Маъруза №4
Шахтали печлар. Айланувчи печи.
1. Шахтали печнинг ишчи бўшлиғи;
Шахтали печнинг ишчи бўшлиғи тўғри бурчакли, айлана ва сферик шаклда бўлиб шихта билан тўлдирилади.
Шахтали печларга темир рудаларидан чўян эритмасини олувчи домна печлари, рудалардан никел ёки мис ярим фабрикатли эритма олувчи ватержакетлар, охак пишириш печлари, Ҳар хил ўтга чидамли материалларни пишириш печлари (ва бошқа печлар) киради.
8- расмда доломитли ғишт олиш корхонасида доломитни пишириш шахта печи кўрсатилган. Бунда кокс билан антрацит аралашмаси ёқилғи сифатида ишлатилади. Шахта калин темирдан тайёрланган жилтдан (кожук) иборат бўлиб, ташки томони шамот билан, ички томони эса магнезитли ғишт билан қопланган. Материал билан ёқилғи печининг ишчи бўшлиғига юборилади. Газ шахтадан ҳавога чиқариб юборилади. Материал ва ёқилғи тенг қатламда тўлдирилади, яъни уч ҳажмли маҳсулотга бир ҳажм ёқилғи сарифланади. Доломитни пишириш ҳарорати 1600-17000С, чикиб кетувчи газнинг ҳарорати 250-3000С. Ёқилғи ёқиш учун керакли ҳаво материални совитиш ҳисобига 350-4000С га иситиб вентилятор ёрдамида айланувчан колосник тешикчалари орқали берилади. Тутун гази тепадан пастга ўзининг физик иссиқлигини бериб ҳаракатланаётган материалга қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. Печнинг камчилиги ёқилғининг газификация бўлишидан ажралиб чиққан газнинг ёнмасдан чиқиб кетишидир.
8- расм. Доломит пишириш шахта печи.
1-ишчи бўшлиғи; 2- тўлдириш қурилмаси; 3- бўшатиш қурилмаси; 4-қурилмаларни ҳаракатга келтирувчи электр қурилмаси; 5-пишган материални ҳаракатлантирувчи траспортёр; 6- ҳаво ҳайдагич; 7- газни ҳавога чиқариш қувури. 2. Айланувчи печ.
Айланувчи печ 7- расмда кўрсатилган бўлиб, цемент клинкерини пишириш учун хизмат қилади. У пўлат цилиндр кўринишда бўлиб ички томони ўтга чидамли материал билан қопланган ва 4% нишабликда жойлашган. Маҳсулот печнинг тепа томонидан тушиб тутун газига қарама-қарши харакатланади. Печнинг пастки томонига ёқиш қурилмаси ўрнатилган бўлиб, унга пишган цементни совитиш ҳисобига қизиган ҳаво берилади. Материал харакатланишида бошқа қуритиш зонасидан ўтади, унда газнинг ҳарорати 9000 С гача совийди, материалда билинарли кимёвий реакция кузатилмайди. Юқори ҳароратли зонада газ 1500 С дан 12000С га совийди, материал эса 10000 С га қизийди. Пишириш зонасида газ 17000 дан 15000С га совийди ва материал совитгичда совитилади. Цемент корхонасининг асосий агрегати айланувчи печ юқори сифатли маҳсулот ва агрегатнингкувватини оширишга хизмат қилади.
Айланувчи печлар охак, гипс, керамзитларни пишириш ва бошқа маҳсулотлар олиш учун хам ишлатилади.