Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги рақобат стратегияси



Download 1,85 Mb.
bet37/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

7.2. Фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги рақобат стратегияси

ТИФда халқаро майдонда мамлакатлар эмас, балки фирмалар рақобатлашади. Бу жараёнда мамлакатнинг ролини аниқлаб олиш учун фирма қандай қилиб рақобат устунлигини яратиши ва сақлаб қолишини тушуниб олиш зарур. Ҳозирги босқичда фирмаларнинг рақобат имкониятлари уларга асос солинган мамлакатлар чегаралари билан чекланиб қолмайди. Рақобат устунлигини яратишда глобал стратегиялар ролига алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки бу стратегиялар фирмалар мамлакатларининг ролини бутунлай ўзгартириб юборади. Рақобат стратегиясининг асосий принципларидан бошлаймиз. Ички ва ташқи бозорлардаги рақобатда кўплаб принциплар мос келади. Шундан сўнг глобал рақобатчилик орқали рақобат устунлигининг кучайиш усулларини кўриб чиқамиз.


Рақобатнинг табиатини тушуниш учун асосий бирлик тармоқ (қайта ишлаш ёки хизмат соҳаси эканлигининг аҳамияти йўқ), яъни товарлар ёки хизматлар ишлаб чиқарувчи ва ўзаро рақобатлашаётган рақобатчилар гуруҳи ҳисобланади. Стратегик муҳим тармоқ рақобат устунлигининг ўхшаш манбаларига эга маҳсулотларни ўз ичига олади. Бунга мисол – факс техникаси, полиэтилен, узоқ масофаларга юк ташиш учун оғир юк машиналари ва босим остида пластмасса қуйиш ускуналари ишлаб чиқаришдир. Амалиётда тармоқлар ўртасидаги чегаралар ҳар доим анча нисбийдир.
Савдо ва рақобат тўғрисидаги кўп баҳсларда тармоқларнинг жуда ҳам умумий таърифи қўлланилади. Масалан, «Банк иши», «Кимёвий саноат» ёки «Машинасозлик» кабилар шулар жумласидандир. Бу жуда ҳам кенг ёндашувдир, чунки рақобатнинг табиати ҳам, рақобат устунлиги манбалари ҳам ҳар бир шундай гуруҳ доирасида сезиларли ўзгарувчандир. Масалан, машинасозлик – ягона тармоқ эмас, балки турли стратегияларга эга ўнлаб тармоқлардир.
ТИФда рақобат устунлиги стратегиясини ишлаб чиқа туриб, фирмалар ўз тармоғида фойдали равишда ва узоқ муддат рақобатлашиш усулини топиши ва мужассамлаштиришга ҳаракат қиладилар. ТИФда универ­сал рақобат стратегияси мавжуд эмас, балки саноатнинг муайян тармоғи, конкрет фирма эга бўлган кўникмалар ва капитал шароитлари билан мувофиқлашган стратегиягина муваффақият келтириши мумкин. ТИФда рақобат устунлигини танлашни иккита ҳолат белгилаб беради. Биринчиси – фирма фаолият кўрсатаётган тармоқнинг тузилиши. Турли тармоқлардаги рақобат моҳиятан бир-биридан кэскин фарқланади ва турли тармоқларда узоқ муддат давомида фойда олиш эҳтимоли бир хил эмас. Масалан, фойдалилик фармацевтика саноатида ва косметика ишлаб чиқаришда жуда юқори, пўлат ва баъзи кийим турларини ишлаб чиқаришда эса ундай эмас. Иккинчи асосий ҳолат бу – фирма тармоқ доирасида эгаллаган мавқе (позиция)дир. Баъзи позициялар тармоқдаги ўртача фойдалиликдан қатъи назар, бошқаларига қараганда фойдалироқ. Бу ҳолатлардан ҳар бири ўз-ўзича стратегияни танлаб олиш учун етарли эмас. Масалан, жуда фойдали тармоқдаги фирма, башарти тармоқда мавқени тўғри танламаса, катта фойда олмаслиги мумкин. Тармоқдаги позиция – рақобатчиларнинг тугалмас уруши аксидир.
ТИФдаги рақобат пойгасида ҳолатнинг сезиларли ўзгариши ўз навбатида тармоқ тузилишида ўзгаришлар ёки рақобат устунлиги учун янги асослар пайдо бўлишини келтириб чиқаради. Масалан, телевизорлар чиқарадиган япон фирмалари ихчам, кўтариб юриладиган телевизорларга ўтиш ва лампали таркибий қисмларни ярим ўтказгичлилари билан алмаштириш тамойили туфайли жаҳонда етакчи ўринга чиқиб олдилар. Агар бир мамлакат фирмалари бундай ўзгаришларга ўз вақтида аксил таъсир кўрсата олишга қодир бўлсалар, улар бошқа мамлакат фирмаларидан етақчиликни олиб қўядилар
ТИФда рақобат стратегияси тармоқнинг тузилиши ва унинг ўзгариш жараёнларини ҳар томонлама тушунишга асосланиши керак. Иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғида, у фақат ички бозорда ёки ташқи бозорда ҳам фаолият кўрсатишидан қатъи назар, рақобатнинг моҳияти бешта куч билан ифодаланади: 1) янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиш хавфи; 2) ўрнини босадиган товарлар ёки хизматлар пайдо бўлиш хавфи; 3) бутловчи қисмлар ва шу кабиларни етказиб берувчиларнинг савдолашиш лаёқати; 4) харид орларнинг савдолашиш лаёқати; 5) мавжуд бўлган рақобатчиларнинг рақобатчилиги ( 5-чизмага қаранг.)

Янги рақобатчилар
пайдо бўлиш хавфи

Етказиб берувчиларнинг савдолашиш лаёқати



Мавжуд бўлган рақобатчилар ўртасидаги рақобатчилик

Харидорларнинг савдолашиш лаёқати

Ўрнини босувчи товарлар ва хизматлар пайдо бўлиш хавфи





Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish