Таълим соҳаси:
|
510000
|
Соғликни сақлаш
|
Таълим йўналиши:
|
|
Магистратуранинг барча мутахассисликлари
|
|
|
|
Тошкент – 2020 й.
Модулнинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил “08” 09 даги “236” -сонли буйруғининг 5- иловаси билан тасдиқланган Психология ва педагогика: “Педагогика” модул дастури асосида тайёрланган.
Тузувчилар:
|
|
|
Хашимова М.К.
|
|
ТТА, “Педагогика ва психология” кафедраси доценти, п.ф.н
|
Тақризчилар:
Комилова М.О.
Исамова П.Ш.
|
- ТТА Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси
ЎзДЖТУ “Педагогика ва психология” кафедраси доценти, п.ф.н
|
Модулнинг ишчи ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида муҳокама этилган ва тасдиқланган (2020 йил _22 сентябрдаги _2_- сонли баённома)
Педагогика ва психология кафедраси
мудири, п.ф.н., доцент Р.Н.Мелибоева
ТТА, тиббий педагогика
факультети декан т.ф.д.проф. А.А.Хамраев
Ўқув услубий бўлим бошлиғи Ш.Ш.Массавиров
Ўқув модули ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат модули магистратура йўналишининг барча мутахассиликларини биринчи босқичида ўқитилади. Ушбу модул ҳозирда тиббий таълим жараёнида кенг қўлланилаётган таълим технологиялари билан магистрларни таништиришга, технологик ёндашув концепциясини чуқур тушунишга, ўқув жараёнида технолгиялардан кенг фойдаланишга, педагогик маҳорат ва техникаларни эгаллашга йўналтирилган.
Модулни ўқитиш учун педагогика, физиология, биология ва бошқа клиник фанлар назарий замин бўлиб хизмат қилади. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат модули модули кейинчалик ўз навбатида махсус фанларни ўқитиш методикасига оид билимларни эгаллаш учун муҳим замин бўлиб хизмат қилади.
2. Модулни ўқитиш давомида режалаштирилган натижалар
2.1.Ўқув модулининг мақсади: - Фаннинг мақсади - бўлажак мутахассисларда педагогик технология
ва педагогик маҳорат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни
шакллантириш, унинг мазмуни, шакл ва методлари билан яқиндан
таништиришдир.
2.2. Ўқув модулининг вазифалари:
педагогик технология бўйича билимларни эгаллаш ва илмий кўникмаларни шакллантириш;
янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш;
янги педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-тарбиявий жараённи фаоллаштириш услублари, талабалар билимларини рейтинг-назорат тизимида баҳолаш;
талабаларга педагогик технология ҳақида, таълим мазмуни, шакл ва методлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
таълим технологиялари ривожланишининг босқичлари ҳақида билимга эга қилиш;
ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш;
таълим мақсадига эришганликни баҳолаш ҳақида чуқур билим олишларини белгилаш;
мутахассис шахсини шакллантиришда педагогик маҳоратнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида назарий ва амалий билимларни талабалар онгига етказиш;
бўлажак мутахассисларда педагогик маҳоратни шакллантириш;
мутахассис кадрлар тайёрлашда педагогик фаолият, маҳорат, муомала маданияти таълим-тарбия ҳақида тушунчалар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |