Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестицияларнинг тутгaн ўрни



Download 1,85 Mb.
bet33/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

6.3. Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестицияларнинг тутгaн ўрни

Ўзбекистон Республикасида Марказий Осиё давлатлари билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Республикамизнинг Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларга яқинлиги, чегарадошлиги, Европа ва Осиё мамлакатлари савдо йўлида жойлашганлиги ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг натижасида экспортга ихтисослашган қўшма субъектларни ташкил этиш, эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантириш негизида ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш имкониятлари вужудга келади.


Ҳозирги кунда республикамизда импортнинг ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб – қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш учун хорижий сармояларни устувор йўналишларга жадалроқ жалб қилишга, уларга кафолат ва имтиёзлар беришга, лицензиялар, “ноу хау”лар сотиб олишга, валюта тушумларини кадрларни тайёрлашга сарфлашда эркинликлар беришга қаратилган изчил сиёсат олиб борилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш – ушбу соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш, энг аввало, саноат йўналишидаги субъектларини бошқариш ва иқтисодий рағбатлантириш тизимини яратишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жаҳон андозалари даражасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг учун субъектларни замонавий илғор технология, энг янги ускуналар, айниқса кичик субъектлар учун мўлжалланган ихчам ускуналар билан жиҳозлаш талаб қилинади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ҳамда зарур бўлган инфраструктураларни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Булар жумласига, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, “Ўзбёкинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини киритишимиз мумкин. Бу ташкилот ва муассасаларнинг республикамизга хорижий сармояларнинг кириб келишини тезлаштиришда, устувор йўналишларни аниқлашда, уларни суғурталашда, банк ва консалтинг хизматлари кўрсатишда беқиёс аҳамиятга эгадир.
Инвестиция фаолиятини амалга оширишни муҳим шартларидан бири муомалада бўлган пул бирлигини қадрсизланишини олдини олишдир. Инвестиция фаолиятидан олинадиган самарани кўпайтириш мақсадида инвестициялар ҳажмини, йўналишларини ва манбаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан биргаликда янги молиялаштириш, кредит билан таъминлаш, баҳони таҳлил қилиш, солиққа тортиш тизимларини такомиллаштиришдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва асосий муаммолардан бири чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни республика минтақалари бўйлаб бир тёкис жойлаштиришдир.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга, шунингдек, хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисмини инвестиция фаолиятига жалб қилишни ҳам назарда тутади. Бунда чет ел инвестициялар оқимини рағбатлантириш, шу билан бирга миллий иқтисодиёт субъектларининг бу фаолиятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда туради. Шундай қилиб давлат томонидан инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, бевосита чет эл инвестициялари оқимини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётдаги хусусий мулкчилик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади.
Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестицияларининг жумладан, хорижий инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Малумки, ҳар қандай давлат дунёдан ажралган ҳолда жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёнинг етакчи давлатлари илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан ривожланиши мумкин эмас. Ўзбекистон иқтисодиётида чуқур иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар амалга оширилар экан, хорижий инвестициялар ривожисиз тасаввур этиб бўлмайди. Маълумки хорижий инвестициялар иқтисодий ривожланиш гарови, иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади. Яқин йилларгача фақат хом ашё маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбекистон бугун дунё ҳаритасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга, бошқа тараққий топган мамлакатлар, авваламбор, АҚШ, Ғарбдаги демократик давлатлар, Шарқдаги Япония, Корея, Малайзия ёки шунга ўхшаш давлатларга тенг бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяр экан, бунда биринчи галдаги чет эл сармоялари, чет эл инвестицияси ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Ушбу давлатларнинг тарихи шуни кўрсатадики, агар бу хорижий малакатларга сармоя келмаса, инвестиция келмаса, ҳеч қачон бу давлатлар бугунги ривожланиш даражасига кўтарила олмас эди.



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish