«Миллий истиқлол ғояси» фани бўйича таълим технологиясининг концептуал асослари
1 . «Миллий истиқлол ғояси» фанининг долзарблиги
ва ўқитиш структураси
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2000 йил 8 июнда «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи мазмунини халққа, ёшлар тарбияси жараёнига олиб кириш бугунги куннинг долзарб масаласи қилиб қўйилди. Бу аввало 3 жиҳатни ўз ичига қамраб олади:
1) Миллий дастурнинг асосий мақсади баркамол шахсни шакллантириш. Аслида бу Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ҳам устувор жиҳатидир.
2) Миллий дастур мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши ҳуқуқий давлат қуриш, тафаккур ва мунозара маданиятини ривожлантириш, шахс ички дунёсини бойитишдан иборатдир.
3) Миллий истиқлол ғоясини ижтимоий онг сифатида шакллантиришни давр тақозо этмоқда.
Шунингдек, биринчи Президент Ислом Каримов «Жамиятни бахт-саодатга, буюк ва ёруғ келажакка бошлаб борувчи ягона куч - маънавиятдир» - деган эдилар. Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишилар туфайли жамият янгиланиб, кучайиб, тараққий топиб боради. Ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси» кенгайтирилган мажлисининг 2000 йил 30 сентябрдаги «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанини узлуксиз таълим тизимига жорий этиш ҳақида»ги Қарорига кўра 2000-2001 ўқув йилининг 2-чорагидан эътиборан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув режасидаги 7-9-синфлар учун «Маънавият асослари» ўрнига «Миллий ғоя ва маънавият асослари» ўқув фани жорий этилди. 2000 йил 9 октябрда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бу масалани яна бир бор кўриб чиқиб уни ҳаётга жорий қилиш учун зарурий ишларни белгилаб олдилар.
2001 йил 18 январда Ўзбекистон Президентининг «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинди1.
Do'stlaringiz bilan baham: |