Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича божхона тадбирларини эркинлаштириш



Download 1,85 Mb.
bet49/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

8.4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича божхона тадбирларини эркинлаштириш.

Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда бож - тариф усулини қўллашнинг самарадорлиги аниқ ташкил этилган ва ишлаётган бож тўловларини ундириш тизимининг фаолиятига бевосита боғлиқдир. Бу фаолиятни амалга оширишда ҳар бир божхона масканининг аҳамияти каттадир. Бу бож тўловларини ҳисоблаш, ундириш, тўловларнинг тушишини назорат қилиш , жараёнларни аниқ ташкил қилиш, ҳар бир божхона масканини, республикамиз ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишни бож - тариф усулини амалга оширишдаги аҳамиятини янада оширади.


Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг бешинчи бўлим, 10-боб, 103-моддасига асосан товарлар ва транспорт воситаларини божхона воситаларидан бож ундирилганда бож тўловлари декларант томонидан тўланади, агарда қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлса, у ҳолда декларант ўрнига бож тўловларини ҳар қандай манфаатдор шахс тўлаши мумкин.
Божхона тўловларини тўлаш муддатлари тўлашни кечиктириш, таъминлаш тўлаш тартиби, тўловларни тўлаш бўйича жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 108-113 - моддаларида кўрсатилган. Шуларга асосан божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда тўланади. Товарлар нотижорат мақсадлари учун олиб ўтилаётганда божхона тўловлари божхона декларациясини қабул қилиш билан бир вақтда тўланади. Божхона тўловларини тўлаш муддатининг ўтиши божхона декларациясини топшириш тугаганидан кейинги кундан бошланади. Божхона тўловлари божхона органига, халқаро почта жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан эса алоқа корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тўланади. Божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.
Тўловчига божхона органининг қарорига асосан тўловларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, божхона тўловларининг тўланиши Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 111- моддасида назарда тутилган тартибда таъминланган тартибда бериши мумкин. Божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб - бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим.
Қўшилган қиймат солиғи товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда республика ҳудудига товарлар импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир (солиқ кодексининг 65- моддаси).
Божхона қонунчилиги асосида товарларни импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар импорт қилинаётган ана шу товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилари билан ҳисобланади (солиқ кодексининг 66 - моддаси).
Импорт қилинадиган товарларга солинадиган солиқ миқдорига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари мувофиқ белгиланадиган бож қиймати, шунингдек, республикага товарларни импорт қилишда тўланадиган акциз солиғи, божхона божлари суммалари киритилади (Солиқ Кодексининг 70 - моддаси). Қўшилган қиймат солиғи 20 % лик ставка бўйича ижтимоий жиҳатдан муҳим ҳисобланган озиқ - овқат товарларининг айрим турлари бўйича тўланади. Ставкалар ва мазкур товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Импорт қилинадиган товарлар юзасидан қўшилган қиймат солиғини тўланиши божхона расмийлаштирувигача ёки рамийлаштириш вақтида амалга оширилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга ва импорт қилинган товарларга акциз солиғи солинади. Акциз тўланадиган товарларнинг экспортига акциз солиғи солинмайди. Ўзбекистон Респуликасига товарлар экспортига нисбатан солиқ солиш режимини қўллайдиган давлатларга товарлар сотиладиган ҳоллар бундан мустасно (Солиқ Кодексининг 80 - моддаси). Акцизланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари Вазирлар Махкамаси томонидан 2002 йилнинг 31 декабрида 455-сонли қарори билан тасдикланган акциз солиғи ставкалари қўлланилмоқда. Импорт қилинадиган товарлар учун солиқка тортиш объекти - божхона қонунчилигига мувофиқ белгиланадиган божхона қийматидир. Импорт қилинадиган акцизланадиган товарларга оид акциз солиғи божхона расмийлаштиришигача ёки расмийлаштириши вақтида амалга оширилади. Товар учун божни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш унинг божхона қиймати асосида Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ амалга оширилади. Бож Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади. Олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш товарнинг божхона баҳосини чиқаришнинг асосий усулидир. Агар асосий усулдан фойдаланиб бўлмаса, божхона баҳосини чиқаришнинг қуйидаги усуллари бирин-кетин қўлланилади:
- Айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
- Ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
- Қийматларни чегириб ташлаш асосида;
- Қийматларни қўшиш асосида;
- Қийматларни чегириб ташлаш ва қийматларни қўшиш асосидаги усуллар исталган кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
Товар батамом ишлаб чиқарилган ёки ушбу қонунда белгиланган талабларга мувофиқ етарли даражада қайта ишланган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳисобланади. Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ва башарти, товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин. Қуйидагилар муайян мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган товарлар ҳисобланади:

  • Унинг ҳудудидан ёки ҳудудий сувларидан ёхуд континентал шельфидан ва денгиз остидан олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат денгиз остини қазиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса;

  • Мамлакат ҳудудида ўстирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;

  • Мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;

  • Мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;

  • Мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;

  • Мамлакат кемаларида ёки у ижарага олган (фрахт қилган) кемаларда жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулотлари;

  • Мамлакатдаги ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг натижаси бўлмиш иккиламчи хом-ашё ва чиқиндилар;

  • Мамлакатга қарашли ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ космосда олинган юқори технология маҳсулотлари;

  • Мамлакатда ушбу моддада кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардангина ишлаб чиқарилган товарлар.

Товарларга нисбатан тариф имтиёзлари ва преференциялар ушбу қонун билан белгиланади ва улар индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас, ушбу қонуннинг 33, 34 ҳамда 35-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тариф имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.
Бож ундиришдан қуйидагилар озод қилинади:
1. Халқаро йўналишда юклар, багаж ва йўловчилар ташийдиган транспорт воситалари, шунингдек уларнинг йўлда, оралиқ тўхташ жойларида бир маромда ишлаши учун зарур бўлган ёки транспорт воситаларида юз берган аварияларга (носозликларга) барҳам бериш учун чет элларда сотиб олинган моддий-техника таъминоти буюмлари ва асбоб-анжомлари, ёнилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа мол-мулк;
2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг валютаси, чет эл валютаси (нумизматика учун ишлатиладиган валюта бундан мустасно), шунингдек қимматли қоғозлар;
3. Денгизда ов билан банд бўлган Ўзбекистон Республикаси кемаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан ижарага олинган (фрахт қилинган) кемаларни таъминлаш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган моддий-техника таъминоти буюмлари ва анжомлар, ёнилғи, озиқ-овқат ва бошқа мол-мулк, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган ов маҳсулотлари;
4. Табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки фалоқатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар, шунингдек, давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кириладиган товарлар; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-ИИ-сон қонуни таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)
5. Бепул ўқув, даволаш ва мактабгача тарбия болалар муассасалари учун мўлжалланган ўқув қўлланмалари;
6. Учинчи давлатлар учун мўлжалланган ва божхона назорати остида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан транзит тартибида олиб ўтиладиган товарлар;
7. Эркин савдо режими ўрнатилган давлатларга мансуб бўлган ва улардан олиб кириладиган товарлар;
8. Чет эллик инвесторлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк;
9. Чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет эллик инвесторлар ва чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк;
10. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан олиб кириладиган товарлар, башарти олиб кириладиган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо сиёсатини унинг божхона ҳудуди доирасида амалга оширишда:
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган тегишли божхона режимлари доирасида божхона назорати остида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ёки ундан вақтинча олиб чиқиладиган товарларга;
2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет элда инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик объектларини қуриш учун бутловчи буюмлар таркибида олиб чиқиладиган товарларга;
3. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан давлат эҳтиёжлари учун экспортга ажратилган ҳажмларда олиб чиқиладиган товарларга;
4. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг чет ел корхоналарининг устав фондларига улуш сифатида олиб кириладиган товарларга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳолларда шундай корхоналар олиб чиқиб кетадиган ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг айрим турларига нисбатан илгари тўланган божни қайтариш, бож ставкасини камайтириш ва алоҳида ҳолларда бождан озод қилиш каби тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади.



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish