Педагогик лойиҳалаш маданияти. У объектив имкониятлар билан талаб ва истакларни ўзаро нисбатлаган ҳолда-мақсадни тўғри танлай олиш, вазифаларни белгилаб олиш, уларнинг ечилиш босқичларини режалаштириш, зарур қуролларни танлаб олиш малакасидир. Лойиҳалаш маданиятини намойиш қилиш бу ижодга, яъни фавқулодда янгини яратиш, ўрнатилган меъёрлар ва намуналар чегарасидан чиқиб кета олиш қобилияти ҳамдир.
Билимлилик маданияти. У педагогик билимларнинг турли-туманлиги ва педагог томонидан бу билимларни эгаллашини билдиради.
Дунёқараш маданияти. Унинг даражасини аксарият колларда педагог ва ўқитувчининг ўзаро муносабатлари жараёни ва натижалари белгилайди. Дунёқараш маданияти фан, фалсафа, дин каби маънавий маданият унсурлари билан танишиш чоғида шаклланади.
Фикрлаш маданияти ҳам кундалик ҳаёт жараёнида одатдаги воситалар, ҳам махсус воситалар (унинг таркибига формал мантиқни ўрганиш ҳам киради)да вужудга келади.
Ҳис этиш маданияти. У инсонлар олий кечинмаларнинг кенг уйғунлиги ҳосиласи бўлиб, уларсиз педагогик жараёнда мулоқотнинг бўлиши мумкин эмас.
Баҳолаш маданияти у ёки бу сабаб ва ҳодисалар бўйича ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, диний ёки фалсафий характердаги малакали ҳукм чиқариш қобилиятидир.
Мулоқот маданияти педагогик маданиятнинг энг муҳим компоненти бўлиб, у педагогнинг ўқувчилар, ота-оналар ҳамда раҳбарият ёки қуйи вазифа эгалловчи шахслар, шунингдек, педагогик иш доирасидан ташқаридаги барча инсонлар билан мулоқот қилиш маданиятларини қамраб олади.
Ташкилий маданият ҳам педагогик маданият тизимига киради ва у ўқитиш ҳамда тарбия жараёнини педагогик доиранинг турли даражаларида (жамиятда, ўқув юртларида, болалар гуруҳларида) ташкил этиш имкониятини беради.
Ўқитувчи педагогик мулоқотни ташкил этиш маданиятининг ёрқин кўрсаткичи ва тарбияланувчилар билан ўзаро зиддиятларни енгиб ўтишнинг универсал қуроли бўлиб, педагогик назокат майдонга чиқади.
Дарс беришда ўқитувчининг муваффақияти унинг назарий ва касбий тайёргарлигига боғлиқ.
Дарсга тайёрланиш жараёнида ўқитувчи шу предмети карашли психологик-педагогик, методик китобларни, журнал ва газеталарни мунтазам равишда ўқиб бориши, бадиий адабиётдан, ҳар хил кинофильмлардан фойдаланиши керак. Дарс бериш жараёнида воситалар ҳар хил бўлиши мумкин. Бу ўқитувчининг ихтисослигига, унинг қизиқувчанлигига, эҳтиёжларига, интеллектуал фаоллигига боғлиқ. Албатта бунда ўрганилаётган материал мазмунини таҳлил қилиш муҳим амахиятга эга. Дарс бир нечта омиллардан иборат. Шуларнинг асосийси – давлат томонидан қабул қилинган программа. Ўқитувчи ўқув программанинг асосий йўналишларини билиши ҳар бир дарсда 3 та масалага эътибор қаратиши керак. Булар:
Do'stlaringiz bilan baham: |