининг аҳамияти ?
4.Ташқи савдо айланмасини диверсификацияси ?
5.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатлар фирмалари (корхоналари) фаолиятига рақобатнинг таъсири ?


8-Боб. Ташқи иқтисодий фаолиятда божхона тизими.

8.1.Ташқи иқтисодий фаолиятда божхонанинг тутган ўрни ва аҳамияти.


8.2.Ўзбекистон Республикаси божxона xизматининг тaшкил топиши ва ривожланиши.
8.3.Ташқи савдо oперaциялaрини aмaлгa oширишдa Ўзбекистон Республикасининг божxона сиёсaти.
8.4.Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича божхона тадбирларини эркинлаштириш.
8.5.Ташқи иқтисодий фаолиятдa бoжxoнa вoситaчилaрининг иштирoк этиши.


8.1.Ташқи иқтисодий фаолиятда божхонанинг тутган ўрни ва аҳамияти.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда божхона сиёсати, божхона тарифи, божхона қиймати ва умуман айтганда божхона тизимининг аҳамияти каттадир. Бунга биргина мисол қилиб, кўпгина ривожланган давлатлар ўз бюджетининг асосий қисмини божхона божлари орқали тўлдиришини айтиш мумкин.


Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир. Ташқи иқтисодий фаолият деганда Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади. Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари мумкин.
Божхона тарифи бу божхона чегаралари орқали ўтадиган учун божхона божлари ва акцизлари ставкасининг мажмуасидир. Божхона тарифининг функцияси бу доимий равишда давлат бюджетини тўлдириш, экспорт ва импорт операцияларини тартибга солиш, божхона тўловларини имтиёзли ставкаларини қўллаш, ички бозордаги товарлар структурасини ташқи рақобатчилардан ҳимоя қилишдан иборатдир. Божхона тарифи ташқи иқтисодий тартибга солишда муҳим элемент ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг бож тариф тизимининг асосини «Бож тарифи тўғрисида» ги қонун ташкил этиб у билан бирга «Божхона кодекси», «Божхона хизмати тўғрисида»ги қонунлар ҳуқуқий меъёрий асос сифатида хизмат қилади. Шу билан бирга божхона қонунчилигини қўлланилишидаги айрим меъёрларнинг ўзига хослиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президентимизнинг фармонлари томонидан акс эттирилади. Айрим божхона ҳуқуқий меъёрлар бошқа қонунчилик актларида ҳам берилган, буларни йўриқномалар, буйруқлар, ва кўрсатмалар ташкил этади. Ушбу қонун бож тарифини шакллантириш ва қўлланиш тартибини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлардан бож ундириш қоидаларини белгилайди, шунингдек, қонуннинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиёти билан самарали интеграциялашуви учун шарт-шароит яратиш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисидаги фармонини бажариш юзасидан, ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солишни нотариф усулидан тарифли усулига ўтиш учун шарт шароитларини таъминлаш, экспорт–импорт операцияларини амалга ошириш механизмини соддалаштириш, уни халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўплаб қарор қабул қилинди.
Ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солишнинг тариф ва нотариф тартибдаги механизмлари барча мамлакатларда кенг қўлланилиб келинмокда. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча иқтисодий ислохотлар ўтказилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан бири ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф йўлидан тарифли бошқариш усулига ўтиш ҳақидаги ислоҳотдир. Бошқаришнинг бу усули ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона тарифлар механизмининг ролини янада оширди. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг нотарифли усулига товарларни экспорт ва импорт қилишни лицензиялаш, квоталаш, декларациялаш, техбарьер ва эмбарго усулида чегаралаш киради.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда тарифли бошқариш усули қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1. Ички бозорда товарлар оқимини тартибга солади. Импорт қилинган товарлар учун бож ва акцизларнинг қўлланилиши ички бозорнинг чет эл товарларидан тўлиб кетишидан сақлаб колади. Республикада ишлаб чиқарилган товарлар эса бозорга чиқа олмайди, натижада ишлаб чиқариш даражаси пасаяди, давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишга олиб келади.
2. Республиканинг экспорт салохиятини ҳисобга олган ҳолда товар моддий бойликларининг олиб чиқиб кетилишини тартибга солиб боради. Экспорт қилинадиган товарлар учун бож ва акцизларнинг қўлланилиши бу республика эхтиёжи учун зарур товарлар, стратегик хом ашёларни олиб чиқиб кетишни тартибга солса, иккинчи томондан Республика иқтисодиётига акс таъсир этиш эҳтимоли ҳам юзага келади. Шунинг учун Республика Президентининг фармонига асосан 1997 йил 1 ноябрда махсус тадбирлар ишлаб чикилиб, экспорт товарларга олиб борилган божлар бекор килинди.
3. Республиканинг товар моддий бойликлари ва хом ашёларини сарф қилишни тартибга солиб боради. Барча ривожланган мамлакатларда ўзининг ҳудудидаги қазилма бойликлар қазиб оладиган катта солиқ солишган. Бу давлатларда қазилма бойликларни қазиб олишдан кўра уни четдан олиб келиш анча арзонга тушади ва солиқ тўланмайди.
4. Давлат бюджетини божхона тўловлари билан тўлдириб боришни таъминлашга асос яратади. Кўпгина ривожланган давлатлар ўз бюджетининг асосий қисмини божхона божлари орқали тўлдириб борадилар.
5. Республика ишлаб чиқариш корхоналарини синишдан ҳимоялашни таъминлайди. Ихтиёрий бир давлатнинг иқтисодиёти шу давлатнинг ишлаб чиқариш даражасига чамбарчас боғлиқдир. Ички бозорга чет эл товарларининг оқиб келиши ўзимизнинг миллий республика товарларининг ички бозорга чиқа олмаслигига шу билан бирга корхоналарнинг синишига олиб келади. Натижада ишлаб чиқариш даражаси пасаяди, корхоналар ёпилади, ишсизлар кўпаяди, давлат эса ривожланган давлатларга қарам бўлиб қолади.
6. Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожланишига қаратилган сиёсати ривожланишга олиб келади. Демак юқорида айтилганидек, Республикага олиб келинадиган товарлар ва олиб чиқиб кетиладиган товарларга божхона божи ва акциз ставкалари қўйилар экан, ривожланган мамлакатлар фойда қилиши учун энг қулай бўлган Республикага тайёр товарлар эмас, балки инвестициялар, капитал олиб киришга, қўшма корхоналар қуришга ҳаракат қиладилар. Бу эса икки томонлама фойдалидир. Республикада ишлаб чиқариш даражаси ошиб боради ва жаҳон бозорига чиқа оладиган жаҳон стандартларига мос товарлар ишлаб чиқарилади. Бу билан Республика иқтисодиётининг мустаҳкамланишига асос яратилади. Бу эса Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаолиятнинг миллий тарифли механизмини тўғри олиб борилаётганлигини кўрсатувчи омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси геосиёсий ҳолатини ўзгариши, ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда босқичма-босқич амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мамлакат тараққиётида ташқи иқтисодий фаолиятнинг ролини анча кўтарди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси учун нафақат узоқ - хориж, балки яқин қўшнилар билан ҳам хўжалик ва савдо алоқаларини ривожлантиришни талаб этади. Шу муносабат билан мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш қонунчилигини, жаҳон хўжалигида рўй бераётган иқтисодий ўзгаришлар, асосида такомиллаштиришни ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига айлантирди. Шулардан келиб чиққан ҳолда ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, божхона қонунчилигини такомиллаштириш масалаларини ҳамда халқаро савдо, транспорт, давлатнинг бож тариф сиёсатига доир муаммо ва ечимларини таҳлил этиш ҳозирги кундаги асосий мақсадлардан биридир.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish