Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Ташқи иқтисодий фаолиятда рақобат устунлигини яратиш



Download 1,85 Mb.
bet40/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

7.4. Ташқи иқтисодий фаолиятда рақобат устунлигини яратиш
ва сақлаб қолиш

Мамлакат юқорида айтиб ўтилган «ромб»да устунликка эга бўлсагина, ТИФда рақобат устунлигига еришади. Турли тармоқлар ва ишлаб чиқариш сегментларида муваффақият шартлари ҳар хил бўлганлиги ва ресурслар чекланганлиги бир вақтнинг ўзида барча тармоқларда муваффақиятга эришига тўсқинлик қилиши боис мамлакат бир тармоқда ютуққа эришиб, бошқасида муваффақиятсизликка учраши мумкин. Энг муваффақиятли кўплаб тармоқларда рақобатбардошлик даражасининг юқорилигига сабаб нима эканлигини аниқлаш қийин бўлади. Детерминатларнинг ўзаро таъсири шу қадар мураккабки, кўпинча сабаб қаерда-ю, оқибат қаердалигини тушуниш қийин. Ўз «ромб»ини қайта қуриш жараёнида миллий иқтисодий муҳит вақти ўтиши билан рақобат учун қулайроқ бўлиб боради. Бутун тизим ҳам муттасил ҳаракатда бўлади. Миллий тармоқ ўзгараётган ҳолатларни акс эттира бориб ё доимий ривожланади ёки таназзулга юз тутади.


Бутун «ромб»да устунликнинг бўлиши оддий ва ресурсталаб тармоқлар учун, шунингдек, илғорроқ ишлаб чиқаришларнинг паст технологиясига эга стандартлашган сегментларида ҳар доим ҳам зарур бўлавермайди. Кўпинча бу ерда омиллар сарфлари асосий рол ўйнайди. Нарх ўзгаришига сезгир бўлган стандартлаштирилган сегментларда лицензия бўйича олинадиган ёки ускуналар кўринишида хориждан сотиб олинадиган технологиялар етарли бўлиши мумкин ва бу ерда ички талаб устунликларига эҳтиёж йўқ. Чунки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва хусусиятлари яхши маълум ва улардан нусха олиш осон. Бундай тармоқларнинг бўлиши миллий иқтисодиёт ривожланишининг илк босқичларида қулай момент ҳисобланади. Бироқ мураккаброқ тармоқларнинг рақобатбардошлиги камдан-кам ҳолларда фақат бир детерминантга боғлиқ бўлади. Одатда бир нечта детерминантларнинг устунлиги комбинацияси шундай шароит яратадики, унда фирма ТИФда муваффақиятга эришиши мумкин. Бу шу билан изоҳланадики, мураккаб тармоқларнинг рақобатбардошлигини инновациялар киритиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш суръатларига боғлиқ. Ички бозорда синалган харид орлар, яхши етказиб берувчилар ва бошқа қўлай детерминантларга эга фирмалар инновациялар киритишда жиддий қийинчиликларга дуч келадилар ва бундай устунликка эга бўлган рақибларига ютқазадилар. Олдинги маърузаларда таъкидлангидек, шу нарса жуда муҳимки, бир детерминантнинг ижобий таъсири бошқаларининг ҳолатига боғлиқ. Масалан, маиший электроника чиқарадиган япон фирмаларининг талабчан харид орлар ва ички бозорни тез тўлдириш эвазига маблағ йиғиш лаёқати электроника бўйича юқори малакали ишчи инженерлар мавжудлиги, мақсадларга боғлиқ. Уларнинг хусусияти инвестиция жараёнларининг ривожланиши ва ички бозордаги рақобатнинг кучайишига кўмаклашади. Эслатиб ўтилган «ромб»да кенг устунликларнинг бўлиши яна шунинг учун ҳам муҳимки, детерминатларнинг ўзаро таъсири янги ахборот, янги кўникмалар ва тармоқ рақобатининг янги иштирокчиларини пайдо қилади. Бу эса, ўз навбатида, иноовацияларнинг янада тезроқ жорий қилиниши ва рақобатнинг такомиллашувига олиб келади. Гарчи фирмалар фақат бир детерминант устунлигидан фойдаланиб, бошида рақобатбардошликда юқори даражага эришсалар-да, бошқа детерминатларга таянмай бу даражани сақлаб қолиш қийин бўлади.
Ҳатто энг илғор тармоқлар ва сегментларда ТИФда муваффақиятга эришиш учун барча детерминатларда устунликнинг бўлиши ҳар доим ҳам зарур бўлавермайди. Масалан. Япон фирмалари ички бозорда кичик талабга қарамай, ёзув машинкалари ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришдилар. «Серберус» швейцар фирмаси гарчи ўз ватанида рақобатчилар бўлмаса-да, ёнғин сигнализацияси детекторлари чиқаришда дунёда етақчилик қилмоқда. Агар мамлакатда бирор детерминант ноқулай шароитда бўлса, бошқа детерминатларда ушбу камчиликнинг ўрнини тўлдирилиши эвазига бундай устунлик борлиги туфайли муваффақиятга эришилади. Масалан, Японияда ёзув машинкаларининг биринчи ишлаб чиқарувчилари асосий машғулоти тикиш машиналари ишлаб чиқариш бўлган «Бразер» каби яхши танилган компаниялар диверсификацияси (ишлаб чиқариш турини ўзгартириши) натижасида пайдо бўлди. Улар сифатли деталлар тайёр етказиб берувчиларининг мавжуд технологияларидан, малакали ишчиларнинг нисбатан паст иш ҳақидан ва яхши ривожланган дистрибьюторлар тармоғидан фойдалангандилар. Тикув машинкалари ишлаб чиқарувчи фирмаларга кейинчалик бошқа япон корхоналари, масалан, офисларни автоматлаштириш соҳасида иложи борича мустаҳкам мавзе эгаллашга интилган, электроника ишлаб чиқариш билан машғул бўлган корхоналар қўшилдилар. Натижа эса ички бозорда турли рақобатчилар ўртасидаги қаттиқ рақобат бўлди. Аксинча, Америка ва Европада рақиблар сони кўп эмас, ишлаб чиқариш технологиялари автоматлаштирилмаган эди ва оқибатда рақобат сўнди. Кучли рақобат билан уйғунлашган, асосий тармоқларда яққол ифодаланган устунликлар япон ёзув машикалари ишлаб чиқарувчи япон фирмаларига ҳатто ички бозорда кучли мавқега эга бўлмай туриб ҳам муваффақиятга эришишга имкон берди.
Бироқ талаб хусусиятлари ҳар ҳолда қизиқ рол ўйнаган. 50-йилларда Японияда жуда оз бўлган хорижий валюта озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё импорт қилиш учун қўлланилди. Валютадан ёзув машинкалари сотиб олиш учун фойдаланишнинг ҳеч иложи йўқ эди. Айни пайтда япон компаниялари хорижий мижозлари билан ёзишмалар олиб бориш ва Америка оккупацион ҳукумати билан муомала қилиш учун бу машинкаларга муҳтож эди. Бу талаб гарчи катта бўлмаса-да, фақат маҳаллий ишлаб чиқариш томонидан қондирилиши мумкин эди. Натижада бу вақтда мураккаб ускуналар ишлаб чиқаришга мослашган «Фразер» ва бошқа тикув машинкалари ишлаб чиқарувчилар шу иш билан ҳам шуғуллана бошладилар. Яқинроқ кўриб чиқилганда шу нарса аниқланадики, тўртта детерминантнинг ҳар бири муваффақиятли рақобат олиб бораётган миллий тармоқларда усутунлик яратилишида маълум рол ўйнади..
«Серберус» мисоли етишмаётган детерминантнинг ўрни қандай тўлдирилиши мумкинлигини кўрсатади. Бу фирма асосчиси Цюрихдаги политехника институтида ўз физик тадқиқотлари залида (ички айвонида) ионлашган детектор кашф қилди. Швейцария бозорида фирманинг деярли рақиблари бўлмагани ҳолда, юқори талаб компаниянинг келгуси ривожланишини белгилаб берди. Швейцарияликлар таваккал қилишга қўрқадилар (турли хил суғурталарнинг фоизи юқорилиги бўйича Швейцария дунёда энг олдида туради). Бу ерда ёнғин жиддий хавф туғдирадиган банклар, меҳмонхоналар, кимёвий саноат каби тармоқларнинг мавжудлиги тегишли ускуналарга ҳамма жойда талаб мавжудлигини рағбатлантирди. Сув пуркагичлар, хавфсизлик тизимлари каби ускуналарни ишлаб чиқарувчилар ички рақобатчилар ролини бажарди. Шунинг учун «Серберус» ўз харид орларига тутунни фош қилувчи детекторларнинг устунлигини реклама қилишга мажбур бўлди, маҳаллий ҳукумат органларини ушбу мосламаларни ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги қонунлар қабул қилишга мажбур қилди, шунингдек, суғурта фирмаларни бу мосламаларнинг ўрнатилишин рағбатлантиришга кўндирди.
Детерминантларнинг баъзилари бошқаларига қараганда устунликни сақлаб туриш учун ишончлироқ асосни таъминлайдилар. Масалан, барча ишлаб чиқариш омилллари йиғиндиси омиллар яратишнинг ихтисослашган ва ғайриодатий механизмларига қараганда камроқ аҳамиятга эга. Кенг маънода динамик устунликни таъминлайдиган шароитлар (тезроқ инвестиция жараёнлари, ишлаб чиқаришни олдинроқ бошлаш устунлиги, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш зарурлиги) статик (турғун) устунликни (ресурслар нархи ва ички бозор ҳажмининг катталиги) таъминловчиларига қараганда катта рол ўйнайди. Талабнинг тузилиши унинг ҳажмига қараганда кўпинча муҳимроқдир. Шу билан бирга, ички рақобатнинг интенсивлиги фирмада ташқи бозорга чиқиш имкони борлигига қараганда муҳимроқдир.
Тармоқда устунликка эришиш ва уни сақлаб туриш эҳтимоли мамлакатда детерминантлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қанчалик самарали амалга оширилишга боғлиқ. У қаерда ўта яхши амалга оширилса, мамлакт муваффақиятга эришади. Рақобатчилар ўз етказиб берувчиларининг ривожланишига қанчалик тез ва самарали таъсир кўрсатади? Харид орлар ўз сўровларини қанчалик тез такомиллаштиради? қанча янги ишлаб чиқарувчилар вужудга келади (ишлаб чиқариш омиллари яратувчи механизмлар таъсири остида) ёки собиқ етказиб берувчилар ёхуд истеъмолчилар ичидан қанча янги ишлаб чиқарувчилар етишиб чиқади? Бу ўзаро ҳамкорлик самараси қисман янги тижорат тузилмалари пайдо бўлиши каби бошқа детерминантларга ҳам боғлиқ. Бу шинингдек мазкур тармоқ билан қандайдир даражада алоқадор бўлган муассасалар, хусусий шахслар ва фирмаларнинг тезкор акс таъсир кўрсатишига ҳам боғлиқ.
Агар мамлкат вақт ўтиши билан конкрет тармоқларда ўз устунлигини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қодирлиги ҳақида гап борадиган бўлган ҳолларда ҳам, шундай фикрлар ўринлидир. Бир нечта мамлакатда бир вақтнинг ўзида бир ёки икки детерминантларда шунга ўхшаш вазиятлар бўлиши мумкин. Ўз «ромб»ини ривожлантиришдаги тезлик ва самардорлик қайси мамлакат устунликка эришишини белгилаб беради. Бошқа мамлакатда ички базасига эга бўлган кўп миллатли корпорация миллий «ромб»ни қайта тиклар экан, гарчи ҳатто ўз филиалини ташкил қилса ҳам ва мувофиқлаштирилган глобал стратегияни қўлласа ҳам, қийинчиликларга дуч келади. Мувофиқлаштиришга кетадиган харажатлар, ахборот етишмаслиги хорижий миллий компания ўз миллий устунлигидан тўла фойдалана олмаслик имкониятини оширади. Маҳаллий фирмалар ички бозорга осонроқ ва очиқроқ кирадилар ва маҳаллий харид орлар билан мустаҳкамроқ алоқада бўладилар. Шунингдек, улар маҳаллий етказиб берувчилар устунлиги ва омиллар яратишнинг маҳаллий механизмларидан яхшироқ фойдалана оладилар ва ички рақобатнинг ижобий таъсирига кўпроқ тушадилар. Ноқулай шароитларда яшаб қола олиш учун хорижий кўп миллатли корпорациянинг маҳаллий филиалига чиндан ҳам ички базага ўтишига тўғри келади. Лекин филиални маҳаллий компанияга айлантириш учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг асосий воситалари (маблағлари) билан бирга бутунжаҳон бизнесни назорат қилиш стратегияси талаб қилинади.



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish