3-ma’ruza Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри ҳaқидa тушунчa, axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вoситaлaри вa улaрни тaълим жaрaѐнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри



Download 0,51 Mb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#77595
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-ma'ruza


3-ma’ruza
Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри ҳaқидa тушунчa, axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вoситaлaри вa улaрни тaълим жaрaѐнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри.
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодининг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши ҳамда илмийтехника тараққиѐти жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқларни тадбиқ қилиш даражасини тезлаштириб юборди. Мамлакатимиз миллий иқтисодиѐти тармоқ ва соҳаларини ахборотлаштириш жамият ривожланишининг объектив жараѐни ва зарур бўлган ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва тақдим этишнинг табиий давомидир. Ҳозирги кунда ахборот-коммуникацион технологиялари (АКТ) иборалари кундалик турмушда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳаѐтнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта, АКТ билан иш кўрамиз. Замонавий АКТдан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, ўзлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади. Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари имкониятлари жуда кенг тизим бўлиб, унга маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер тармоқлари, Интернет каби тушунчалардан ташқари қатор янги тушунчалар ҳам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошқариш, ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар омборини бошқариш тизими, билимлар омбори кабилар мисол бўлиши мумкин. ―XXI аср - ахборотлаштириш асри‖да таълим соҳасига электрон таълимни жорий этиш, ҳар бир таълим муассасасида: - ўқитиш ва ўқиш жараѐнининг; - таълим муассасаси бошқарилишининг; - таълим муассасаси бўлинмаларининг; -таълим муассасаси фаолияти муҳитининг ахборотлаштирилишини талаб қилади. Ахборот технологиялар – объект, жараѐн ѐки ҳодиса (ахборот маҳсулоти) нинг ҳолати тўғрисида янги сифатдаги ахборот олиш учун маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва узатиш воситалари ҳамда усулларининг мажмуидан фойдаланувчи жараѐн. Ахборот технологиялари мавжуд усуллар ва воситалардан фойдаланиб маълум ахборотларга ишлов бериб, қайта ишлаб янги кўринишдаги инсон фаолияти учун зарур бўлган ахборотларни яратиш жараѐнидир. Ахборот технологиясининг мақсади – инсон томонидан таҳлил қилиш ва унинг асосида қандайдир хатти-ҳаракатни бажариш бўйича қарор қабул қилиш учун ахборот ишлаб чиқариш. Замонавий ахборот технологияларининг таълим жараѐнларига жорий этилиши: - талабага касбий билимларни эгаллашига; - ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини чуқур ўзлаштирилишига; - ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига талабанинг мустақил фаолияти соҳасининг кенгайишига; - интерактив мулоқот имкониятларининг жорий этилиши асосида ўқитиш жараѐнини индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга; - сунъий интеллект тизими имкониятларидан фойдаланиш орқали талабанинг ўқув материалларини ўзлаштириш стратегиясини эгаллашига; - ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг шаклланишига; - ўрганилаѐтган жараѐн ва ҳодисаларни компьютер технологиялари воситасида тақдим этиш, талабаларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оширишга олиб келиши билан муҳим аҳамият касб этади. Ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, ушбу таълим воситасининг дидактик имкониятлари объектнинг табиий жиҳатлари, техник ва технологик фазилатлари, ўқув ва тарбиявий жараѐнида дидактик мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган аспектлари сифатида қаралиши мумкин.
АКТ таснифланишига мос равишда дидактик имкониятларини учта гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Ўқув маълумотларини тақдим этиш.
2. Ўқув маълумотларини узатиш.
3. Ўқув жараѐнини ташкил этиш. Ўқув маълумотларини тақдим этиш АКТларнинг дидактик имкониятлари: - ахборотларни таълимга оид электрон ресурслар орқали матн, графика, аудио, видео, анимацион форматда кўрсатиш ва узатиш; - қизиқтирувчи маълумотларни тақдим этиш имконияти; - қабул қилинган билимлар асосида кўникмаларни мустахкамлаш ва кўникмаларни амалда қўллаш имконияти; - ўқув, ўқув-услубий, илмий ахборотларни тайѐрлаш, тартибга солиш ва ишлов бериш; - ахборотни сақлаш ва йиғиш; - ахборотни тизимлаштириш. ўқув маълумотларини узатиш актларнинг дидактик имкониятлари: - ахборот-коммуникация технологиялар ѐрдамида ахборотларни турли шаклларда тарқатиш; - маълумотлардан кенг фойдаланишни таъминлаш; - қизиқтирувчи маълумотларни олиш учун бирон-бир электрон маълумотлар банкига ва мақсадли ўқув маълумотлар базаларига уланиш имконияти; - турли хил ахборот ташувчи воситалардан маълумотларни юклаш; - курс ўқитувчиси билан мулоқотни ташкилэтиш. - бир вақтнинг ўзида кўп сонли ўқувчиларга хабарларни юбориш; - ўқитувчи ва талабалар ўртасида асинхрон маълумот алмашиш (матн, график, аудио). - консултациялар, назорат қилиш ва ҳоказоларни ташкил этиш имконияти.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish