Ер муносабатларни бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларини бошқаришнинг меъёрий – ҳуқуқий негизи Ўзбекистон Республикасида расмийлаштирилган қонунчилик ҳуқуқи асосида, Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси», «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги, «Қишдоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа ҳуқуқий бошқарув ҳужжатларига биноан ташкил этилади.
Ҳозирги кунда, республикада ер қонунчилиги талабларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-нинг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2000 йил 19 май 197 – сонли қарори ва бошқа меъёрий – ҳуқуқий расмий актлар асосида ер муносабатларии тартибга солиш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган ҳужжатлар тайёрланмоқда ва ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунларни амалга ошириш ва уларни ишлаб чиқаришда юритилишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан қуйидаги қонун ости меъёрий – ҳуқуқий расмий ҳужжат қабул қилинди:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом.
Ўзбекистон Республикаси Вазирликлари, муассаса ва идоралари билан келишилган қуйидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилди:
- ер участкасини сақлаш тартиби тўғрисида Низом;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишда иқтисодий жиҳатдан рағбат-лантириш тартиби тўғрисида Низом;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва ички иш юритиш борасида қўйидаги меъёрий – услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилди:
- Ўзбекистон Республикаси, вилоят ва туманлар учун Давлат ер кадастри юритиш мақсадида тупроқ хариталарини тузиш бўйича Йўриқнома;
Вилоят ва туманларда Давлат ер кадастри юритиш мақсадида ер баҳолаш хариталарини тузиш бўйича Йўриқнома;
Ер участкалари ва улар билан чамбарчас боғлиқ бўлган бошқа кўчмас мулк объектларига кадастр рақамлари беришни расмийлаштириш ва ҳисоб – китоб қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома;
Ҳудуд ички ер тузиш ишларини ташкил қилишда алмашлаб экишни юритиш тўғрисида Қўлланма;
Ўзбекистон Республикаси суғориладиган тупроқларини бонитировка қилиш бўйича Услубий қўлланма;
Суғориладиган тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш, эрозия жараёнларининг олдини олишга ва чигитни пуштага экишга оид тавсиялар.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан Вазирликлар, муассаса ва идоралар билан келишилган ҳужжат: «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қону-нини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси муҳокамасига киритиш учун тақдим қилинди.
Ҳозирги вақтда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ер муносабатларини тартибга солишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қонунчилик талабларини ижросини таъминлаш бўйича, меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ва ишлаб чиқиш ишларини бажаришда диққат – эътиборини янада кучайтирмоқда.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, аввалги йилларга нисбатан ердан фойдаланиш анча яхшиланганлигига қарамай вилоятларда суғорилаётган ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, режалаштирилмаган экинларни экиш каби ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Мониторинг натижасида бир қанча камчиликлар аниқланди ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан вилоят, туман хўжалик рахбарларига 38 та тақдимномалар киритилди. Ер ресурслари Давлат Қўмитаси ва унинг тизимлари томонидан киритилган тақдим-номага асосан белгиланган тартибда чоралар кўрилган. Жумладан, 20 нафар мансабдор шахсларга ҳайфсан берилган, 10 нафар мансабдор шахс вазифасидан озод қилинган. 54 нафар мансабдор шахслар огоҳлантирилган. Ердан самарасиз фойдаланган 6 та фермер хўжаликларининг ижара шартномаларини бекор қилиш тўғрисида хўжалик судларига даъво аризаси киритилган.
Ер ресурслари давлат қўмитаси Ердан фойдаланишни назорат қилиш бўйича ишларини янада такомиллаштириб қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун барча чораларни кўради.