Асосий таянч тушунчалар
Суғурта - юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум бир тўлов эвазига суғурта қилинган шахсга бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олади.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш — давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фуқароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (суғурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобига мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халкаро иқтисодий муносабатлардир.
Суғурта ҳодисаси — суғурталовчи суғурта қоплами ёки суғурта суммасини тўлашга мажбур бўлган воқеа.
Суғурта полиси – суғурта қилувчи томонидан бериладиган ва суғурта тўғрисидаги шартномани тасдиқлайдиган ҳужжат
Суғурта сертификати – суғурта жамияти томонидан суғурта қилинувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, у суғурта ўтказилганлиги ва ва полис берилганлигини тасдиқлайди.
Тaкрoрлaш вa мунoзaрa учун сaвoллaр
1. ТИФ нинг ривожланишида суғуртанинг роли ва унинг моҳияти ?
2. Ўзбёкинвест” ва унинг вазифалари ?
3. Суғурта шартномалари ?
4. ТИФни суғурталаш техникаси ва уни ташкил этиш ?
5. “Инкотермс” қоидалари ?
6-Боб. Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестициялар
6.1. Инвестиция мoҳияти вa шaкллaри
6.2. Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати вa дaстури
6.3. Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестицияларнинг тутгaн ўрни
6.4. Қўшма корхоналарни тaшкил этиш хусусиятлари ва фаолияти
6.1. Инвестиция мoҳияти вa шaкллaри
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «инвест» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида тарифланади. Инвестиция дейилганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинган бўлиб, улар ўтган вақт ичида анча такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция тўғрисида”ги қонунида кўрсатилишича, “инвестиция бу - иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир”.Бу иқтисодий тариф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитига мос келишини тўлалигича тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган. Иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестиция жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестиция фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.
Инвестицияларнинг иқтисодий аҳамияти тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, бу ўринда “инвестиция” тушунчасининг молиявий, мулкий ва интеллектуал (ақлий) қиммати такрор ишлаб чиқаришнинг дастлабки ва асосий тушунчаси бўлиб майдонга чиқишини унутмаслик керак. Кўпгина иқтисодчи олимлар ва амалиётчиларнинг асарларида инвестиция ва у билан боғлиқ бўлган бошқа муаммолар тўғрисида фикрлар бор. Масалан, профессор Е. В. Михайлованинг фикрича, инвестиция бу субъект ихтиёридаги барча молиявий, моддий ва бошқа бойликларни келажакда иқтисодий самара олиш учун бирор объектга сарфлашдир. Бу ўринда инвестициянинг моҳияти билан мазмунини бозор иқтисодиётига мослаштириб очиб беришга ҳаракат қилинган.
Инвестиция тўғрисида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунда кўрсатилишича, инвестиция бу иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |