2. Сув йўллари ва портларининг асосий турлари
Сув транспорти сув йўллари орқали портлар орасида юк ва йўлов-чиларни ташишни бажаради. Юкларни асосий қисми ва йўловчилар сув йў-лида ҳар-хил кемалар ёрдамида ташилади. Фақат айрим ўрмон юклари, етар-ли оқиш хусусиятига эга бўлган, сув йўллари орқали оқизиб олиб келти-рилади.
Сув йўллари - деб ундан юк ва йўловчилар ташиш учун фойдалани-ладиган сув майдони (океанлар, денгизлар, кўллар ҳамда дарё сув иншоот-лари орқали ҳосил қилинадиган сув омборлари) ва сув оқимларига (дарё унинг ирмоқлари ва каналлар) айтилади.
Портлар – деб юкларни тушириш, юклаш ва бошқа иш жараёнларини бажариш учун махсус жихозланган гидротехника ва қирғоқ иншоотлари мажмуасига айтилади.
Сув йўллари ташқи ва ички йўлларга портлар эса-денгиз ва дарё порт-ларига бўлинади.
Ташқи сув йўллари-денгиз ва океанлар - чуқур бўлганлиги учун асо-сан табиий ҳолда ишлатилади фақат қирғоқда порт атрофларида сувнинг чуқурлиги кема юриши учун етарли бўлмаган саёз жойларда сунъий сув йўллари денгиз каналлари қурилади. Масалан, бунга Фин қўлтиғидан санкт-Петербург портига киришда қурилган денгиз канали. Волга Каспий канали (Волга дарёсини каспий денгизига қуйилишида жойлашган). Сунъий ташқи сув йўлларига яна, денгиз ва океанларни бир - бирига боғловчи каналлар ҳам киради. Масалан, Атлантика ва Тинч океанини боғловчи Панама канали, Ўрта ер денгизини қизил денгиз билан боғловчи Суэц канали.
Ташқи сув йўлларидаги юк ташиш чет элга ташқи савдога хизмат қиладиган (экспорт, ипорт) ва каботаж (ички) битта мамлакат ичидаги портлар орасида бажарилаладиган юк ташишига киради.
Ички сув йўллари табиий ва сунъий йўлларга бўлинади.
Табиий сув йўлларига денгиз ва дарёлар киради. Табиий сув йўллари кема қатновчи ва ёғоч оқизувчи бўлиши мумкин. Оқизувчи дарёларнинг узунлиги кема қатнаш учун мўлжалланган, сув йўлларига нисбатан бир неча марта узун бўлади.
3. Сунъий сув йўллари
Табиий холатдаги дарёлар ва уларнинг ирмоқларида кафолатланган кема юриш чуқурлиги оқим бўйича юқорига камаяди. Юк айланишини шакилланишини ташкил қилувчи йирик саноат марказлари ва иқтисодий худудларга дарёлар юқори қисми ёки ирмоқлари тўғри келади, у ерларда кема юриш чуқурлигини тубни чуқурлаштириш ва ўзанни тўғрилаш чегараланган.
Шундай қилиб, кўп ҳолларда табиий ҳолатдаги дарё тармоғи, хатто уларда кема юриш шароитларини яхшилаган холда ҳам хар хил иқтисодий районлар орасида юкларни арзон ташишни таъминламайди. Булар ҳаммаси сунъий сув йўлларини бунёд қилишни тақозо қилади.
Сунъий сув йўллари вазифаси ва характери бўйича қуйидагиларга бўлинади:
а) дарёларни шлюзлаш;
б) айланиб ўтувчи (обходные) ва тўғри (подходные) кема юрувчи каналлар
в) ҳавзалараро сув транспорти туташувлари.
Дарёларни шлюзлаш деб унда қатор гидроузеллар қуриб кема юриш чуқурлигини оширишга, яъни навигация даврида сув сатҳини кўтаришга айтилади. Бунда сатҳлар фарқида кемаларни ўтказиш учун гидроузеллар таркибида кема ўтказувчи иншоотлар қурилади: - кема юрувчи шлюзлар ёки кема кўтаргичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |