Асосий таянч тушунчалар
Трaнспoрт - иқтисoдиёт мoддий бaзaсининг aсoсий буғинлaридaн бири ҳисoблaниб, иқтисoдиётнинг нoрмaл фaoлиятини тaъминлaйди, шунингдек, ижтимoий ишлaб чиқaриш кучлaрини xoмaшё ресурслaри вa xудудий истеъмoлгa мoс рaвишдa жoйлaшувигa имкoн ярaтaди.
Трaнспoртнинг ҳaрaкaти – тoвaрлaр, йўлoвчилaр вa axбoрoтлaрнинг ҳaрaкaти бўлиб, бундa трaнспoрт вoситaлaри вa oдaмлaрнинг ўз жoйлaрини ўзгaртиришлaри ҳам тушунилaди.
Трaнспoрт жaрaёни - тoвaрлaрни, тўлoвчилaрни вa axбoрoтлaрни тaшиш жaрaёнидир.
Трaнспoрт вoситaлaри - тoвaрлaр вa йўлoвчилaрнинг жoйлaрини aлмaштиришгa xизмaт қилувчи вoситaлaрдир.
Трaнспoрт тизими - турли трaнспoрт турлaри, улaргa xизмaт қилувчи инфрaтузилмaлaр, тaшиш жaрaёни билaн бoғлиқ axбoрoтлaр, ишчи кучлaри вa бoшқaлaрднр.
Тaкрoрлaш вa мунoзaрa учун сaвoллaр
1. Транспорт операцияларининг мазмуни ?
2. ТИФда транспортнинг роли ?
3. Транспорт операцияларининг турлари ?
4. ИНКОТЕРМС ва унинг элементлари ?
5. Транспорт-экспедиторлик ҳужжатлари ?
5-Боб. Ташқи иқтисодий фаолиятни суғурталаш.
5.1. Суғурта фaoлияти вa уни aҳамияти.
5.2. Тaшқи иқтисoдий aлoқaлaрни суғурталaшнинг мaзмуни вa унинг турлaри.
5.3. Ташқи иқтисодий фаолиятни суғурта қилиш ни тaшкил этиш ва уни ҳужжатлаштириш.
5.4. Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорининг ривожланиши.
5.1. Суғурта фaoлияти вa уни aҳамияти.
Суғурта - юридик ва жисмоний шахсларнинг маълум бир тўлов эвазига суғурта қилинган шахсга бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олади. Янада тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, суғурта -бу ҳар хил нохуш ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳамда фуқароларнинг ҳаётида тегишли суғурта ҳодисалари рўй берганда уларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ (мақсадли пул фондлари) иқтисодий муносабатлар йиғиндиси. Ўтказиш шартига қараб, суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлади. Объектига кўра, мулкий, шахсий ва жавобгарлик суғуртасига бўлинади. Суғуртанинг асосини риск ташкил этади. Суғурта - бу рискни тақсимлаш усулидир.
Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривож топиши жараёнида турли рискларнинг юз бериши эҳтимоли мавжудлиги, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг ўзида намоён бўлиши мумкин бўлган қарама-қаршиликлар субъектларнинг суғурта фаолиятини ижобий томонга ўзгартирди.
Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади. Бозор муносабатларида муҳим аҳамият касб этувчи фаолиятлардан бири суғурта фаолияти бўлиб, ушбу фаолиятни суғурта компаниялари амалга оширадилар. Суғурта компаниялари суғурта бозорининг асосий қисмини ташкил этади. Суғурта бозори суғурта хизматига талабни ифода этувчи суғуртачилар, бу талабни қондирувчи суғурта компаниялари, суғурта воситачилари ва суғурта инфратузилмаси ташкилотлари ҳаракат қиладиган иқтисодий кенгликдир.
Суғурта фаолияти иқтисодий инфратузилманинг ажралмас қисми сифатида бир томондан, ижтимоий кафолатни таъминласа, иккинчи томондан, шартномавий мажбурият ва тарифлар механизми орқали турли суғурта рискларидан огоҳ этиш негизида иқтисодиёт субъектлари манфаатларининг ҳимоясини ҳам ўз зиммасига олади.
Суғурта фаолияти жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг рисклар юз бериши оқибатида кўриши эҳтимол бўлган зарарларини қоплашнинг зарурий воситаси сифатида пайдо бўлди ҳамда ривожланди. Шундай англанилган зарурат - аниқ суғурта манфаатлари негизида суғурта муносабатлари юзага келди.
Суғурта фаолиятида ўз моҳияти нуқтаи назаридан, айнан «Хизмат» тушунчаси фундаментал ҳисобланади. Суғуртачи томонидан таклиф этилаётган «Хизмат» ўзида дастлаб моддийликни акс эттирмайди, яъни у ўз мижозига фақат «Ваъдани сотади». Шу нуқтаи назардан халқаро савдода унга «Кўринмайдиган фаолият» деб ҳам тасниф берилади. Суғурталанувчига шартнома тузилганлигини тасдиқловчи далил-ҳужжат сифатида «Полис» берилади холос. Суғурта шартномасида суғурталанувчига суғурта воқеасига кўра, кўриши эҳтимол бўлган зарарининг эквивалент қийматидаги пул тўлови (айрим ҳолларда мол-мулк кўринишида) таъминланиши назарда тутилади. Шартноманинг бажарилиши унда қайд этилган маълум давр оралиғида амалга оширилади.
Мамлакатимизда босқичма - босқич бозор муносабатлари шаклланиши ва ривожланиши, иқтисодиёт субъектларининг юксак даражадаги иқтисодий мустақиллиги, эркинлиги даражаси ортиб бораётган жараёнда доимо рисклар мавжуд бўлиши кузатилади. Улар манфаатларига зарар келтириши мумкин бўлган ва доимий такрорланиб турадиган рискларни қайта тақсимлаш, яъни ўзига хос бўлган махсус хизмат билан суғурта шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2002 йилнинг 5 апрелида қабул қилинган ва шу йилнинг 28 майида амалиётга жорий этилган «Суғурта фаолияти тўғрисида» ги Қонун суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонун ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, суғурта муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида 1993 йили Олий Мажлис “Суғурта тўғрисида” Қонун қабул қилган эди. ўтган йиллар мобайнида мазкур қонунга икки марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Суғуртанинг иқтисодий мохияти суғурталанганларга етказилган зарар тўланадиган ва суғуртачиларнинг кўп сонли (бадаллари) эвазига шаклланадиган марказлашган суғурта жамғармасини яратади. Ҳозирги вақтда аҳоли, корхоналар, муассасалар, ижтимоий ташкилотларнинг ҳар хил суғурта кўринишлари етказиб беришга йўналтирилган тадбирлар дастури ишлаб чиқилган, мамлакат молиявий базасини мустаҳкамлаш учун касбдошлар орасида тажриба алмашиш, умумий масала ва вазифаларни муҳокама қиладиган “Ўзбекистон суғурта клуби” мутахассислар бирлашмаси ташкил этилган, Ўзбекистон суғуртачилари Ассоциациясини яратиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда кейинги йилларда содир бўлган воқеалар бизнинг иқтисод, молия, пул ва суғуртага, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўзгартирди. Ҳозирги вақтда суғурта ҳар бир оила, ҳар бир хўжалик, тадбиркор, корхона ва бутун давлат учун катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |