Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ажратиш



Download 2,66 Mb.
bet73/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳкон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларини амалга ошириш муддатлари ва чоралари тўғрисида»ги 300-сонли, 2002 йил 5 январдаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжалик-ларига айлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги 8 – сонли қарорларини бажариш борасида «Ўздаверлойиҳа» илмий лойихалаш институти мутахассислари томонидан 89 та ширкат хўжа-ликларининг ер майдонларини фермер хўжаликларига кайта тақсимлаш ишлари бажарилган. Ширкат хўжаликларнинг ер фондларини кайта тақсимлаш лойиха ишлари тегишли хокимликларда тасдиқлаганидан кейин, фермер ва деҳкон хўжалик-ларини юритиш учун ер тузиш ва ажратиш хужжатларини тайёрлаш ишлари бажарилди. 2002 йил натижалари бўйича 5452 та фермер ва 2383 та деҳкон хўжаликларига ер тузиш хужжатлари расмийлаштирилган.
Ер тузиш лойиҳа ишлари Жорий йилда «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ер тузилиши ва ер кадастри бўйича бажарилган жами лойиҳа-қидирув ишларининг (супподряд ташкилотларни ҳам жалб қилиб) ҳажми 1384,7 млн сўмни ташкил қилади, шундан бюджет маблағлари ҳисобидан бажарилгани 1186,6 млн сўм ёки ялпи миқдорнинг 85,7 фоизи миқдорида. Ишлаб чиқаришнинг рентабиллик даражаси 2002 йилда 14,5 фоизни ташкил этди.
Ер тузиш ишларини картографик харита асослари билан таъминлаш. Топографик элементларнинг замонавий жойланиши ва уларнинг ҳолатларини ҳақиқий акс эттирадиган сифатли план – картографик материаллар, ер тузиш, ер кадастри, ер монито-рингини ва бошқа лойиҳа - қидирув ишларини бажариш, асоси ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси 1998 й 27 июл № 314 – сонли «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари бўйича давлат кўмитаси фаолиятининг ташкилий масалалари» ва 1998 й 31 декабр № 543 – сонли «Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўгрисида»ги қарори билан қишлоқ хўжалиги план – картографик материалларини тайёрлаш, уларни нашр этиш, ва янгилаш чораларни белгилаш бўйича мутасадди ташкилотни тайнилади.
Ушбу қарорларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат кўмитаси «Ўздаверлойиха» илмий – лойиҳалаш институти план – картографик асосларни тайёрлаш ва янгилаш бўйича муайян ишларни бажарди 1983 – 1990 йилларда бажарилган аэрофотосъёмка асосида тайёрланган план – картографик материаллар фондининг таҳлили шуни кўрсатдики, янгилаш мақсадида, уларга бир неча бор ўзгартириш киритиш натижасида бугунги кунда техник жиҳатдан замон талабларига жавоб бермайди.
Шу сабабли 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистонда янги аэрофотосъёмка ишларини бажариш бошланди. 2001 йили аэрофотосъёмка ишлари Қорақалпогистон Республикаси Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида, Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида, 2002 йилда эса Андижон вилоятининг барча ҳудудларида ва Намангон вилоятининг Намангон, Норин, Уйчи, Учкўргон, Косонсой ва Чортоқ туманларида бажарилди.
Бундан ташқари фотопланларни бажариш учун «Ўзгеодезкадастр» буюртмаси асосида 2000 – 2001 йилларда Қиргизистон Республикаси чегаралари бўйлаб туширилган аэрофотосъёмка материалларидан ҳам фойдаланилади. 2002 йилда план – картографик материалларини дешифровкалаш ва уларга ўзгариш киритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 25 туманларида «Ўздаверлойиҳа» институтининг етти вилоят бўлинмалари ва «Еркадастртасвир» шўъба корхонаси томонидан бажарилди.
Шуни таъкидлаш керак-ки, аэрофотосъёмка ишларини бажаришда ва фотопланларни тайёрлашда «INTERGRAPH» фотограмметрик комплексида илгор технологиялар қўлланилади, план – картографик материалларни тайёрлаш эса, шу жумладан дешифровка қилиш, майдонларни ҳисоблаш ва нашрий чизмачилик ишлари, одатдаги услубларда бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжали-гидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тугрисида»ги 2003 й 24 мартдаги Фармонида кўрсатилганидек, яқин йилларда фермер хўжаликларини устувор ривожланишга утиши ва уларни ер бўлаклари хариталари билан таъминлаш мақсадида йирик миқъёсдаги 1:2000 – 1:5000 бўлган план – картографик материаллар талаб қилинади.
Ушбу долзарб масала шу кунларда кўриб чиқилиши лозим. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини қоплайоладиган 1:1000, 1:2000 миқъёсдаги план – картографик материалларни тайёрлаш масаласи ўз ечимини кутмоқда. Ушбу материал қишлоқ аҳоли яшаш жойларини йўқлама қилиш учун зарурдир.
Замонавий техник воситалар, ва ускуналар билан таъмилаш ва охирги икки муаммоларни ечиш юқори ташкилотларнинг давлат бюджетидан керакли молявий маблағ ажратишда кўмаклашишларига боғлиқ.
Ер ресурслари тўғрисидаги маълумотлар давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва ҳар бир фуқаро учун ҳам бир хил аҳамият касб этади. ХХ аср охирларида турли мавзудаги ахборотларни бир тизимга бирлаштирувчи, фойдаланувчилар учун қулай, аниқ ва тушунарли тарздаги янги кўриниши-географик ахборот тизимлари вужудга келди.
Географик ахборот тизимлари (ГАТ) бу фазовий-тақсим-ланган маълумотлар билан самарали ишлаш имконини берадиган компьютерли тизимдир. Улар маълумотлар базаси концепсияни кенгайтириш қонунияти ҳисобланиб Давлат ер кадастри ва ер мониторингини юритишни фазовий таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини оширади. ГАТ ўхшаш маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, керакли маълумотларни тезлик билан топиш ва уларни фойдаланиш учун қулай кўринишда тасвирлаш имконини беради. ГАТ-технологияларни соҳада қўллаш маълумотлар билан ишлаш тезлиги ва сифатини анъанавий-қоғоз усулларига нисбатан кескин оширади. ГАТ-технологиялари жаҳон мамлакатларининг кўпчилигида, айниқса кейинги йилларда МДҲ давлатларида ҳам тез ривожланиб бормоқда, улардан фойдаланиш тажрибаси анча ошди. Жумладан, Ўзбекистонда ГАТ технологиялари бозори кенг ривожланмоқда, уни турли соҳаларга тадбиқ этилаётганли қувонарли холдир. ГАТ-технологиялари қайси соҳада қўллани-лишидан қатъий назар зарурий ахборотларни аниқ, сифатли, тезкор ва юқори самарали бўлишни таъминлайди.
Шундай қилиб, ГАТ-технологияси бу картографик ва матнли маълумотларни қоғозсиз технологиясига ўтишдаги қонуний босқичи бўлиб, Давлат ер кадастри ва ер мониторингини юритиш учун маълумотларни фазовий боғланишини таъминлайди. ГАТда электрон рақамли карталар алоҳида ўрин тутади. Карталар маълумотларни тақдим этишнинг бир кўриниши бўлиб фойдаланувчи учун қулай тарзда бўлишини таъминлайди.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish