Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Самарқанд вилояти ёдгорлик ресурслари



Download 1,47 Mb.
bet46/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Самарқанд вилояти ёдгорлик ресурслари
Самарқанд тарихи. Кўҳна Афросиёб. Амир Темур ва темурийлар даврида маданий ҳаёт. Араб сайёҳи ибн Баттутанинг Самарқандга ташрифи. Испан элчиси Луи Гонзалес де Клавихонинг Темур саройида бўлиши.
Самарқанд меъморчилиги: Шоҳизинда мажмуйи. Милодий 7 - асрда яшаган пайғамбаримизнинг амакиваччаси бўлмиш Қусам ибн Аббос 677 - йили шу ерда шаҳид бўлиб, дафн этилганлар. Мазкур ёдгорликлар мажмуйи унинг шарафига Шоҳизинда (Тирик шоҳ), - деб аталади. Унда асосан мелодий 9 - асрдан турли мақбаралар қурила бошлаган. Амир Темур бу ерда гўзал бинолар - мақбаралар бунёд эттирган. Араб сайёҳи Ибн Баттута ҳам Шоҳизинда зиёратида бўлган. Мажмуйда Қусам ибн Аббос мақбарасидан ташқари Қозизода Румий, Ширинбека оға, Шоди Мулк оға, Туман оға, Туғли Текин, Амирзода, Уста Али, Амир Бурундуқ, Хўжа Аҳмад ҳамда шахси номаълум мақбаралар, саккиз ёқли шийпон ва бошқа иншоотлар мужассам. Барча мақбаралар 14 - 15 асрларга оид.
Гўри Амир мақбараси. Мақбара асли Темурнинг фармони билан набираси Муҳаммад Султон хотираси учун қурдирилган, лекин, орадан беш ой ўтгач, Темурнинг ўзи ҳам шу ерда дафн этилганлиги сабабли, Гўри Амир номини олган. Бу ерда Темур ва Муҳаммад Султондан ташқари, соҳибқироннинг ўғиллари - Шоҳрух ва Мироншоҳ, набираси Улуғбек, устози Мир Саййид Барака ҳамда Шоҳ Хўжа исмли шахси номаълум қабрлар мужассам. 1941 - йили июнь ойида Гўри Амир мақбарасида археолог комиссия қазишмалар ўтказган.
Руҳобод мақбараси. Шайх Бурхонуддин Сағаржий номи билан машҳур бўлган ушбу мақбара Амир Темур томонидан қурдирилган ва унинг маънавий пири, - дейилади. 19 - аср маълумотларида унинг олдида масжид, минора, дарвозахоналар бунёд этилганлиги ёзилган.
Бибихоним масжиди. Амир Темурнинг Ҳиндистонга зафарли юриши шарафига 1399 - йили гўзал маликаси Сарой Мулкхоним масжид қурдира бошлаган ва уни 1404 - йили тугаллаган. Масжид рўпарасида Бибихоним мақбараси ҳам мавжуд. 1941 - йилги археологик экспедиция ушбу мақбарани ҳам очган. Унда Бибихоним жасади Темур ва Улуғбек жасадлари каби мўмиёланган эди.
Регистон. Бу ерда учта ёдгорлик ансамбли мужассам:
Мирзо Улуғбек мадрасаси. 1417 - йили Улуғбек томонидан бунёд этилган. Ўз даврида илм - фан марказига айланган. Унинг меъморчилиги монументал пештоқлар, ён гумбазлар ва миноралардан иборат. Мадраса пишиқ бўлишига қарамай шимоли - шарқий минора пештоқдан қочиб, анча оға бошлаган, 1932 - йили минора тўғриланган. Мадраса жуда ҳам ҳашаматлидир.
Шердор мадрасаси. 1619 - 1636 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими Ялангтўшбий Баҳодир фармони билан қурдирилган. Регистондаги Мирзо Улугбек мадрасасининг қарама - қарши томонида жойлашган ва Улуғбек мадрасасининг меъморий услубини қайтарган. Унинг меъмори уста Абдулжаббордир. Мадраса диний олий ўқув юрти вазифасини бажарган. Унинг пештоқи алоҳида безаклар ва кошинлар билан безатилган. Пештоқдаги шерлар тасвири жуда жозибали. Шерларнинг оҳуга ташланаётган манзараси тасвирланган. Шерлар орқа фонида қуюш акс эттирилган. У одам қиёфасидадир.
Тиллакори мадрасаси. 1646 - 1647 йилларда қурилган бу бино ҳам Ялангтўшбий Баҳодир томонидан бунёд этилган. У Регистондаги меъморий ёдгорликлар композициясини симметрик тарзда тўлдиради. Ичидаги масжид ниҳоясига етмаган. Масжид марказий хонаси жозибали ва дамдабалидир. Барча хуснкор жилоларга тилла суви юргизилган. Шунинг учун уни Тиллакори, - деб аталади.
Улуғбек расадхонаси. Машҳур расадхона Чўпон ота тепалиги этагида, Обираҳмат ариғи бўйича қурилган. Бобур уни уч қаватли, усти сирли қилиб безатилган эди, - дея ёзган. Расадхона диаметри 46,40 метр, баландлиги камида 30 метр бўлиб, ичида катта асбоб ўрнатилган. Бу ерда қуёш, ой ва бошқа сайёралар кузатилган. Уни археолог В.Л. Вяткин топган ва очган. Бузилиб кетган расадхонадан ҳозирда унинг ер остидаги қолдиғи қолган, холос.
Абу Мансур Мотурудий мақбараси. Унинг тўлиқ номи - Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал - Ханафий ал - Мотурудий ас - Самарқандийдир. У Самарқанднинг Мотуруд мавзесида 10 - асрда туғилган, ханафия масҳабининг яратилишида фаол иштирок этган. Унинг таълимоти Мувароуннаҳр, Туркия ва Ҳиндистонда кенг ёйилган. Қабри Чокардиза қабристонида. 2000 - йил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов фармони билан ёдгорлик қайта тикланди, гўзал зиёратгоҳга айланди.
Имом ал - Бухорий мақбараси. 9 - асрда яшаб, "ҳадис илмида амир ал - мўъминийн", - деган шарафли номга сазовор булган муҳаддисларнинг энг буюги ҳисобланадилар. Бобомиздан "Ал - жомеъ ас - саҳиҳ" дек асар бунёд бўлиб, унинг номини бутун ислом оламига танитди. Ул зот Бухоро шаҳрида таваллуд топганлар. Зиёратгоҳ эса Самарқанд вилоятининг Челак туманидаги Хартанг қишлоғида жойлашган. Президентимиз фармони билан 1998 - йил буюк муҳаддиснинг ҳижрий - қамарий тақвим бўйича 1225 йиллиги кенг нишонланиб, унга ажойиб ёдгорлик мажмуйи бунёд этилди.
Ҳазрати Ҳизр масжиди. Самарқандда қурилган биринчи масжид шу эканлиги ривоят қилинади. 19 - асрнинг ўрталарида қадимги масжид пойдеворига ҳозирги масжид ўрнатилган. Тиккаликда жойлашган бу масжиднинг олди пешайвонли бўлиб, ҳашаматли. Хонақоҳ, дарвозахона, миноралардан иборат. Турли даврларда қурилган ва тикланган. Бош меъмори уста Абдулқодир Боқиевдир. Яхши ниятлар билан унга юқоридаги ном берилган.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish