Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси фарғона



Download 0,97 Mb.
bet3/31
Sana03.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#736705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Миллий истиклол гояси технология

Ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Инсоният тарихий тараққиётининг цивилизациялашган даври бирон-бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгач Президен-тимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ўзбек халқи ўз олдига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби мақсадларни қўйди. Ана шу мақсадни амалга ошириш, юртимизда демократик тамойилларга асосланган жамиятни барпо этиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун бизга ёт ва бегона ғоя тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол, комил инсонларни вояга етказиш, бу йўлда ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, мамлакатимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришни тақозо этди.
Мустақилликнинг илк йилиданоқ мустабид «коммунистик ғоя»дан воз кечилди. Ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ривожланиш йўлини танлади. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз халқи ўзига хос йўлни танлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу халқимизнинг маънавий мероси, қадриятларини қайта тиклаш имкониятини берди.
2. «Мустабид» тоталитар тузум «коммунистик ғоя»си ўзбек халқини маънавий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, маънавиятидан бегоналаш-тириш сиёсатини олиб борди. Эндиликда ана шу асоратлардан халос бўлиш эҳтиёжи пайдо бўлди.
3. Ҳар қандай давлат, жамият, халқ мақсадсиз яшай олмайди. У ривож-ланиш учун маънавий асосларни белгилаб олиши зарур. Бу мақсад халқнинг миллий-маънавий ғояларида акс этган бўлиб, миллий истиқлол ғояни ўрганиш заруриятга айланди.
4. Жамият тараққиётида турли хил ғоялар ҳукмронлик қилиб келган бўлиб, ғоявий мақсадлар туфайли ҳар хил салбий оқибатларни юзага келтирган. Ана шу ғоя билан ғоянинг, мақсад билан мақсаднинг, фикр билан фикрнинг фарқини билиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганиш лозим.
5. Шахс, инсон, ижтимоий гуруҳ, қатлам, халқ, миллат, давлат мақсади, орзу интилиши, қарашлари бир-биридан фарқ қилганидек, унинг қандай мақсад ва ғоя эканлигига қараб баҳо берилади.
6. Айрим ғоялар маълум бир миллат, халқнинг мақсад, интилишларини ҳисобга олмасдан ўз ғояларини «сингдиришга» уринади, бундай ёт ёки ёвуз ғоялардан огоҳ бўлиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганмоқ керак.
7. Бугунги кунда дунёда мафкуравий кураш, инсон онги ва қалби учун кураш кетар экан, айрим ёт ғоялар ёшларни ўзига ром қилиб ўз шахсий манфаат йўлида фойдаланишга ҳаракат қилаётганликлари боисдан ҳам миллий истиқлол ғоясини ўрганиш заруриятга айланди. «Келажаги буюк давлат»ни барпо этиш миллий истиқлол ғоясини сингдириш орқали амалга оширилади.
Президентимиз Ислом Каримов бу борада: «Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг ҳуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда» (Каримов И.А. Асарлар. Т.9. 220-бет) деган эди.
Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари Ислом Каримов асарларида асослаб берилган таълимотдир. Миллий истиқлол ғоясининг мазмуни қуйидагилардан иборат:

  1. Тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш, ўзликни англаш мезони.

  2. Халқ мақсадларини ифода этиб, жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий вазифани бажаради.

  3. Миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч эътиборининг манбаидир.

  4. Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам вакилларига бирдай тааллуқлидир.

  5. Миллат аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантиришга хизмат қилади.

  6. Турли миллат, қатлам, унинг вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган юксак феномен - ижтимоий ҳодиса мазмунига эгадир.

  7. Бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айланмаслик.

  8. Ҳар қандай илғор ғояни сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш.

  9. Субъективизм, валюнторизм каби иллатлардан холи ва жамиятимизнинг холис фикрига таянувчи объектив мафкура бўлиш.

  10. Сўз билан ишни, назария билан ҳаётни бирлаштира олиш1.

  11. Давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган ғоя, манфаат, муддао-ларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларидан ижодий фойдаланиш.

Миллий истиқлол ғояси ана шу қайд этилган сифатларга жавоб берган тақдирдагина кутилаётган мақсадларга эришиш мумкин. Аммо, миллий истиқлол ғояси ўз-ўзидан инсон онгига, тафаккурига сингиб, ишонч ва эътиқодига айланиб қолмайди. Бунга ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида эришиб боради.
Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳиятини тушунчалари, шакл-ланиш қонуниятлари, намоён бўлиш хусусиятлари, уни халқимиз қалбига сингдириш йўллари ва усуллари ушбу фаннинг моҳиятини белгилайди. Унинг тушунча ва категориялари бир бутун, яхлит тизим шаклида намоён бўлади. Миллий истиқлол ғоясининг фан сифатида эътироф этилиши унинг ўзига хос предмети, объекти, мақсад ва вазифалари мавжудлигини англатади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish