Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet43/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Таянч иборалар
- Туристик маҳсулотлар
- Хизматларни стандартлаштириш
- Хизматларни сертификатлаштириш
- Тур ва турист йўналиши (маршрути)
Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Туристик маҳсулот деганда нимани тушунасиз?
2. Хизматларни стандартлаштириш механизми қанақа?
3. Хизматларни сертификатлаштиришда эътибор берилиши лозим бўлган томонлар қайсилар?
4. Тур нима?
5. Янги ёки махсус туристик йўналиш (маршрут) ишлай оласизми? Қай тарзда?
6. Хорижий давлатларда стандартлаштириш тизими қандай?
7. "Меҳмонхоналар классификацияси" нима учун керак?
8. Турга бўлган ҳуқуқ деганда нимани тушунасиз?
9. Турнинг турлари қайсилар?
10. Туристик йўналиш (маршрут)нинг вариантларини айтиб беринг?
Фойдаланилган адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 - йил 15 - апрелдаги "2005 - йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда
туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиниг 1999 - йил 20 - августдаги "Туризм тўғрисида"ги Қонуни.
3. Ўзбек Давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаштириш марказининг 1998-йил 31-декабрда рўйхатга олган "Меҳмонхоналар классификацияси".
4. Г.Назарова, М.Мирзаев ва бошқалар. Туризм ҳуқуқи. Тошкент, Талкин, 2003 й.
5. Trevel Guide Uzbekistan - Tashkent: National Company Uzbekturizm. 2003.
6.Tourism and Poverty Alleviation-Recommendations for Action.WTO. 2004.
12 - мавзу. Туристик ресурслар

12. 1. Туристик қизиқиш объектлари


12. 2. Туристик ресурслар
12. 1. Туристик қизиқиш объектлари
Туризм туристик ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишга асосланган. Туристик ресурслар - туризм жараёнида инсонларнинг эҳтиёжларини қондира оладиган туризмга тегишли объектлардир. Туристик ресурслар бўлмаган жойда туризм ҳам булмайди. Алоҳида туристик ресурслар инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши ҳам мумкин. Туристик ресурслар ва объектлардан туризм мақсадида фойдаланиш асосини туристик қизиқиш ва таъсуротлар ташкил қилади.
Туристик қизиқиш деганда - туристнинг туристик объектдан аниқ ахборот - маълумот олиб, ҳис - туйғуларининг ошиши, ақл бовар қилмайдиган даражада нимагадир эришиши, пировардида эса - унинг дам олиши ва кўнгилочар томошалар кўриши учун барча шарт - шароитларнинг мавжудлиги тушунилади.
Туристик қизиқиш объектлари - диққатга сазовар жойлар, табиий - иқлим худудлари, тарихий - маданий ёдгорликлар, кўргазмалар ва бошқа туристик сафар ёки саёҳатдан фойдаланиш жараёнида турист эҳтиёжини қондиришга қодир бўлган объектлардир. Лекин, ушбу объектлардан туризм мақсадларида реал фойдаланилиш учун қуйидагиларни таъминлай оладиган туризм инфратузилмаси ва индустрияси зарур:
1. Маълум бир туристик объект тўғрисидаги ахборотни туристга тўлиқ даражада етказиш учун ўша туристик объектнинг ўзини ҳар томонлама бус - бутунлиги, таъмирланганлиги;
2. Ушбу жойга туристик қулай ва хавфсиз олиб келиш;
3. Жойлаштириш индустриясининг барча талабларга жавоб бериши;
4. Озиқ - овқатлар билан етарли таъминланганлиги;
5. Кўнгилочар томошаларнинг мавжудлиги.
Австралия қитъаси марказида қушлар орасида ўзининг ажойиб шаклига эга бўлган қизғиш рангли тош, баландлиги 349 м ва узунлиги 9 км блган қоя Ayres Rock жойлашган. Ушбу табиат мўъжизасидан баҳраманд бўлиш учун қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган бепоён чўлнинг юзлаб километрларини босиб ўтиш зарур ва бунга асрлар давомида оддий шароитларда, фақат саноқли одамларгина мушарраф бўлишган. Мамлакат фуқароларининг экскурсия объекти бўлиб ҳисобланадиган мазкур ҳудудда автомобиль ва темир йўллари, кичик аэродром, бир нечта юқори даражали отеллар, турли хил кўнгилочар ресторанлар ҳам айнан шу ерда туристлар учун қурилган. Туристларнинг ягона ва севимли кўнгилочар машғулоти - қояга чиқишдир. Бу ерда альпинизм мактаби ташкил этилган. Бутун улкан қоя томон моҳир ёки уқувсиз альпинистлар ўрмалаётган ягона спорт объектига ўхшайди. Туристлар альпинистик қуролларнинг катта микдоридан фойдаланишади ва кўплаб фото ва видеоплёнкалар сарфлашади. Бу жой ва ушбу обьект миллий фахр ҳисобланади ва қитъадаги ҳар бир фуқаро чин кўнгил билан ушбу тошга интилади, хаётда бир мартда бўлса ҳам ушбу жойларда бўлиб, унга чиққиси келади. Шу тариқа оддий қоя ўз жойлашган ўрни ва ташқи кўриниши натижасида туристик қизиқишнинг кучли объектига айланди. Индустрия ва инфратузилманинг юқори ривожланиши орқали туризм мақсадига мослаштирилган ва реал фойдаланиш мумкин бўлган жой яратилди. Агар индустрия ва инфратузилмани олиб ташласак унда қоя чўл ўртасида асрлар давомида якка тураверади ва ҳақиқий жозибадор туристик бизнес объектидан оддий объектга айланади. Бундан шундай хулоса чиқариш керакки, ҳар қандай туристик ресурсни кўз - кўз қилиш учун аввало инфратузилма ва индустрия лозим. Тўғри, бу ерда қоя туристик ресурс сифатида асосий диққат марказда туради, лекин шарт - шароит, сервисни жой - жойига қўйиш билан туристларнинг келиши ортади, гарчи қоянинг аҳамияти ошмасада.
Турист табиатига кўра қизиқувчан ва интилувчандир. У ўзига маълум бўлмаган ниманидир билишга ( кўриш, эшитиш) га интилади ёки турли хил манбалар (китоб, кино, видео ва ҳикоялар) дан маълум бўлган ё умуман маълум бўлмаган қандайдир объектларнинг сифатларини билиш, ўз кўзи билан кўришга харакат қилади. Барча объект ва ҳодисалар бир хилда ижобий бўлмай, баъзилари хавфли ҳисобланади. Саргузаштли ёки экстремал туризм - буларга мисол. Экстремал туризм бу - зилзила бўлган ер, вулқон отилган жой, сув тошган ва бўрон бўлган ҳудудларга қилинган саёҳатлардир.
Шуни айтиб ўтиш керакки, келиб - кетиш ва хавфсизлик қоидаларини менсимаслик натижасида туристлар хавфга ва салбий оқибатларга дуч келишади. (Юқумли касаллик, лат ейиш, бахтсиз ҳодиса ва ҳ. к). Масалан, инсон билан илон орасидаги муносабатлар хавфлидир. Маълумки, илон билан мулоқатда бўлиш ёмон оқибатларга олиб келади, бу ерда чақиш ва ўлим хавфи туради. Шунга қарамасдан туристлар захарли илонларга тўла бўлган Индонезиядаги илонлар ибодатхонасини қизиқиш билан томоша қилишади. Катта кобрани қўлида ёки бўйнида ушлаб расмга тушишади. Ташриф буюрувчиларнинг барчаси томоша объектининг хавфи билан таништирилади. Лекин, баъзи туристлар ибодатхонага кириш қоидаларини менсимайдилар ва илон захри қурбонига айланишади. Хавфли объектларга юзлаб ва минглаб мисоллар келтириш мумкин.
Туристик таъсурот - туристик хизмат (иш) ва маҳсулотни истеъмол қилиш, туристик товарни харид қилиш натижасида юзага келадиган ва эгалланадиган ижобий, руҳий ва жисмоний ҳиссиётлар йиғиндисидир. Туристик таъсурот экскурсиялар, чиройли табиат ландшафтлари, аттракционлар ва ресторанларга борганда ва отелларда турганда юзага келади. Туристик ресурслар ва турларга оид туристик таъсурот кўпгина таркибий қисмлардан иборат. Туризмнинг асосий йўналиши инсоннинг дам олиш ва кўнгил очишга бўлган эҳтиёжини қондириш экан, туристик хизматларни истеъмол қилаётган инсон кўриш, ўрганиш, соғлиқни тиклаш, саргузаштларни кечириш жараёнида ижобий хиссиётларни олиши режалаштирилади. Туризмнинг баъзи - бир кўринишларида бундай мақсад бўлмайди. Масалан, ишга алоқадор ёки ритуал (маросим) туризмида кўнгилочар воситалар йўқ, лекин турист ўз олдига қуйидаги мақсадларни бажаришдан қониқади. Турист қизиқишининг аниқ объектидан олинадиган таъсурот билан бутун туристик маҳсулотни истемол қилишдан олинадиган туристик таъсуротларни фарқига бориш керак. Хатто аъло даражада ташкил қилинган туристик сафар дастурида ва ҳодисалар ривожида вужудга келган озгинагига чигаллик ҳам бутун сафар тўрисидаги таъсуротни бузиб юборади. Хаётнинг кўнгилсизликлари унутилади ва фақат яхши хотиралар сақланади, - деган фикр мавжуд бўлса ҳам, туризм ташкилотчиси меҳнат самарадорлиги турист кўнгилсизликларига сабаб бўлган ҳодисасининг моҳиятига бевосита боғлиқдир. Турист туристик хизмат ёки маҳсулотлардан мамнун бўлиши керак. Чунки, у ўзининг эҳтиёж ва хоҳишларини қондириш учун сарф - харажат қилган. Умумий холларда у завқ олишни хоҳлаган, лекин ундай бўлмаган. Бунда туризм мавжуд бўлмайди. Ёмон турлар ва хизматлар ҳақидаги гаплар бошқа яхши янгиликларга нисбатан тез тарқалади. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, туризм шаклини ёки аниқ туристик саёҳатни танлашда танишларнинг маслахати телевизоридаги рекламаларга нисбатан аҳамиятлироқдир. Расмий ташкилотлар ва маъмуриятлар бюросига туристлар томонидан бериладиган энг кенг тарқалган савол - бу туристик фирманинг ишончлилиги тўгрисидадир. Бу фикр бир тарафлама ва моҳиятига кўра етарлича тўғри эмас. Завқланишни ҳар ким ҳар - хил тушунади. Лекин, барча инсонлар томонидан деярли бир ҳил қабул қилинган умумий ижобий қадриятлар ҳам мавжуд.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish