Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


- расм. Шлюзларнинг камера турлари бўйича турлари



Download 13,6 Mb.
bet36/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

4.3 - расм. Шлюзларнинг камера турлари бўйича турлари:


а - тушиш деворсиз шлюз; б - тушиш деворли; в - оралиқ бошли; г – сурилган бошли; д - шахтали; е - жамғарувчи ҳовузли; ж - айланма; з — стрелкали; 1 - юқори дарвоза; 2 - пастки дарвоза; 3 - оралиқ дарвоза; 4 – водопровод галереяси; 5 - шлюзланаётган кема; 6 - тушиш девори; 7 - тўсувчи девор; 8 - камера; 9 - бўлувчи девор; 10 – жамғарувчи ҳовуз.


3 Дарё портлари турлари ва элементлари
Портлар ҳақида умумий маълумотлар ва уларни классифика-цияси. Портларга қўйиладиган талаблар. Дарё портлари деб кемалардан юкларни ва йўловчиларни тушириш ва аксинча юклаш ва бошқа иш жараёнларини бажариш учун махсус жиҳозланган гидротехника ва қирғоқ иншоотлари мажмуасига айтилади.
Дарё портлари таркибига юк тушириш ва юклаш каби механизмлар ва транспорт воситалари билан жиҳозланган гидротехника ва қирғоқдаги ишлаб-чиқариш иншоотлари киради. Бу иншоотлар юкларни тушириш йўловчиларни қирғоқдаги транспорт воситаларидан кемага ўтқазиш ёки аксинча ишларни бажариш, флотларга техник хизмат кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Портларда юкларни бир кемадан иккинчисига юклаш, юкларни қабул қилиш, сақлаш ва кема қатнаш даври оралиғида тарқатиш каби бошқа иш жараёнлари ҳам бажарилади.
Йиллик юк айланмаси унча катта бўлмаган (50 минг тоннадан кам) портлар пристанлар деб аталади. Портлар қатор белгиларга кўра классифи-кацияланади. Бажариладиган иш жараёнига кўра портлар ва пристанлар юк туширувчи ва жўнатувчига бўлинади. Кўпгина портлар ва пристанлар бир вақтни ўзида юклар ва йўловчилар билан шуғулланади. Кўпгина юк қабул қилувчи ва жўнатувчи портлар фақат бир хил турдаги юкларни қабул қилиш ва жўнатишга мослашади (кўмир, руда, ёғоч, балиқ ва х.) ва ушбу юклар номи билан аталади.
Ташиладиган юк ва йўловчи миќдорига кўра дарё портлари тўртта тоифага бўлинади.
4.1. жадвал

порт (пристан) тоифаси

суткадаги ўртача ташиладиган юк миқдори (шартли тоннада)



суткадаги ўртача йўловчи миқдори (шартли йўловчи)

I
II
III
IV

15000 дан кўп
3501-15000
751-3500
750-ва ундан кам

2000 дан кўп
501-2000
201-500
200 ва ундан кам

Портлардаги ҳар хил юкларни миқдорини аниқлашда шартли тонна деган тушунча киритилади. Юк ташиш айланмасини шартли тоннага келтириш учун, ушбу юклар массасини мос равишдаги коэффициентига кўпайтирилади, ушбу коэффициент миқдори ҳар хил уюмдаги юклар учун 0,6-1,3 ва махсус қутиларга жойлаштирилган дона юклар учун 3,1-4,5 оралиғида қабул қилинади.


Йўловчилар учун мўлжалланган порт ва пристанларни лойиҳалашда ҳам худди шундай йўл тутилади. Бунда йўловчи ташиш миқдорини шартли миқдорга (шартли йўловчи) келтириш учун суткадаги йўловчи миқдорини келтириш коэффициентига кўпайтирилади. Ушбу коэффициент миқдори ҳар хил тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун сарф қилинадиган вақт ва меҳнатга қараб қуйидагича қабул қилинади: шаҳар атрофидаги йўловчилар учун – 0,15 гача; маҳаллий йўловчилар учун – 1,0 гача; транзит йўловчилар учун – 2,5 гача;
Дарё порти жойлашган сув йўлига кўра портлар: табиий сув йўлла-ридаги – эркин дарёлар ва кўллардаги; сунъий сув йўлларидаги - кема қатновчи каналлардаги, шлюзланган дарёлар ва сув омборларидаги портларга бўлинади. Эркин дарёлардаги ва транспорт мақсадларидаги гидроузел бьефларидаги портларни алоҳида хусусиятлари, дарёни гидрологик режимига боғлиқ бўлган кема қатновчи сув сатҳини ўзгариб туриши ҳисобланади. Ушбу ўзгариш айрим дарёларда 10-12м гача баъзан ундан ҳам кўпроқ миқдорга етади, бу эса ўз навбатида портни жойлашиши ва типига сезиларли даражада таъсир қилади. Кема қатновчи каналлар ва ҳавзалараро боғланган гидроузел бьефларида сув сатҳини ўзгариши кўпинча сезиларсиз, лекин бунда портларни жойлашиши канални кўндаланг кесим юзасига ва гидроузеллар ҳосил ќилган бьефлар ўлчамларига кўпроқ боғлиқ бўлади. Кўлларда гидрологик режимга боғлиқ бўлган сувни сатҳини ўзгариши унча кўп эмас. Комплекс мақсадларда ҳосил қилинган гидроузеллардаги сунъий сув омборларида дарё оқимини бошкариш туфайли ҳосил бўладиган сув сатҳини ўзгариш миқдори катта бўлиши ва у гидроузелдаги босим миқдорини 20-30% гача етиши мумкин.
Дарёда жойлашишига кўра портлар ўзандаги - дарё ўзанида қирғоғи бўйлаб жойлашади (4.7,а-расм), ўзандан ташқаридаги – дарё ўзанидан ташқаридаги табиий ёки сунъий ҳавзаларда жойлашади (4.7,б-расм), ва аралаш портларга бўлинади.






Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish