Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети


Топшириқ. Педагогик маҳорат мавзусига оид кластер тузинг. Топшириқ



Download 0,69 Mb.
bet35/74
Sana14.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#795060
TuriСеминар
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74
Bog'liq
Педагогик тех пед махорат УМК 2020

Топшириқ. Педагогик маҳорат мавзусига оид кластер тузинг.


Топшириқ. Педагогик маҳоратни ривожлантириш йўлларини ўрганинг ва ўзингиз учун энг услубларни аниқланг.


Адабиётлар рўйхати
1.Рахимов Б «Булажак педагогда касбий маданий муносабатларнинг шаклланиши» номзодлик диссертацияси. Т.,2004.
2. Ражабова С. «Касб-хунар коллежи педагогсининг касбий махоратини оширишнинг ташкилий педагогик асослари» номзодлик диссертацияси. Т.,2004.
3. Нуриддинов Б. «Касб таълими педагоглари малакасини оширишда фаол укитиш методларидан фойдаланишнинг илмий педагогик асослари». номзодлик диссертацияси. Т.,2002.
4. Махкамов М. «Булажак тарбиячиларнинг педагогик мулокот маданиятини шакллантириш» номзодлик диссертацияси. Т.,2005.
9. Мавзу: Педагогик техника хақида тушунча

Педагогик техника - ўқитувчининг нафақат таълим-тарбия жараёнида, балки бутун касбий фаолиятида зарур бўлган умумий педагогик билим ва малакалари мажмуидир. Педагогик техниканинг муҳим жиҳатлари — бу аввало, ўқитувчининг маҳоратини белгиловчи касбий кўникмалари ҳисобланади, яъни унинг саводли ва ифодали сўзлай олиши, ўз фикр-мулоҳазасини ва билимини тушунарли тилда таъсирчан баён қилиши, ҳис-туйғусини жиловлай олиши, ўзининг шахсий хусусиятларига хос мимик ва пантомимик қобилиятларга эга бўлиши, аниқ имо-ишора, маъноли караш, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум, сўзнинг чексиз қудрати орқали ўқувчилар онгига ва тафаккурига таъсир ўтказиши, ҳозиржавоблик, психологик билимларга эга бўлиши кабилардир. Уқитувчининг педагогик техникаси қандай кўникма ва малакалардан иборат эканлиги, педагогик техника ўқитувчининг таълим муассасаларида таълим-тарбиявий фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил қилишида, ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатишида қандай рол ўйнайди каби муаммолар ҳозирги кунгача дунё олимларининг диққатини ўзига жалб этиб келмоқца. Ҳозирги кунда педагогик техника тушунчаси иккита гуруҳга бўлиб ўрганилади. Биринчи гуруҳ компонентлари ўқитувчининг шахсий ахлоқий фазилатлари ва хулқи билан боғлиқ бўлиб, таълим-тарбия жараёнида ўзўзини бошқариш малакаларида ( рефлексия) намоён бўлади:


• таълим-тарбия жараёнида ўз хатти-ҳаракатларини бошқариши, (мимика, пантомимика);
• таълим-тарбия жараёнида ўз ҳиссиётини ва кайфиятини жиловлай олиши ва турли ножўя таъсирларга берилмаслик;
• мукаммал ижтимоий перцептив қобилиятларга (диққат, кузатувчанлик, хаёл) эгалиги;
• нутқ техникасини (нафас олиш, овозни бошқариш, нутқ темпи) билшпи ва ўз ўрнида қўллай олиши. Педагогик техниканинг иккинчи гуруҳ компонентлари ўқитувчининг шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш малакалари билан боглиқ бўлиб, бу гуруҳ таълим-тарбия жараёнининг технологик томонини қамраб олади:
• ўқитувчининг дидактик, ташкилотчилик, конструктив, коммуникатив қобилиятлари;
• маълум бир режа асосида ўз олдига қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиши;
• ўкувчилар жамоасида таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ижодий фаолиятни ташкил эта олипш; www.ziyouz.com kutubxonasi
• ўкувчилар билан педагогик мулоқот жараёнини бир мувозанатда сақпаб бошқара олиши. Уқитувчининг тарбияланувчи объектлар олдида ўз ҳаракатларини бошқаришида актёрлик санъатига хос бўлган хусусиятлари, яъни мимик ва пантомимик қобилиятлари муҳим рол ўйнайди. Актёр бир образни маълум бир муддатда тайёрлаб, бир ёки бир неча маротаба бир хил кўринишда саҳнада намойиш этса, ўқитувчи бутун ўқув йили давомида, ҳар бир дарсда янги мавзуни ўтилган мавзулар билан боглаб, замонавий интеграцион усулларда ўкувчилар онгига етказиш учун чукур тайёргарлик кўради, синф жамоасидаги ўзига хос педагогик ва психологик муҳитни, ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусиятларини эътиборга олиб педагогик фаолият кўрсатишга мажбур. Бундай улкан масъулиятни юқори савияда бажариш учун ўқитувчидан юксак педагогик техник тайёргарликка эга бўлиш талаб этилади. Ҳозирги замон ўқитувчиси педагогик маҳорат тизимида педагогик техниканинг ролини беқиёс деб билади. Чунки у ўқитувчига ўз гавдасини тута билиш (мимика, пантомимика), ҳис-туйгуларини (эмоциясини) бошқара олиши, иштиёқ, қобилиятлар, нутқ техникасини эгаллаши ва уларни ўкув фаолиятида, ўқишдан ташқари таълим ва тарбиявий фаолиятлар жараёнида қўллаш йўлпарини тушунтиради. Демак, педагогик техника ўқитувчи касбий фаолиятида шундай касбий ва шахсий малакалар йиғиндисики, у ўқитувчининг педагогик фаолиятига таъсир кўрсатиши, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш ишларида асосий йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. Илгор ва новатор ўқитувчиларнинг техник маҳорати педагогик фаолият олиб боришларида, мимик ва пантомимик ҳаракатларида, овозини идора қила олиш хусусиятларида кузатилади. Бу шундан далолат берадики, ўқитувчилар педагогик техника санъатини мукаммал эгаллаганлар, унинг кўникма ва малакаларини ўзларида аниқ шакллантиришган ва турли педагогик вазиятларда қўллай олиш қобилиятларига эгадирлар. Педагогикада ўқитувчи чукур ҳиссиётга берилишини, шахсий ҳаётидаги турли руҳий вазиятлар туфайли кайфиятининг ўзгариб туришини ўзи қатгиқ назорат қилиш талаб қилинади. Назоратни ўқитувчининг ўзи бошқариб, бу жараённинг ижобий натижалари ўқитувчининг рефлексив қобилиятларида намоён бўлади. Педагогик техниканинг яна бир муҳим хусусияти педагогик таъсир кўрсатишдаги ўқитувчининг маънавий ва эстетик қиёфаси. Бу тарбияланувчиларга яққол намоён бўладиган хусусиятдир. Агар ўқитувчи маънавий қашшоқ бўлса, нутқи тартибсиз ва мулоқотда нўноқ бўлади, диди паст, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган қўпол бўлса, унинг таълим-тарбия бериши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Педагогик техниканинг сирларини эгалпаш йўллари ўқитувчи раҳбарлигида олиб бориладиган машғулотлар ва мустақил ишлаш жараёнида www.ziyouz.com kutubxonasi шаклланиб боради. Педагогик техника сирларини мукаммал эгаллашда ва уни такомиллаштиришда касбий жиҳатдан ўқитувчи ўз - ўзини доимий шакллантириб бориши, яъни ўз олдига қўйилган талаблар нуқтаи назаридан моҳир ўкувчи шахсий фазилатларини ва касбий малакаларини шакллантиришга қаратилган фаолияти муҳим рол ўйнайди. 9.2. Педагогик техника хусусиятлари Педагогик техниканинг муҳим хусусиятларидан бири ўкувчилар билан бевосита мулоқот жараёнида шаклланадиган касбий техник кўникма ва малакаларидир. Бунда педагогик техниканинг кўникма ва малакалари ўқитувчининг педагогик маҳорати билан алоқадорликда шаклланиб боради. Ривожланган педагогик техника хусусиятлари ўқитувчига ўқувчилар билан мулоқот жараёнида зарур сўз ва гап оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, кутилмаган педагогик вазиятларда босиқлик ва осойишталик, аниқ фикр юритиш, вазиятни фикран ва тез таҳлил қилиш каби қобилиятларини намойиш этиш билан ифодаланади. Педагогик техниканинг ушбу хусусиятлари ўқитувчи касбий маҳоратида аниқ ифодаланган индивидуал шахсий шакл олади, яъни ўқитувчининг психологик-физиологик хусусиятлари асосида унинг шахсий педагогик техникасини таркиб топтиради. Индивидуал педагогик техниканинг шаклланиши ўқитувчининг ёши, жинси, мижози, феъл-атвори, саломатлиги, анатомик-физиологик хусусиятларига боғлиқ. Ўқитувчида индивидуал шахсий педагогик техника малакаларини шакллантириш муаммолари, айниқса, психолог олимларнинг тадқиқот марказидан ўрин олган. Психолог олимлар Р.З.Гайнутдинов, М.Г.Давлетшин, С.Жалилова, М.Абдуллажонова ўқитувчининг индивидуал касбий фаолиятини батафсил ўрганишиб, ўқитувчининг шахсий “Меҳнат профессиограммаси”ни ишлаб чикдилар. Олимларнинг фикрига кўра ўқитувчи профессиограммаси ўқитувчига кўйиладиган махсус талабларни ўз ичига олади ҳамда ҳар бир фан ўқитувчисининг алоҳида ихтисослашган характеристикасини белгилаб беради. Жумладан, улар умумтаълим мактабларида педагогик фаолият олиб борадиган “Ўқитувчи-мураббий профессиограммаси”да куйидаги хислатлар, яъни “Педагогик техника” малакалари мужассамлашган бўлишини таъкидлайдилар: 1 )Ўқитувчининг шахсий хислатлари: болаларни севиши, камтарлиги, дилкашлиги, меҳнатсеварлиги. 2 )Касбига хос билими: таългш ва тарбия жараёни моҳиятини билиши, педагогик ва психологик бшим асосларини эгаллаши, ўқувчшарнинг ёш хусусиятларига асосан психологик имкониятларини www.ziyouz.com kutubxonasi англаши, тарбиявий таъсир эттининг самарали усулларидан оқилона фойдалана олиши, ота-оналар ва жамоатчилт бипан олиб боршадиган фаолият мазмунини пухта билиши. 3)Касбига хос хислатлари: миллий мафкура, умуминсоний цадриятлар, миллий анъана ва урф-одатларнинг асл моҳиятини тушуниши, кузатувчанлиги, педагогик цобилиятга эгалиги,ўзини қўлга ола билиши, ўзини англай олиши, педагогт такт, нутқий маданияти. 4)Шахсий педагогик уддабуронлиги: дарс машгулотларида зарур материачларни танлай олиши, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариши, таълим-тарбия жараёнини истиқболли режалаштириши, ўқувчилар жамосини бошқара олиши. 5)Ташкилотчилик малакалари: ўқувчилар жамоасини уюштира билиши, турли вазиятларда ҳам ўқувчшар жамоасини бошқартии, амалий муаммоларни ҳал этишда уддабуронлигини намойиш эта олиши. 6 ) Коммуникатив малакалари: ўқувчшарни ўзига жалб этишни бшиши, ўқувчилар ва ота-оналар бшан мақсадга мувофиқ педагогт мулоқотларни ташкш қшиши, ўқувчтарнинг жамоада ўзаро муносабатларида бир хш мувозанатни тартибга солиши. 7)Гностик малакалари: ўқувчшарнинг асаб психик тараққиёти даражасини аниқлай олиши, ўз педагогик фаолшти натижаларини танқидий таҳлш қша олиши, устоз ўқитувчшар маҳоратини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиб бориши, психологт ва педагогт адабиётлардан тўгри фойдалана билиши, ўқувчтар хулқ-атворини мукаммал ўрганиши. 8 )Ижодий хислатлари: ўз педагогик маҳоратини доимий такомиллаштириб бориши, ўқувчтарни тарбиялашда ўз дастурини ишлаб чиқиши ва уни муваффақиятли амалга оширтии, ўқувчшар назари бтан воқеликни таҳлил қшиш қобтияти, ўқувчтарга педагогик таъсири натижаларини олдиндан кўра олиигга интшиши. Психолог олимларнинг фикрича, ушбу профессиограмма ёш ўқитувчиларга ўзларининг келгусида ўқитувчилик касбини тўгри ва онгли равишда танлаб, касбий маҳоратларини такомиллапггириб боришларига ёрдам беради. Демак, ўқитувчи профессиограммаси ҳам педагогик техникани эгаллашнинг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб, ўқитувчининг ўз касбий техникасини мукаммал эгаллаб, ривожлантириб боришига ва ўз касбий фаолиятидан қаноатланишни ҳис этишга олиб келади. Буларнинг барчаси ўқитувчининг тинимсиз педагогик меҳнати туфайли юзага келади. Ўқитувчининг педагогик техникаси - педагогик фаолиятининг ташкилий шакли бўлиб, кўл билан тутиб бўлмайдиган, беҳад узоқ ижодий изланишлар ва азоб укубатли кечинмалар, тинимсиз педагогик фаолият, ўқитувчининг фаҳм-фаросати, билими ва маҳорати билан амалга ошириладиган қизғин ижодий меҳнатининг маҳсулидир. www.ziyouz.com kutubxonasi Бир маромда олиб бориладиган тизимли ижодий машгулот туфайли актёр юксак чўққиларни эгаллайди. Ўзгалар образини мужассамлаштиришда у маълум бир қолипдан асло чиқиб кета олмайди. Демак ҳар қандай ижодкорлик, ҳатго педагогик ижодкорлик ҳам маълум бир белгиланган қолипда шаклланиши керак. У ўқитувчининг ички кечинмалари, туйгулари ва ҳиссий реакциялари асосида қурилиши асло мумкин эмас. Чунки, тарбиялаш санъатида ўқитувчининг педагогик техникаси, яъни “бир қолипда”ги меҳнат маданияти борки, у бошқа бирор касбий фаолиятга асло ўхшамайди. Шунинг учун, республикамизда тарбиявий технологияларни мунтазам билишга интилиш, ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини узлуксиз ошириб бориш ўқитувчининг бир қолипдаги меҳнат маданиятини шакллантиришга, педагогик техника малакаларини доимий ошириб боришга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ҳали бирор ўқитувчи олий таълим муассасасини тугатиб ёки малака ошириш курсларида билим олиб бирданига педагогик техника сирларини мукаммап биладиган тажрибали ўқитувчи бўлиб қолгани йўқ. Ўқитувчида педагогик техника таълим муассасаларида фаолият кўрсатиш жараёнида, ўқувчилар билан яккама - якка мулоқот жараёнида, педагогик амалиётда шаклланиб боради. Ҳозирги кун талаблари нуқгаи назаридан, ўқитувчига қўйилаётган жавобгарлик ҳисси кенгайиб мураккаблашиб бормоқда. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг юксак натижалари бевосита ўкитувчининг қизғин меҳнати самарасига боғлиқ. Ватанимизнинг порлоқ келажаги учун ёш авлодни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб вояга етказишда ўқитувчининг касбий билими, фаолият техникаси мутлақо янгиланиб, ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган даражада бўлиши керак. Ўқитувчининг педагогик техникаси ҳам ватанпарварликка, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлашга, ўқувчиларнинг ўз имкониятларини эркин намоён қилишига асосланган бўлиши шарт. Шу маънода таниқли адиб Турсуной Содиқова асарларида ҳозирги кун ўқитувчисига кўйиладиган “Мураббийликнинг шартлари” оқилона берилган: "...Сиз инсонларнинг ҳеч бир йўқ жойдан “шохини кўкартириш’’, қулфи дилини очиш, дунёсини кенгайтириш, кечаги ҳолатидан бугунини юксакроқ цилиш учун бу ишга қўл урдингиз. Аммо олдин билинг: умрингизни сарфлаб олиб бораётган ҳаракатларингиз рўпарангиздаги ўқувчига ёқаяптими, йўқми? Бор гап шунда! Мураббийликни хоҳлаган, uiy касбга ўқиган одам мураббий бўлиб қолмайди. Устозликнинг ўзига хос парҳезлари, босиб ўтилмайдиган чегара чизиқлари бордир! Биринчидан, дилингизда устоз—мураббийнинг ёзилгану www.ziyouz.com kutubxonasi ёзилмаган қонун қоидаларига бўйсунаман, деган Аллоҳга қасамингиз бўлсин! Иккинчидан, ниятингиз соф бўлсин! Мен инсонларни фақат яхшиликка ўргатаман денг, орқамда ўз қўлим билан яратилган файзли боглар қолади, деб тилак тиланг! Токи шогирдларингиз сизнинг шарофатингиз билан фақат савоб ишларга даҳлдор бўлсинлар. Учинчидан, ҳақиқий мураббий бўламан десангиз, бировга бирор нарса ўргатишни астойдил хоҳланг ва сиз илм олувчига нисбатан мухаббат қўйинг! Ҳар бир ишингизга фидойилик билан киришинг. Бунинг отини ихлос дейдилар! Шу иштиёқ сизда қанчалик кучли бўлса, Тангри сизга шунча кўп уқув беради, эп беради, мушкулларингизни Ўзи осонлаштиради. Мураббийликда таътипга чиқиш, соглиги, кайфиятига қараб фаолиятини тўхтатиш, деган гап йўқ. Йўлда ҳам, чўлда ҳам, ҳамма фасл, ҳамма манзилда, кўйингчи, умрингизнинг охирги нуқтасигача сиз фаолият устидасиз. Бу дегани, сизнинг борлигингиз, ҳар бир сўз, ҳар бир ишорангиз одамлар учун нур, мадад ва халоскорликдир. Назардан қолган, қаргиш олган, лоқайд мураббийлар тарбия масканларига қадам босмасликлари керак. Улар иитайверадгтар, аммо ўқитувчиликнинг нони юқмайди, рўшнолик кўрмайдилар, фалокатлари аримайди, ниятларига етмайдилар. Чунки муқаддас китобларда “неки берсак, эгаллаб турган касб корингиздан берурмиз” деб ёзилган. Касбга ҳалоллик буюк ибодатдир". Адиба ўқитувчидан ўз касбига садоқатли бўлишни, фидойиликни, юксак маънавиятни, пшимсиз меҳнатни, ўқувчиларга нисбатан меҳр ва мухаббатни, ҳалол ва покиза бўлишни талаб қилади. Бу айнан ўқшувчи педагогик техникасининг ҳам муҳим хусусиятларидан биридир.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish