Сурхондарё вилояти ёдгорлик ресурслари
Сурхондарё тарихи. Археологик ёдгорликлари ва кўҳна манзилгоҳлар: Тешик тош ғори, Мачай ғори, Зараутсой, Сополли тепа, Далварзин тепа, Хотин Работ, Айритом.
Сурхон меъморчилиги: Имом ат - Термизий мақбараси. Машҳур муҳаддис (ҳадис илми олим) лардан бири - Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн ад - Даҳҳок ас - Сулламий ат - Термизий ҳоки устига бунёд этилган. Имом Термизий 9 - асрда яшаб, узоқ йиллар Ироқ, Исфахон (Эрондаги шаҳар), Хуросон (Эрондаги вилоят), Макка ва Мадинада бўлган. Илм ал - қироат, илм ал - баён, фиқҳ, тарих ва энг асосийси ҳадис илмини пухта эгаллаган. Унга Имом ал - Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Саййид, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Гайхон каби машҳур муҳаддислар устозлик қилишган. Унинг асарлари ичида "Ал - жомиъ" ("Жамловчи") асари машҳурдир. Унда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти ва фаолиятига оид муҳим манбалар мужассам. Имом ат - Термизий мақбараси Шеробод туманининг Буғ қишлоғида жойлашган.
Ҳаким ат - Термизий мажмуйи. 9 - 11 - асрларда Шайх Абу Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ҳаким ат - Термизий қабри устига қурилган. Ичида оқ мармардан қабр тоши ва маҳорат билан безатилган меҳроб бор. Тошга ўйиб ўсимликлар тасвири солинган ва Қуръони Карим суралари битилган. Мажмуада мақбарадан ташқари масжид (11 - аср), хонақоҳ (15 -аср) мужассам.
Султон Саодат мажмуйи. 10 - 17 - асрларга оид. Термизлик саййидлар авлодлари дафн этилган мақбаралардан иборат. Мақбаранинг асосий пештоқи шарққа қаратилган. Мақбаралар пештоқ ва гумбазли чорси хоналардан иборат.
Зурмала минораси. Термиздан 10 км. масофадаги 12 метрли минора бўлиб, шу хароба ҳолатида ҳам улуғвордир. Хом ғиштдан терилган. Минора эрамизнинг дастлабки йилларида қурилган.
Қирққиз қалъаси. Мазкур хароба ёдгорлик Термиздан 6 км. масофада бўлиб, икки қаватли саройдир. Хордиқ чиқариш ва ёзги иссиқ кунларда сақланиш учун 9 - асрда қурилган. Биринчи қаватда 17 та катта хона, 3 та зал бор. Иккинчи қаватда ҳам ушбу режа такрорланган. Уни ўзбек халқининг 18 - асрдаги "Қирқ қиз" достони билан боғлиқлиги ҳақида ҳам фикрлар бор.
Жарқўрғон минораси. Жарқўрғон туманида 18 - асрда қурилган ушбу минора арча услубида пишиқ ғиштлардан терилган. Цоколи саккиз ёқли. Саккиз ёқнинг еттитаси юзасида токча ва ғиштдан терилган ёзувлар бор. Саккизинчи ёқнинг эшигидан айланма зинага чиқилади. Баландлиги 30 метрга яқин. Айланаси 17 метрга яқин, ғиштдан турли шакллар берилган.
Заровутсой қўриқхонаси. Термиздан 100 км. масофада. Кўҳитанг тоғида жойлашган. Ундаги 200 дан ортиқ суратлардан 30 га яқини яхши сақланиб қолган. Уларда ибтидоий кишиларнинг ов қилиш жараёни тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |