Ерларнинг мелиоратив ҳолати. Суғориладиган ерларни шўрланишига қарши чора тадбирлар кўриш ҳозирги вақтда умумдавлат характерини эгаллади ва уни ечиш чоралари изчиллик билан ва тез амалга оширилиши керак. Кейинги йилларда республикани ривожланган суғориладиган деҳқокчилик зоналарида маълум миқдордаги мелиоратив ишлар ҳажми бажарилди. Лекин шунга қарамай суғориладиган майдонларнинг асосий қисми тупроқларни мелиоратив ва экологик ҳолатини емонлашиши оқибатида ҳосилдорликни йўқотишни давом этдирмокда.
Суғориладиган тупроқларни мавжуд шўрлангани ва уни ошиб бориши сабаблари бўлиб ҳали ҳам етарли бўлмаган дренаж тармоқлари ва иншоотлари ҳисобланади. Эски ва янги суғориладиган ерларни катта ирригация каналлари зонасидаги кенг майдонлари интенсив шўрланишга тортилган, натижада ҳосилдорлик камаймоқда ва анча катта майдонларда ерларни тўла нобуд бўлишга олиб келмоқда. Дренажсиз суғориш системаларининг туз баланси салбий туз йиғилиши томонга ўзгармоқда, чунки минераллашган ер юзига яқин ер ости сувлари буғланиб тупроққа юзлаб тонна тузни чиқаради ва ҳатто яхши сифатли ҳар бир кубометр суғориладиган сув билан системага ўнлаб тонна сувда эрувчан тузлар келтирилади.
Вертикал дренажлар катта қисмини ишдан чиқиши, епиқ ва очиқ горизонтал дренажлар иш унумдорлигини пасайиши, узоқ вақтлар давомида меъердан ортиқ сув ишлатилиши ва уни текширилмаслиги суғориладиган тупроқларда ҳар хил даражада минераллашган ер ости сувлари сатҳини еппасига кўтарилишига олиб келди, бунинг оқибатида ерларни иккиламчи шўрланиши ва ҳосилдорлигини пасайиши кенг тарқалмоқда.
Суғориладиган ерларни асосий қисмида турғун салбий туз баланси вужудга келди.
Мирзачўлда ва республиканинг бошқа регионларида кўп йиллар давомида дренаж сувларини қайта суғоришга фойдаланишлатиш мелиоратив ва экологик қийин ҳолатни янада чуқурлаштирди, натижада нафақат тупроқлар мелиоратив ҳолати емонлашиши ва дарелар сувини ифлосланишга олиб келди, балки тупроқлар унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини пасайишини сабабчиси бўлди.
Суғориладиган тупроқларда органик моддалар салбий баланси ва у билан боғлиқ макро ва микро элементлар дисбаланси шаклланди, булардан анча миқдори сув билан ювиш режимида грунт ва дренаж оқими билан олиб чиқилади.
Фаол органик моддаларни доимий оқиб келиши таъминланмаган шароитда, тупроқ юзини интенсив намланиши ва тупроққа ишлов берувчи техниканинг кўп марта юриб ўтиши оқибатида суғориладиган тупроқларнинг агрофизик, физик-кимевий ва биохимик ҳолати кескин емонлашади. Тупроқлар ҳайдалма қатлами, айниқса бу қатлам ости, критик ҳолатгача зичланади, биологик фаоллигини йўқотади ва уларда тупроқ микроорганизмлари миқдори камаяди. Амударё ва Сирдарё қуйи оқимидаги Орол денгизи фожиаси, Орол денгизи сув сатҳининг пасайиши ва у билан боғлиқ чўл ҳосил бўлиши, салбий таъсир этувчи кўпгина омилларни, яъни кучли шамолларни кўпайишига, тупроқларда туз йиғилишига ва ҳоказоларни пайдо бўлишига олиб келди. Туз йиғилиши жараени йилдан йилга ошиб бормоқда ва минтақада мураккаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни туғдирмоқда. Мураккаб агроиқлим шароит, суғориш учун сифатли сувнинг йўқлиги Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ меҳнаткашла-рига катта қийинчиликлар ва муаммоларни туғдирмоқда. Тупроқ-ларни илдиз яшайдиган қатламида тузларни йиғилиши ҳар йили тузларни ювишга ва ювиш режимида суғоришга ортиқча сув сарфини талаб этади, шўрланган тупроқларни ювиш сифатсиз бажарилади, хўжалик ва хўжаликлараро дренаж тармоқларини тозаланмаслиги оқибатида тупроқлар янада тез қайта шўрланади. Дренаж иншоотларини таъмирлаш ва улардан фойдаланишни тўғри ташкил қилиш ҳалигача тўла йўлга қўйилмаган ва талаб даражасидан ортда қолган.
Ҳозирги пайтда республика суғориладиган ҳудудларининг кичик қисмида 1950-70 йилларда қурилган зовур дренаж тармоғи меъерда ишлаб турибди. Қолган ҳудудларда тупроқлар сув-туз режими оширилган меъерда сув бериш билан тартибга солинади ва бу тупроқларни иккиламчи шўрланиш жараенини кенг тарқалишига ҳамда ер ости сувлари сатҳини кўтарилишига сабаб бўлмоқда.
Суғориладиган ҳудудларнинг асосий қисмида ер ости сувлари режими белгиланган характерда бўлиб мавсумий максимум чуқурлиги 0,5-2,0 м вегетация даврида ва минимуми 2,5-3,0 м вегетациядан ташқари вақтда бўлиб, йиллик ўзгариш амплитудаси 1,0-1,5 м га тенг.
Ер ости сувлари ҳар хил минерализацияга эга (2-3дан 20-25 г 1 литрда), ўртача минерализацияланиш даражаси 5-10 г 1 литрда.
Энг кучли минерализация (10-15 г 1 литрда ) концентрациядан юқори, Амударё қуйи оқимига, Бухоро, Сирдарё вилоятларига, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари суғориладиган зоналарига ва Марказий Фарғонага тўғри келади. Ер ости сувлари сатҳи юқори бўлган (2 м гача) суғориладиган ерлар майдони 32% ни ташкил қилади.
Суғориладиган ерларни 70% га яқин қисми табиий оқимсиз шароитга эга ва сунъий оқим ҳосил қилишни талаб этади, ҳамда мураккаб агротехник ва мелиоратив тадбирларига муҳтож. Республикани тоғ олди ва тоғ ости қисмларида жойлашган суғори-ладиган тупроқларни қолган қисми (Наманган, Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари) яхши табиий дренажга эга ва иккиламчи шўрланишга чалинмайди.
Кейинги йилларда ер ости сувларининг сульфат-хлоридли ва хлорид типлари билан минерализацияланиши қатъий хавф туғди-рмоқда. Ер ости сувларидаги тузлар таркибида оддий тузлар билан бир қаторда кўпинча кучли заҳарли тузлар CaCL2, MgCL2 ва Mg(HCO3)2 ҳам кузатилмоқда. Юқори ишқорланган, 10-14 мг-экв., ҳолатлар кузатилмоқдаки, улар тупроқларни шўрлаб кетишини ва содалар ҳосил бўлишини бевосита кўрсаткичи ҳисобла-нади.
Кейинги йилларда суғориладиган деҳқончиликнинг кенг ривожланиши туфайли, суғориш системаларининг дренаж оқинди-лари ҳисобига Амударе ва Сирдаре сувларини минерализацияланиши сезиларли, яъни йиллик ўрта миқдорда 1,5-2,0 мартага, айрим ойларда–уч маротаба (2,5-3,0 г 1 литрга) ошди. Табиий шунча мартага суғориладиган сувлар билан тузларни далаларга оқиб келиши ошди ва уларни мелиоратив сифати пасайди.
Суғориш сувларини ўртача миқдорда 1,5 г литрга, минерализацияланишида йил давомида суғориладиган далаларга 20 минг м3 1 гектарга сув берилса у ерларга бир гектарга 30 тонна туз тушади, шоликор далаларга эса 50 минг м3 1 гектарга сув берилса–бир гектарга 75 тонна туз тушади. Зарур дренаж системаларининг ҳозирги кундаги ҳолатида суғориладиган далалардан тузларни оқиб чиқиши, уларни техник ҳолатига қараб, тушган тузлар балансидан тахминан 30-60% ташкил қилади.
Дренаж ташландиқ сувлари (оқиндилар) тез эрийдиган тузлардан ташқари аҳоли соғлигига, қишлоқ хўжалик ҳайвонларига зарарли анча миқдордаги оғир металлар ва турғун хлороорганик пестицидларни ўзида йиғади, булар эса етиштирадиган маҳсу-лотлар сифатини пасайтиради. Зовур ва коллекторлар сувлари юқори заҳарли бўлиб заҳарланиш чегараси 32,5 – 88,4 % ни ташкил қилади, бу эса аторф муҳитни, биринчи навбатда – тупроқ-ларни экологик беқарорлигини билдиради.
Мелиоратив барқарор бўлмаган чўл-қумоқ ва тошли, табиий ҳосилдорлиги паст, емон сув-физик хоссали, шамол ва ирригация эрозиясига учраган тупроқлар ҳиссасига суғориладиган ерларни 6 %и тўғри келади. Бундай тупроқлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун катта ҳажмдаги текислаш ишлари ва тупроқлар биологик фаоллигини ошириш талаб қилинади.
Суғориладиган тупроқлар орасида қийин мелиорацияланадиган (Марказий Фарғона, Самарқанд вилояти, Мирзачўлни жанубий-шарқий қисми), профилида гипсли, шох ва арзиқ қатламли тупроқлар мавжуд. Бундай қийин мелиорацияланадиган ерларга кам ҳосилли, табиий шўрланган тупроқли, умумий майдони 700 минг гектарга яқин ерлар кириб, тузлардан озод этиш мелиорациясига ва ўзлаштиришга оддий технологик усуллар ёрдамида эришиб бўлмайди ва 2-3 баробар ортиқ маблағ ва меҳнат сарфини талаб қилади.
Уларни тузлардан озод қилиш ва ҳосилдорлигини ошириш учун алоҳида табақалаштирилган технологиялар, биринчи навбатда тубдан мелиорациялашни таъминлайдиган янги типдаги дренажлар ишлаб чиқиш керак.
Охирги ўн йилликда шўрланган ерлар майдони 608,1 минг гектарга ошиб, 2001 йилда 2446, 3 минг гектарга етди, шу жумладан ўртача ва кучли шўрланган тупроқлар 1187,7 минг гектар. Турли даражада шўрланган ерлар майдони суғориладиган майдонларни 65,9 % ни эгаллайди, шундан ўртача ва кучли шўрланган майдонлар 32,04 %ни ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда республикада турли даражада шўрланган ерлар суғориладиган қишлоқ ҳўжалиги ерларининг 65,9 % бўлгани ҳолда, кучсиз шўрланган ерлар 33,9% (1258,7 минг га)ни, ўртача шўрланган ерлар 19,41%(720,0 минг га)ни ва кучли шўрланган ерлар эса 12,61 % (467,5 минг га)ни ташкил этади.
Қадимдан суғориладиган воҳалар ичидаги фойдаланмайдиган ерларни катта майдони “бўз” билан номланган ерлар ҳам одатда кучли шўрланган. Бундан ташқари суғориладиган ерлар орасида ғўза унмайдиган шўртоб доғлар учрайди. Ювилган ва кучсиз шўрланган, айрим жойларда ўртача шўрланган тупроқлар орасидаги шўрхок доғлар экинлар майдонини 20-30-40 % ни ташкил қилади. Доимий доғли шўрланган далалар тўла экилади ва ишлов берилади, лекин маҳсулот, амалда, фақат ювилган ва қисман шўрланган участкалардан олинади. Шунинг учун пахтани ўртача ҳосилдорлиги жуда секин ошади, мумкин бўлган 30-35 ц гектарга ҳосилдорлиги урнига 22-24 ц гектарига узгаради. Пахта хомашёси олиш мумкин бўлган ҳосилдорликка нисбатан ҳар йили 8-11 ц кам олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |