Ер кадастрининг электрон рақамли хариталарини тузиш. ГАТ-технологиясида рақамли ер кадастри хариталарини тузишга алоҳида ўрин берилган. Карталарни анъанавий йўлда тузишга қараганда ГАТ-технологияси тез мосланувчандир. Бунда иш картографик маълумотлар асоси (базаси) ни яратишдан бошланади. Бошланғич маълумотларни олиш манбаи сифатида мавжуд қоғоз кўринишидаги карталар рақамли ҳолга келтирилади. ГАТга асосланган картографик маълумотлар асоси - узлуксиз (алоҳида варақлар ёки ҳудудларга бўлинмаган) ва аниқ масштаб билан боғланмаган бўлади. Бундай маълумотлар базаси асосида хохлаган ҳудуд карта (электрон кўринишда ёки қаттиқ нусҳадаги)сини хохлаган масштаб, етарли юкламада, керакли белгилар билан ажратиб тузиш мумкин. Ҳохлаган вақтда маълумотлар базаси янги маълумотлар билан (масалан, бошқа маълумотлар базаси-дан) тўлдирилиши мумкин ва мавжуд маълумотлар ўзгарти-рилиши мумкин. Давлат ер кадастри тизимида (“Геоинформкадастр” ДК ва “Ўздаверлойиҳа” ИЛИнинг Андижон филиали) 1:10000 масштабдаги рақамли қишлоқ хўжалик карталарини тайёрлаш технологияси ва улар асосида 1:25000 масштабдаги туман электрон-рақамли навбатчи картасини тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу карта туманнинг махсус картаси бўлиб, унда ягона фазовий координаталар тизимида ер кадастри рўйхатига олиш обьектлари чегараси тасвирланиб доимий ўзгаришларни киритиб бориш, картани айрим қисмларини катталаштириб ёки кичрайтириб чиқариш ва тасвирланган маълумотларнинг мавзули таркибини бошқариб бориш мумкин.
Масалан, ер кадастрининг электрон рақамли картасида агар гидрография тармоғи зарурий бўлмаса у қатламни ўчириб қўйиб, йўл тармоқлари ва ердан фойдаланиш чегараларини қолдириш мумкин, ёки аксинча. Бу билан карталарни турли мавзуларда яратиш имкони туғилади. Контурлар майдонини тез ва аниқроқ ҳисоблаш, мониторда ГАТ воситаларидан фойдаланиб ўлчаш ишларини бажарса ҳам бўлади. Бошқа томондан ГАТдан қидирув тизими сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда қизиқтирган обьектлар хусусиятларини кўрсатиб сўроқ таёрланади, тизим бунда мониторда ўхшаш обьектларни кўрсатади. Монитор (экран)да кўз билан кўрилган барча тасвирларни принтер ёки плоттер ёрдамида қоғозга ёки қаттиқ асосга нашр қилиш, ҳамда стандарт файл кўринишида магнит сақлагичларда электрон рақамли тарзда ҳам сақлаш мумкин.
Ахборотларни йиғиш, карта яратиш, мунтазам янгилаб бориш, ер мониторингини таъминлаш мураккаб жараён бўлганлиги сабабли ГАТ компьютер воситаларидан ташқари, замонавий ўлчаш воситалари – сунъий йўлдош тизими приёмниклари GPS (Global positional system-ўрин аниқлашнинг глобал тизими), электрон тахеометрлардан ҳар хил йирик масштабдаги карта ва планларни тузишдаги (съёмка ишларида) дала тадқиқот ишларида унумли фойдаланади.
GPS тизими қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланишда бўлган дала участкалари хусусиятлари тасвирини олишда қўлланилади. Бу тизим рақамли карталарни тузиш ва янгилаш учун бошланғич маълумотларни тез ва аниқ тайёрлаш имконини беради.
Давлат ер кадастри ва ер мониторингини юритишда ГАТ-технологиялари қуйидаги имкониятларни беради:
маълумотлар билан ишлашни барча босқичларида-бошланғич маълумотни киритишдан бошлаб, уни таҳлил қилиб маълум қарорни қабул қилишгача, ишлар босқичлари тезлигини оширади (бунда план ва карталар орасидаги керакли маълумотларни қидиришга ҳожат қолмайди);
маълумотлар базасига картографик маълумотларни киритиш ва янгилаш учун ҳозирги замон электрон ўлчаш воситаларини (GPS тизимлари, электрон тахеометрлар) қўллаш доимий янги ва аниқ карталарга эга бўлиш имконини беради;
ГАТ-технологиялари учун керакли дастурларни ишлаб чиқишни таъминлаш учун юқори малакали мутахассислар билан таъминлашни кафолатлайди;
Давлат ер кадастри ва ер мониторингини юритишни ягона тартиби таъминланади;
кадастр маълумотларидан фуқоролар ва ҳуқуқий шахслар фойдаланишини таъминланади;
маълумотларни олиш учун ҳақ тўлаш тамойилини белгилайди;
ер кадастрини юритишни автоматлаштириш имконини берадиган дастур-техник мажмуаларни жорий этади;
кадастр маълумотларини ягона стандартлар асосида узатишни тажрибавий фойдаланиш тизими, маълумотларни алмаштириш форматлари, классификаторлар ва технологик процедураларни ишлаб чиқади;
Давлат ер кадастрини ДКЯТ(давлат кадастрларининг ягона тизими) билан ягона тамойиллар, формат ва процедуралар асосида ўзаро алоқасини ташкил қилади ва ҳоказо.
Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишда геахборот тизимлари ва технологияларининг имкониятларидан унумли фойдаланишга киришилди. Унинг амалий аҳамиятини яхши англаган ҳолда Ер ресурслари давлат қўмитаси тизимида 2000 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида Давлат кадастрларининг Ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги ва шунга ўхшаш қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида «Геоинформкадастр» давлат корхонаси-тармоқ маркази ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида ушбу корхона томонидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида «Геоинформкадастр» томонидан янги картографик технологияларни қўллаш асосида “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари атласи”-республикамизда мавжуд ер ресурсларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, экологик аҳволи тўғрисида маълумотлар берувчи энциклопедик характерга эга картографик асар ишлаб чиқилди ва нашрдан чиқарилди. Атласга 28 хил номли карталар киритилган. Улар давлат ер фондидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, муҳофаза қилиниши, ҳамда бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотнома сифатидаги матн, графиклар, диаграммалар ва жадваллар билан тўлдирилган. Юқорида кўрсатилган илмий маълумотлардан ташқари атласда ҳар хил иллюстрация, суратлар, шакллар, космик фотосуратлар жойлаштирилган. Атлас илмий-маълумотнома вариантда нашр этилган. Илмий-маълумотнома варианти фойдаланувчилар кенг оммасига турли даржадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларидан тортиб – олимлар, мутахассислар, олий ўқув юртлари талабаларигача мўлжалланган. Атлас хорижий давлатларнинг етакчи университетлари кутубхоналарига, ер ва табиатни муҳофаза қилиш хизматларига, Ўзбекистон Республикаси ерларидан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодиётнинг ҳар хил соҳасига сармоя киритувчи мулкдорлар томонидан ҳам қизиқиш билан қабул қилинди.
2-мавзу. Республикада тарқалган тупроқларнинг табиий шароитлари, тупроқ пайдо қилувчи омиллар, тупроқ генезиси, таснифи, тупроқ қоплами, автоморф ва гидроморф тупроқлар. Тупроқнинг ер юзасида тарқалиш қонуниятлари (горизонтал ва вертикал зоналлик).
Режа:
Тупроқларнинг келиб чиқиши ва ривожланишида (генезиси) тупроқ пайдо қилувчи омилларнинг аҳамияти ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Тупроқ таснифи. Тупроқлар номенклатураси ва диагностикаси.
МДХ ва Ўзбекистон тупроқларини районлаштириш.
Адабиётлар: 1, 2, 4, 5, 6, 7, 8, 10,12,16.
1. Тупроқларнинг генезиси ва хоссалари билан тупроқ пайдо қилувчн омиллар орасида мустаҳкам ўзаро боғлиқликни В.В. Докучаев аниқлади. Унинг тавсияси билан тупроқ пайдо бўлишининг табиий шароитларини, тупроқ пайдо қилувчи омиллар деб юритиладиган бўлинди, уларга тупроқ она жинси, иқлим, рельеф, ўсимлик ва хайвонот олами, тупроқнинг ёши кабилар киради. Кейинчалик ушбу таълимотни Н.М.Сибирцев, П.А. Костычев, В.Р.Вильямс, Е.А.Заҳаров, Е.Е.Неуструев ва бошқалар ривожлантирдилар.Тупроқ пайдо қилувчи она жинслар - тупроқ пайдо қилувчи омиллардан биридир. Улар кимёвий, механик ва минералогик таркиби, зичлиги, тупроқнинг физикавий, физик-механикавий хоссаларига: сув- хаво, иссиқлик, озуқа ва туз режимлари, унумдорлигига катта таъсир этади.Иқлим. - тупроқ ҳосил қилувчи муҳим омил бўлган иқлим, ўсимликлар ўсиб ривожланишида, тарқалишида, тупроқдаги биологик жараёнлар, сув, иссиқлик, ҳаво, озуқа режимларига, нураш ва ишқорсизланишига, шўрланишига бевосита таъсир этади. Бу ўзгаришлар тупроқнинг механик таркибига боғлиқдир. Термик ва тупроқнинг,
намланиш шароитига кўра иқлим гуруҳлари ажратилади, бу-ерда асосий
кўрсаткич - 10°Сдан юқори бўлган ўртача суткалик ҳарорат ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |