25. “Педагогик маҳорат” тушунчаси қайси жавобда тўғри берилган?
A. Муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятларига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси
B. Ўқув машғулотини ташкил этиш шакли бўлиб, унда педагог раҳбарлигида муаммоли вазият юзага келтирилади.
C.Педагогик жараённи билиш уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари.
D. Ахборот оқимининг шахс томонидан танқиддан ҳоли эркин равишда узатишига эришишни кўзлаган рухий таъсир этиш усули.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Рахимов Б «Булажак педагогда касбий маданий муносабатларнинг шаклланиши» номзодлик диссертацияси. Т.,2004.
2. Ражабова С. «Касб-хунар коллежи педагогсининг касбий махоратини оширишнинг ташкилий педагогик асослари» номзодлик диссертацияси. Т.,2004.
3. Нуриддинов Б. «Касб таълими педагоглари малакасини оширишда фаол укитиш методларидан фойдаланишнинг илмий педагогик асослари». номзодлик диссертацияси. Т.,2002.
4. Махкамов М. «Булажак тарбиячиларнинг педагогик мулокот маданиятини шакллантириш» номзодлик диссертацияси. Т.,2005.
7.Мавзу: Ўқитувчининг педагогик фаолияти. Педагогик фаолиятда касбий рефликсиянинг ўрни
Режа:
1.Ўқитувчининг педагогик фаолияти.
2.Педагог функциялари.
3.Педагогик рефликсия.
Ҳозирги кунда фан таълим жараёни кўпинча олдингича, яъни оммавий тусда олиб борилади. Бу таълим жараёни талабалар томонидан билим, иқтидор ва кўникмалари, шакллантиришга қаратилади. Тарбия эса одам тарбияланганлигининг мезони сифатида шахсий хислатларни шакллантириш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам айрим мутахассислар билим даражаси уддабуронлиги билан юқори туради, лекин тарбияланганлик маданияти, одамларга муносабати каби хислатлари шаклланмаган бўлади.
Ёки айрим талабалар математика, физика, химия каби предметларни осонгина ўзлаштиришади лекин характери шахсия параст ёмон кийиниб, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида салбий жиҳатлари купайиб кетди.
Ишлаб чиқаришда шундай холлар бўлиши мумкин – ходим хизмат вазифасини бекамикўз ўтайди, одамлар билан муомаласида ўзини кўрсатади, аммо нияти бузуқ, алдоқчи, батфел бўлиши мумкин.
Яъни таълимлик билан тарбияланганлик иккаласи бир-бирига бирмунча алоқадор бўлиши билан бирга бошқа - бошқа ҳамдир.
Тарбиявий жараённинг ўзига хос хусусиятлари, тарбиянинг шахснинг шаклланиши ва ривожланишдаги роли, тарбиянинг тушунганлик категориялари;
Тарбиявий иш маъносини аниқлаш;
Тарбия истакларини таснифлаш;
Талабаларнинг шахсий хислатларини шакллантириш, олиб бориладиган тарбиявий ишларни тадқиқ этиш;
Бу жараёнларни ёритиш давомида таълим ва тарбия бир-бирига уйғунлашиб кетганлигини, бир-бирини боғлайдиган жуда нозик айрим холларда жуда ингичка кўприкларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Таълим ва тарбия жараёнларнинг ажралмас қисмларидан бири таълим мазмуни шахсий хислатларини тарбиялашнинг катта имкониятларига эга. Айниқса бу мазмун шахс тафаккурини янги социал иқтисодий шароитларига уйғунлаштириш ва янада янги юқори босқичларда ривожлантириш, аҳлоқий хислатларни шакллантириш имконини беради. Булардан ташқари, ўқув тарбия системасидаги ўқув, ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат, эстетика, таълим воситалари меҳнат, эстетик ва жисмоний тарбияни амалга ошириш имкониятларни беради.
Талабаларнинг ўқитувчи билан мулоқати, талабаларнинг дарс жараёнида субъект сифатидаги актив фаолияти, ўқитувчининг талабалар шахсини шаклланишига ижобий таъсир эта олиши бундай имкониятларнинг яна бир қиррасидир.
Шакл ва мазмун жиҳатларидан таълим ва тарбия методлари чамбарчас боғланиб кетган.
Кўпчилик олимларнинг фикрича таълим бирламчи, ривожланиш иккиламчи, яъни ҳар қандай ривожланиш малум даражада тўпланган билимларга асосланади.
Билимлар мажмуаси – таълим ҳажм жиҳатидан кенгая боради. Сифат жиҳати яхшиланиши натижасида ривожланиш ҳам шунга узвий боғлиқ равишда рўй беради. Албатта, бу икки қирра ораси жуда ҳам узвий боғланиш мавжуд. Таълим жараёнида одам меҳнат қуролларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаб олади. Ўз - ўзидан маълумки, кишиларнинг таoлим мобайнида намоён бўладиган ижтимоий муносабатлари уларнинг руҳий фаолиятлари ривожланишига олиб келади.
Шахснинг ривожланишида ўқув, ақлий меҳнат, ижодиёти билан бирга мулоқат фаолияти ҳам алоҳида ўрин тутади. Мулоқат билимларни ўзлштириш учун шарт-шароит яратади, билиш жараёнини активлаштиради.
Билиш фаолиятини активлаштиришда мулоқат турлари кўп радио, телевидение, компpютер орқали ўтказиладиган мулоқат турларига бўлинади.
Ўқитувчи талабаларга таълим тарбия берар экан, унинг фаолияти турлари узлуксиз алмашиниб туради.
Маълум дарс тури билан олиб бориладиган машғулотларда иккинчи, хатто учинчи бир дарс турининг элементлари бўлиши мумкин. Масалан, академиямизда энг кўп қўлланиладиган дарс турларидан бири янги билимларни баён қилиш дарсидир. Бу дарс тури қуйидагича тузилади:
А) янги билимлар баён қилиш;
Б) янги билимларни мустаҳкамлаш;
В) янги билимларни устида машқ қилиш;
Г) янги билимларга боғлиқ холда уй вазифаларни топтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |