Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Ташқи савдо oперaциялaрини aмaлгa oширишдa Ўзбекистон Республикасининг божxона сиёсaти



Download 1,85 Mb.
bet47/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

8.3. Ташқи савдо oперaциялaрини aмaлгa oширишдa Ўзбекистон Республикасининг божxона сиёсaти.

Ҳозирги шароитда ташқи иқтисодий фаолият бошқа ҳар қандай иқтисодий фаолият каби маълум тартиблашга муҳтождир. Турли мамлакатлар ўртасида ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг кучайиши ва дунё бозорида рақобатнинг кэскинлашуви, жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпорациялар ролининг ошиши, валюта курсларининг барқарор эмаслиги, тўлов балансларининг тақчиллиги, ривожланаётган мамлакатлар қарзларининг янада ўсиши ва ҳозирги замон иқтисодий муносабатлари ривожланишининг бошқа хусусиятлари уларни нафақат алоҳида давлатлар даражасида, балки иқтисодий ташкилотлар даражасида ҳам тартибга солиш зарурлигини белгилади. Ташқи савдо борасида асосий эътиборни биринчи навбатда ташқи савдо сиёсатининг ташкил этилиш босқичларига қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ташқи савдо — чет мамлакатлар билан савдо-сотиқ ишларини юритиш, хорижга товар чиқариш (экспорт) ва хориждан товар киритиш (импорт) ни ўз ичига оладиган савдо бўлиб, ҳар бир мамлакат ушбу фаолиятни самарали амалга ошириш мақсадида ўзи ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқади. Ташқи савдо сиёсати қанчалик оқилона ва одилона олиб борилса, шунчалик ташқи савдо операциялари самарали амалга ошади.


Ташқи савдо операцияларини муваффақиятли амалга оширишда божхона сиёсатининг аҳамияти ҳам каттадир. Ташқи савдо операцияси бу – турли мамлакатлар вакили бўлган ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг савдо айирбошлашини амалга ошириш мақсадини кўзлаган ҳаракатларни мажмуидир. Савдо жараёни иштирокчилари ёки контрагентлар (савдо шериклар) камида икки кишидан, сотувчи ва харид ордан иборат бўлиши керак. Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш чоғида хўжалик юритувчи субъектлари ҳаракатлари мажмуига, одатда, бозорнинг талаб-эҳтиёжларини, контрагентни қизиқтирувчи товарни ўрганиш, унинг рекламаси, сотиш тармоғининг фаолияти, савдо воситачилари билан ҳамкорлик, тижорат таклифлари ва талабларини ишлаб чиқиш, музоқаралар ўтказиш, шартномаларни тузиш киради. Ташқи савдонинг таркибий қисми бўлмиш экспорт ва импорт операциялари жараёнида белгиланган тартибда қонун асосида божхона божлари ундирилади. Ундирилган божлар давлат бюджетини тўлдиришга кўмаклашади.
Бож – бу товарларни давлатнинг божхона ҳудудига олиб кирилганда ёки товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқилганда божхона органлари томонидан ундириладиган мажбурий бадалдир. Товар деганда исталган ҳаракатдаги мол-мулк, шу жумладан, иссиқлиқ, электр энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари тушунилади. Ҳар бир ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатнинг божхона сиёсати мавжуддир. Божхона сиёсати - бу божхона иши сохасида рўй бераётган ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширишга ёрдам берувчи ва давлатнинг иқтисодий (ички ва ташқи) манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилувчи қонунчилик, ижрочилик ва назорат қилиш ҳарактеридаги чора-тадбирлартизимидир.Ўзбекистон Республикасининг божхона сиёсати – Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир:
- Божхона назорати воситаларидан энг самарали фойдаланилишини ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлаш;
- Мамлакат бозорини ҳимоя қилиш ва республика иқтисодиётини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир савдо ва сиёсий вазифаларни рўёбга чиқаришда иштирок этиш.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish