Назорат саволлари:
1.“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган Қонун нечта моддадан иборат?
2.Гидротехника иншоотларига нималар киради?
3.Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз?
4.Гидротехника иншоотлари ишончлилиги нима?
5.Эксплуатация ташкилотларига изоҳ беринг?
6.Фавқулодда ҳолат нимадан иборат ва хавфсизлик мезонларини тушунтиринг?
7.Гидротехника иншоотларида авария хавфининг йўл қўйиладиган даражаси нимани билдиради?
8.Гидротехника иншоотларида рўй берган қанақа авария ва бузилишларни биласиз?
9.Гидротехника иншоотларидаги авария сабабларини санаб ўтинг?
10.Гидротехника иншоотларидаги аварияларда ижтимоий-экологик омиллар қандай рол ўйнайди?
8 -маъруза
Мавзу; Каналлар ва кема ўтказувчи шлюзлар. Портдаги иншоотлар, уларнинг вазифалари ва схемалари. Акватория, причал майдони, кемаларни келиш рейди.
Режа:
1. Кема ўтказувчи шлюзлар тўғрисида умумий маълумотлар
2. Сув йўллари ва портларининг асосий турлари
3 Дарё портлари турлари ва элементлари
Сув транспортининг аҳамияти. Транспорт мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. У материал база яратмасдан хом ашёни ишлаб чиқарувчиларга ва тайёр маҳсулотни истимолчига етказиб бериб ишлаб чиқаришни ривожланишига ёрдам беради.
Ҳозирги пайитда кенг тарқалган транспорт турларига автомобил, темир йўл, сув, ҳаво ва қувир транспорти киради. Транспортнинг мана шу турлари бир-бирини тўлдириб мамлакатни бир бутун транспорт системасини ташкил қилади.
Сув транспорти денгиз ва дарё транспортига бўлинади. Сув транспорти деганда кенг манода сув йўли, флот, порт, кемаларни таъмирлаш ва қурилиш корхоналаридан иборат мажмуа тушинилади.
Денгиз ва океанлар ер шари юзасини 70 % дан кўпини эгаллайди ва қулай ва арзон алоқа йўли ҳисобланади. Денгиз транспорти халқаро транспорт алоқаларини таминлашда катта рол ўйнайди.
Дунё денгиз транспортини юк ташишнинг умумий ҳажмига қўшган хиссаси 65 % ни ташкил қилади.
Сув транспортининг асосий хусусиятлари, бу юк ташишнинг арзонлиги яний, баъзи ҳолларда сув орқали юк ташиш темир йўл орқали юк ташишга нисбатан 2-3 марта арзон ва автомобил транспортига нисбатан 10-15 марта арзондир.
Сув транспортида юк ташишнинг арзонлиги қуйидаги қатор омиллар билан ифодаланилади:
1) сувда кемалар харакат қилганда кам қаршиликка учрашидир. Бир-лик юкни ташиш учун сарф қилинадиган энергияни камлиги шунга боғлиқ. Кемалар харакати унча катта бўлмаган тезликда харакат қилганда (25 км/соат гача) 1 т юкни сувда ташиш учун темир йўлдагидан кам энергия сарф қили-нади. Кемаларни сувдаги солиштирма қаршилиги темир йўл вагонларининг рельсда учрайдиган қаршилигидан бирнеча марта кам
2) бу юкларни катта юк ташувчи кемалар ёрдамида узоқ масофаларга ташиш. Бу темир йўл траспортига нисбатан юк ташувчи идишларни нарҳини анча қисқартиради;
3) кема қатновини йўлга қўйишни ташкил қилишдаги сарф харажатларни йўл қуришга нисбатан анча камлиги ва кемаларни хизмат муддатини темир йўл вагонларига нисбатан кўплиги.
Айтиб ўтилган хусусиятлар дарё транспортининг ролини ва унда ташийдиган юкларни турини белгилайди. Сув йўллари орқали асосан тез етказиб бориши шарт бўлмаган (бузилмайдиган) ва катта ҳажмдаги, катта идишлардаги юклар ташилади. Буларга: ёғоч, нефть, буғдой, руда, кўмир, қурилиш материаллари, кимёвий ўғитлар, туз киради. Сув орқали яна баъзи бир жуда катта ўлчамли юклар ҳам ташилади. Масалан, Саяно-Шушенский ва Асуан ГЭС ларини турбиналарини ишчи парраги Ленинграддан сув йўли орқали олиб борилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |