Юзада жойлашган затворлар.Куйидаги 2.38–расмда юзада жойлашган затворларнинг энг куп кулланиладиган турлари схемаси келтирилган:
1) шандорлар, учларини пазларга киритиб, устма-уст девор шаклида териладиган горизонтал жойлашган бруслар(2.37 ,а-расм);
2) ясси затвор , ясси каркасдан иборат ғилдирак ва ролик аравача ёрдамида унинг бик ва устунларига урнатилган пазларида харакат қилади ва сувнинг босимини иншоотнинг устун ёки деворларига узатади. Сув бунда затворнинг тагидан ўтказилади ( 2.37,б-расм);
3) сегментли, эгри чизиқли конструкциядан иборат бўлиб , унинг ригел ва устунлардан тузилган каркас таянчлари , оёқлари , металл лист, тахта ва брусс қопламалар билан бирга доиравий цилиндрик юзни ташкил қилади. Қопламанинг ички пастки бьеф томонидаги ригеллар оёқларга , оёқлар эса чап ва унг томондаги устунларга ўрнатилган ўқларга таянади. Затворни шу ўқ атрофида , маълум бурчакка айлантириш натижасида у юқорига кўтарилади ва пастка туширилади. С.З лар билан 40-50 м гача бўлган оралиқларни беркитишда фойдаанилади( 2.37,с-расм);
4)валикли (цилиндрик)- металлдан ясалган ичи бўш цилиндирлардан иборат. Затвор тишли оғма рейкалар бўйлаб ғилдиратиб кўтарилади, ёки туширилади. Бу тишли рейкалар устун ёки девор (бичокларнинг) пазларига ўрнатилади. Цилиндирнинг иккала учига бандаж деб аталадиган тишли думалоқ ёй ўрнатилади. Кўтариб тушириш учун цилиндир учларига иккита занжир боғлаб қўйилади. Цилиндир учларига ўрнатилган занжирдан бири иш, иккинчиси эса сальт занжири хисобланади. Тишли рейкалар горизонтга 65-700 бурчак остида ўрнатилади. Ц.З ни эни 50 м ва ундан катта баландлиги 13 м гача булган оралиқларни ёпишда ишлатилади( 2.37,д-расм);
5)секторли, кўндаланг кесими сектор кўринишидаги затворлар. Уларнинг асосий қисми ўзаро паралелл жойлаштирилган ясси фермалардан иборат бўлиб, бу фермалар хар 1.5-3.0 м дан кейин ўрнатилади ва бир-бирлари билан ригеллар ёрдамида бирлаштирилади. Фермалар оралиғига эгри чизиқли ёрдамчи устунлар ўрнатилади. Ригель ва устунлар устки томонидан металл қобиқ билан қопланади. Тўғон танасида затворни тушириб қўйиш учун камера ишлатилади. Бу камерага сув киритиш ёки чиқариб юбориш йўли билан затвор- кўтариб туширилиб туради. Секторли затвор баландлиги 5 м гача эни 6.0 м гача бўлган оралиқларда ишлатилади (2.37, е- расм);
6) томсимон, иншоот остонасига махкамланган, горизонтал ук атрофида айланувчи иккита ясси табакадан ташкил топган (2.37, ж-расм);
7) клапанли,асосий ясси затвордан ва унинг тепа томонига шарнир ёрдами билан ўрнатилган пастки бьеф томонига бурилиб туша оладиган қўшимча затвордан иборат бўлади. Клапан билан затвоорнинг бирлашган еридан сув ўтиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўрилади. К.З нинг клапанларини тушириб қўйиш йўли билан уларни тўла кўтариш мумкин (2.37, к-расм).
8) сузувчи, оддий сузиб юрувчи кемага ўхшаган конструкцияли (пўлат ёки темир бетондан) сув тўсадиган пролетга сувда оқизиб олиб келинадиган затвор. Ичига сув тўлдирилгандан кейин у оғирлиги билан сувга чўкади ва худди ясси затворлар каби сувни тўсади. С.З лардан тинч турган сувларда таъмирлаш (ремонт) ёки вақтинчалик қурилиш затвори сифатида фойдаланилади ( 2.37, л- расм);
Do'stlaringiz bilan baham: |