Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Бухоро вилояти ёдгорлик ресурслари



Download 1,47 Mb.
bet47/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Бухоро вилояти ёдгорлик ресурслари
Бухоро тарихи. Кўҳна Варахша. Сомонийлар давлати. Шайбонийхон асос солган Бухоро хонлиги. Савдо карвонлари, ҳунармандчилик, илм - фан ва маданиятнинг ривожланиши. Россия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатлар билан савдо ва элчилик алоқаларининг олиб борилиши. Италиялик машҳур сайёҳ Марко Полонинг, инглиз сайёҳи Антони Женкинсон, рус элчиси Иван Хохлов, Борис Позухин, венгер сайёҳи ва олими Херман Вамбериларнинг Бухорога ташрифи. Бухородан Россияга Қози Нўғай, Мулла Фарруҳ, Ҳожи Фарруҳ, Эрназар элчиларнинг элчи бўлиб боришлари. Бухоро темир йўлининг қурилиши.
Бухоро меъморчилиги:
Арк. Унинг Сиёвуш томонидан илк бора қурилиши. 7 - асрда Бухоро ҳокими томонидан қайта тикланганлиги. Шайбонийлар даврида ҳозирги қиёфаси (ансамбль кўриниши)ни олиши. Обида 20 метр баландликда ва 4,2 гектар майдонни эгаллаган улкан иншоот бўлиб, кўп бурчакли, атрофлари қўрғон деворлари билан ўралган. Аркда ҳокимлар, хонлар ва амирлар истиқомат қилишган. Унда зарбхона, хазина, зиндонлар бўлган.
Исмоил Сомоний мақбараси. Сомонийлар сулоласининг асосчиси Исмоил Сомонийнинг отаси қабри устига бунёд этилган бу ёдгорлик 9 - 10 асрларга мансубдир. У куб шаклида ва усти ярим шарсимон қуббали бўлиб, бурчаклари ҳам тўртта кичик қуббалардан иборат. Деворнинг қалинлиги 1,8 метр. Пишиқ ғиштдан қурилган. Кейинчалик Исмоил Сомонийнинг ўзи ҳам шу ерга дафн этилган.
Маҳоки Аттори масжиди. 9 - 16 асрлар обидаси ҳисобланган ушбу масжид шаҳар марказидаги атторлар растаси ёнида жойлашганлигидан шундай ном олган. Тош устунга қурилган бу масжиддаги пештоқ ва таҳмонсимон эшик ўймакор ганч, ғишт, кошин, сопол ғиштчалар билан безатилган. Жуда гўзал, ўзига хос ёдгорлик ҳисобланади.
Чашмаи Айюб мақбараси. 12 - аср ёдгорлиги бўлган мазкур обида тўрттда бинодан иборат бўлиб, турли даврларда бунёд бўлган. У Айюб пайғамбар номи билан аталган. Айтишларича, қурғоқчилик йилларида пайғамбардан ёрдам сўрайдилар. Айюб эса ҳассасини ерга санчганда булоқ отилиб чиққан. Шундан ушбу ном берилган. Ёдгорлик жарда, яъни булоқ оқиб турган жойда турибди. Темур бу ерда ҳам иккита бино бунёд этган. Тўрттала ёдгорликнинг ҳаммасида ўзига хос қуббалар мужассам.
Намозгоҳ масжиди. Ушбу ёдгорлик 12- , 14- , 16 - асрларга тегишли бўлиб, гумбаз, нақшинкор пештоқ, меҳроб кошинлар билан безатилган.
Минораи Калон. Марказий Осиё ҳудудидаги энг баланд минора (46,5 метр) ҳисобланган ушбу минора 1127 - йилда қорахонийлардан Арслонхон ҳукмронлиги йилларида қурдирилган. Пишиқ ғиштдан терилган, ичидаги зинапояси 104 тани ташкил этади. Устида 16 дарчали мезона бор. Минорадан азон айтилиб намозга чақирилган ва ундан душманни кузатишда ҳам фойдаланилган. Пойдеворининг чуқурлиги 10 метрдан ошади.
Сайфуддин Баҳорзий мақбараси. Бу ёдгорлик 13 - асрда яшаб ижод этган кишининг номи билан боғлиқ бўлиб, зиёратхона ва мақбарадан иборат. Кейинроқ мақбарага тақалиб катта пештоқ қурилган. Икки томонида иккита мезона мужассам.
Буён Қулихон мақбараси. Бу ёдгорлик Сайфуддин Баҳорзий мақбараси билан билан ёнма - ён жойлашган бўлиб, 14 - асрда Самарқандда ўлдирилган муғул хони чингизийлардан Буён Қулихон мозори устига бунёд этилган, икки хонали. Сағана кичик хонада. Ёдгорликнинг тўртта томонида устунлар бор. Мақбаранинг ички ва ташқи томони зангор, кўк, бинафша ранглар билан безатилган ва нақшинкордир.
Улуғбек мадрасаси. Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек ушбу мадрасани 1417 - йилда қурдирган. Улуғбек Гиждувон ва Самарқандда ҳам мадрасалар бунёд этган. Лекин, илк мадрасаси Бухородадир. У тўғри тўртбурчак шаклида. Унда ҳовли, пештоқ, дарсхона, масжид бўлиб икки қаватли. Устаси Исмоил Тоҳир ўғли ҳисобланади.
Масжиди Калон. Бу археологик қидирув маълумотларига қараганда 12 - асрда қадимги иморат қолдиқлари устига 14 - 15 - асрларда қурила бошланиб, 16 - аср бошларида таъмирланган. Жоме масжиди ҳисобланиб, Бибихоним масжидидан кейин катталиги жиҳатдан Марказий Осиёда иккинчи ўринда туради. Ёдгорликнинг қурилиш анъаналари темурийлар даврини эслатади. Унинг еттита эшиги бўлиб, асосий эшигининг ички ва ташқи томонлари айвонлар билан безатилган. Масжид 127 х 78 метр бўлиб, бир гектар майдонни эгаллаган. Ҳовлининг йўлаги 208 та устун тепасига қурилган 288 та қубба билан қопланган.
Мир Араб мадрасаси. 1530 - йилда қурилган бу мадраса тархи худди Мирзо Улуғбек мадрасаси кабидир. Фақат дарсхона ўрнига мақбара жойлашган. Мақбаранинг ичига Мир Араб дафн этилганлиги боис, унга шу ном берилган. Мир Араб асли яманлик шайх Абдуллоҳдир. Мақбарада унинг авлодлари ҳам жойлашган. У турли кошинлар, ганчлар билан безатилган. Обида икки қаватли бўлиб, ҳужралардан иборат.
Кўкалдош мадрасаси. Ёдгорлик Абдуллахон ҳукмронлиги йиллари (1578 - йил)да қуриб битказилган бўлиб, Марказий Осиёдаги йирик мадрасалардан биридир. Унинг 160 та ҳужраси бор. Эшиги, пештоқ, айвончали болхоналар гўзал қилиб қурилган. Пештоқ кошинларида кўк, яшил ва оқ нақшинкор безаклар ўсимликларни тасвирлаган. Мадрасада ёзувчи Садриддин Айний яшаган ва ўқиган.
Қўш мадраса. Қўш мадраса дейилишига сабаб, иккита мадрасадан иборат. Бири Модарихон мадрасаси (1566 - йил), иккинчиси Абдуллахон мадрасаси (1588 - йил) дир. Булар ҳам Кўкалдош каби Абдуллахон даврида қурдирилган. Модарихоннинг хажми кичикроқ, безаклари оддий услубдадир. Абдуллахон эса серҳашам.
Бозор тоқилари. Шайбонийлар сулоласи даврларида турли савдо тоқилари қурилган: Тоқи саррофон (саррофлар -бир давлатнинг пулини иккинчи бир давлат пулига алмаштириб берувчи кишилар); Тоқи телпакфурушон (телпак, дўппи сотувчилар); Тоқи китобфурушон (китоб сотувчилар); Тоқи заргарон (заргарлик буюмлари тайёрловчилар ва сотувчилар). Буларнинг бари 15- асрга оид меъморий ёдгорликларимиздир.
Лабиҳовуз майдони. Майдон ўртасида 1620 - йили катта ҳовуз қазилиб, атрофлари синчлар билан мустаҳкамланган, ҳарсанглардан зинапоялар, мармардан тарновлар ишланган. Ҳовузнинг эни 36 метр, бўйи 45,5 метр, чуқурлиги 5 метр бўлиб, унинг ғарбий томонида Нодир Девонбеги хонақоҳи (Лабиҳовуз масжиди), шарқий томонида Нодир Девонбеги мадрасаси, шимолий томонида Кўкалдош ва Эрназар элчи номли мадрасаси (сақланмаган) қад кўтарган. Бари обидалар 16 - 17 асрга оиддир.
Абдулазизхон мадрасаси. Ушбу ёдгорликни Бухоро хони Абдулазизхон 1652 - йилда Улуғбек мадрасаси рўпарасида қурдирган. Жуда дабдабали пештоқи бор. Унда Хитой аждари ва семурғ қушининг сурати акс этган. Меъмори Мимхокон ибн Хўжа Муҳаммадаминдир. Мадрасада иккита масжид бор.
Чор Минор. 1807 - йилда қурилган мазкур мадрасани халифа Ниёзқул мадрасаси ҳам, деб аталади. У меъморий мажмуйдан иборат. Яъни, айвонсимон масжид, бир қаватли мадраса, ҳовуз (ҳозирда кўмилган) ва мафтункор олд дарвоза. Ушбу дарвоза зангор ва кўк кошинлар билан безатилган 4 та баланд мезонали қуббка шаклида қурилган. Мезаналар ҳусндор ва минорага ўхшайди, шу боисдан мадрасани Чор Минор дейилади. Унда Ҳиндистон масжидлари меъморчилиги анъаналари кўринади.
Болаҳовуз масжиди. Арк қаршисида 1712 - йилда қурилган. У ҳужралар ва 20 та баланд ёғоч устунлардан иборат, ҳашаматли айвондан ташкил топган. Айвонлар 1917 - йилда қурилган.
Ситораи Моҳи Хоса. Мазкур сарой шаҳар ташқарисида, шаҳардан 4 км. шимолда мавжуд. Амир Аҳадхон 1892 - йилда эски саройни қурдирган. Шунингдек, бу ерда европа услубида янги мажмуа ҳам бунёд этилган. 6,7 гектарга эга боғи мавжуд. 1917 - йилда Амир Саййид Олимхон янги саройни рус муҳандислари Сокович ва Маргулислар, безакларини эса Уста Ширин Муродов раҳбарлигида қурдиради.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish