5.3. Ташқи иқтисодий фаолиятни суғурта қилишни тaшкил этиш
ва уни ҳужжатлаштириш.
Замонавий ташқи савдо ва денгиз ташувлари суғуртасиз мавжуд бўла олмайди. Кўп ҳолларда суғурта шартномалари савдо битимларининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Суғуртани ким ва кимнинг ҳисобидан олиб бориши бу битимлар тузилаётганда ҳал қилинади.
Халқаро савдода унинг шаклларини кўплигидан у ёки бу товар билан савдо шартлари ва улар томонидан келишилган савдо шартномалари профиллари ишлаб чиқилади. Бу профилларда битимда томонлар томонидан олинадиган товарлар баҳосини яратиш механизми берилади.
СИФ, КАФ, ФОБ ва ФАС қисқартмалари билан 4 хил асосий савдо битимлари кенг тарқалган.
СИФ инглизча сўз бўлиб товарлар баҳоси суғурта ва фрахт деган маънони англатади. Бу шартноманинг махсус кўриниши бўлиб, унда асосий олди-сотди шартномалари масалалари махсус асосларда ечилади.
СИФ шароитларида товар сотилганда сотувчи юкни тушуришидан бошлаб портига олиб бориши, уни кема бортига ортиши, тоннажни фрахтлаши, фрахтни тўлаши, юкни йил давомида эгасига етиб боргунча денгиз хавфларидан суғурта қилиши ва харид орга юкни жўнатиш бўйича барча керакли ҳужжатларни жўнатиши шарт.
1936 йилдан то 1956, 1980, 1990 йилларгача халқаро савдо палатаси халқаро савдо шартномаларини интерпретацияси ва норасмий кодлаш, шаклланган одатлар қабул қилиб , кенг тарқалган ташқи савдо терминлари ва тижорат тушунчаларини бирлаштириш борасида катта ишлар қилган.
Бу иш натижасида “Инкотермс 2000” деб номланган йиғма ахборот материали чиқди ва халқаро савдо амалиётида, шунингдек СИФ шартларидаги битимларда кенг қўлланила бошлади. 2000 йилгача (1936, 1953, 1967, 1976, 1980, 1990, 2000) йиллар таҳририда чиқди. Шу йилларда халқаро савдода юзага келаётган амалиётни ҳисобга олувчи ўзгариши ва қўшимчалар қоидаларига киритилди.
“Инкотермс 2000”нинг мақсади ташқи савдодаги олди-сотди шартномаларида қўлланиладиган энг муҳим атама ва тушунчаларни талқин қилиш бўйича ягона халқаро қоидаларни ўрнатишдир.
КАФ битимлари - инглизча сўз бўлиб қиймат ва фрахт деган маънони англатади, етказиб бериш КАФ битимига кўра сотувчи ўз ҳисобидан манзилигача шартномада кўрсатилган денгиз ташуви шартномасини тузиши ва юкни кемагача олиб бориши зарур. Суғурта мажбурияти харид орда бўлади.
ФОБ битимлари ўз номини инглизча “бортда эркин” ифодасидан олган. Бу турдаги битимга кўра сотувчи, харид ор фрахтлашдан кемага юкни ортиши зарур. У товарни ташиш вақтига суғурта қилади. Одатда ички пунктдан ортиш партиягача ва кейинчалик охирги йўналиш нуқтасигача.
ФАС битимлари инглизча “Борт бўйича эркин ёки кема борти бўйича эркин” ифодасини билдиради.
ФАС битимларни мазмуни ФОБ битимларига ўхшайди, биргина фарқи шуки ФОБ битимига кўра сотувчи товарни кемага ортади ва товар кема бортига ўтиши билан хавф харид ор зиммасига ўтади, ФАС битимига кўра эса сотувчи юкни кемага олиб келади, лекин жавобгарлик унинг ўзидан олинмайди.
Денгиз юкларини суғурта қилиш шартномаси суғуртачининг ёзма аризаси асосида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши зарур. Юкнинг аниқ номи, қадоқлаш тури, жойлар сони, юкнинг оғирлиги, коносамент ёки бошқа йўл ҳужжатлари рақами ва кунлари кеманинг номи, қурилган йили, байроғи ва юк сиғими; юкнинг жойлашиши, жойлашиш нуқталари, қайта ортиш ва бориш нуқталари; кеманинг жўнатилиш вақти, юкнинг суғурта суммаси, суғурта шартлари. У ёки бу модификацияси гуруҳлари Лондон суғуртачилари институтининг бутун хавфлар учун жавобгарлик, қисман авария учун жавобгарлик, билан, ҳалоқат ҳолатларидан ташқари шикастланишлар учун жавобгарликсиз каби намунавий шартларига тўғри келади.
Барча хавфлар учун жавобгарлик шарти энг кўп тарқалган, аммо у “Барча хавфларни” қопламайди. Бу шартлардан қуйидаги шикастлар истисно. Юкни ҳар хил ҳарбий ҳаракатлар оқибатида шикастланиши ёки радиация хавфи, суғуртачи ёки уни вакилларини совуққонлиги оқибатидаги шикаст, юк ташиш, ва сақлаш қоидаларини қўпол равишда бузиш, олов ёки портлаш, суғуртачига билдирмасдан юк билан бир жойда портлаш хавфи бўлган моддалар жойланиши, юкни келишувчи, ҳашоратлар томонидан шикастланиш, юкни ташиш ва баҳо тушумида чўзиш.
Қисман авария учун жавобгарлик шартлари биринчисидан фарқ қилиб , унда қопланиши керак бўлган шикастларнинг аниқ рўйхати мавжуд. Табиийки бу ерда суғуртачининг жавобгарлиги кам. Бу шартга кўра “Барча хавфлар” шарти билан қопланмаган барча хавфлар бу ерда ҳам жавобгарликдан истиснодир.
Шикастлар учун жавобгарликсиз шарти суғурта шартларининг рўйхатидаги ҳалоқатдан ташқари умуман авария учун жавобгарлик билан шартларига мос келади. Фарқ шундаки охирги шарт бўйича суғуртачи оддий шароитларда фақат юк ёки унинг қисмига тўла нобуд бўлганлиги учун жавобгар бўлади.
Полис бўйича ҳуқуқ ва манфаатларини ўтказиш ёки суғурта бўйича тўланиши керак бўлган суммадан ўтказиш, суғуртачи ёки унинг вакилининг шу ўтказишлар тўғрисидаги имзоланган ёзма розилигисиз амалга оширилмайди ва тан олинмайди ҳам.
Контейнер сотиш ҳолларида унинг сотилган кунидан бошлаб суғурта бекор қилинади. Суғурта шартномаси суғуртачи томонидан бекор қилинса, нетто мукофот улушига тенг улуш қайтарилади. Шартнома суғурталовчи томонидан бекор қилинса, томонлар томонидан келишилган мукофот қайтарилади.
Cуғуртa, фуқаролар уруши, инқилоб, қуролли чиқиш, қўзғолон, фуқаролар тўқнашувлари ва қароқчилик ҳаракатлари оқибатидаги йўқотишлар учун ҳам жавобгар бўлмайди. Суғурта шартномасини тузиш суғуртачининг ёзма аризаси асосида олиб борилади, унда объект тўғрисидаги қуйидаги асосий ахборотлар бўлиши керак: контейнерлар тури, ҳажм кўрсаткичлари, баҳо, ташувчи кема номи, кеманинг рейсга чиқиш вақти, жўнаш нуқтаси, юкни етиб бориш нуқтаси ва бошқалар. Суғурта қилинган юк суғуртада қайд қилинган ҳолларда шикастланганини исбот қилиш суғурта қилувчи зиммасида бўлади. Агар шикастланиш шартнома шартларига тўғри келмаса, тўлов кемани ёки контейнерни таъмирлаш ишларига тенг суммадан авария вақтидаги қисмларнинг эскирганлигини ҳисобга олиш билан тўланади.Пайдо бўлган баҳсларни ҳал қилиш учун шартномаларда арбитраж ажрими жойи ва тартиби кўрсатилади.
Юкларни транспортда суғурталаш шартномасига кўра суғуртачи ташкилот фойдасига шартнома тузилган юк эгасига юкка шартномада келишилган шартлар асосидаги ҳолатларда хавф ёки шикаст етса келган зарар учун тўлов тўлайди. Шартнома суғуртачининг ёзма аризаси асосида тузилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур. Юк тўғрисидаги маълумот, транспорт тури, ташиш йўли, юкни жўнатиш вақти, ташиш ҳужжатлари, юкни суғурта суммаси, суғурта қилиш шартлари. Суғурта шартномаси суғуртачи ташкилот ўз имзоси учун ҳужжат, яъни суғурта полисини бергач ва суғуртачи суғурта мукофотини тўлаган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Суғурта тўла аккредитивда кўрсатилган суғурта шартларига тўлиқ мос келувчи шартларда ёзилган бўлиши керак.
Халқаро алоқа йўллардаги юкларни транспортда суғурта қилиш қоидаларига кўра суғуртанинг уч хил тури мавжуд:
- “Барча таваккаллар учун жавобгарлик билан”.
Суғуртанинг бу шарти - энг тўлиғидир. Махсус келишилган ҳоллардан ташқари, ҳар қандай сабабга кўра юкни шикастланиши ёки бутунлай йўқолишидан келган барча зарар тўланади.
- “Қисман авария учун жавобгарлик билан”.
Бу шартга кўра суғуртачи белгиланган сабабларга кўра келган зарарни тўлайди асосан: олов, яшин ва бошқа табиий офатлар транспорт воситалари ҳалоқати, кўприклар қулаши оқибатида юкнинг бир қисми ёки ҳаммаси нобуд бўлганлиги учун, юкни ортиш, жойлаш ва тушириш вақтдаги бахтсиз ҳодисалар учун.
- “Ҳалоқат ҳолларидан ташқари шикастлар учун жавобгарликсиз”.
Бу шартга кўра транспорт воситалари ҳалоқати натижасида юк бутунлай ёки қисман нобуд бўлишидан бўлган зарар тўланади.
Суғурта тўловини талаб қилишга суғуртачи суғурта қилинган юкдаги манфаатини, суғурта ҳолати борлигини, ўзининг зарар бўйича даъвосини ҳужжатлар асосида исбот қилиши зарур. Даъво қила туриб, суғуртачи суғурта компаниясига қуйидаги даъво ҳужжатлари йиғиндисини тақдим этади:
- Суғурта полисининг асли;
- Коносамент, чартер ёки инвойс (ҳисоб-фактура);
- Суғурта ҳолатини кўрсатувчи ҳужжатлар - авария сертификати, хабар акти, экспертиза акти, денгиз протести, кема журналидан суғурта ҳолатининг сабаби кўрсатилган кўчирмаси;
- Зарарнинг экспертиза ҳужжатлари билан асосланган ҳисоби.
Суғуртачи даъво бериш ва илова қилинадиган ҳужжатлар бериш муддатига қаттиқ риоя қилиши зарур. Юк йўқолган ҳолда суғурта полиси юкни транспорт воситасидан туширилганидан кейин 3 кун ичида ташувчига бериши шарт. Юк авария комиссари томонидан текшириш ва туширилган вақтдан 10 кун ичида олиб борилиши керак.
Ташқи савдо операцияларини олиб боришда даъво қилиш муддатлари қуйидагича: экспорт ташувларида суғурта ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб - 1 йил, импорт ташувларида эса - 6 ой. Транспорт шартномаси бўйича барча баҳслар арбитраж судларида ҳал қилинади.
Суғурта ҳужжатлари. Ушбу ҳужжатлар суғурта қилувчи ва суғурта қилинаётган шахс ўртасидаги муносабатларни акс эттиради. Суғурта қилувчининг роли шундан иборатки, у суғурта қилинган шахсга бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлайди. Суғурта ҳужжатларига қуйидагилар киради:
1.Суғурта полиси – суғурта қилувчи томонидан бериладиган ва суғурта тўғрисидаги шартномани тасдиқлайдиган ҳужжат. Полисда тузилган шартноманинг шартлари кўрсатилади. Унда суғурта қилувчи аниқ кўрсатилган тўлов эвазига шартномада кўрсатилган таваккаллар ва бахтсиз ҳодисалар туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.
Суғурта полиси суғурта жамияти томонидан суғурта қилинувчига у суғурта тўловини тўлаб бўлганидан кейин берилади. Суғурта полислари суғуртани расмийлаштириш тартиби ва таваккалнинг хусусиятидан келиб чиқиб турли кўринишларда ва номларда бўлади. Бош полис суғурта қилувчи ва суғурта қилинаётган шахс ўртасидаги узоқ муддатли шартномадан иборат бўлади. Рейсли суғурта полиси суғурта объектини маълум муддатга суғурта қилади. Аралаш полис бўйича объект ҳам маълум рейсга, ҳам маълум муддатга суғурта қилинади.
2.Суғурта сертификати – суғурта жамияти томонидан суғурта қилинувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, у суғурта ўтказилганлиги ва ва полис берилганлигини тасдиқлайди. Аниқ юкка нисбатан бундай сертификат асосан агар товарлар бош ёки валюталаштирилмаган полис шартларига мос равишда суғурта қилинган бўлган ҳоллардагина тўлдирилади. Суғурта қилинувчининг талабига биноан, бу ҳужжат суғурта полисига алмаштирилиши мумкин, чунки кўплаб мамлакатларнинг қонунлари суғурта ҳужжати сифатида фақат суғурта полисинигина тан олади.
3.Суғурта эълони (бордеро) – суғурта қилинувчи ўз суғурта қилувчисига тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг кучи таъсир қиладиган алоҳида юк жўнатишлар ҳақида батафсил маълумотлар берадиган ҳужжатдир.
4.Ковернот – суғурта қилинувчи томонидан суғурта қилувчини унинг суғурта ҳақидаги йўриқномалари (суғурта агенти томонидан суғурта қилинувчи фойдасига тузилган) бажарилганлиги ҳақида хабар қилиб берадиган ҳужжатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |