Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet39/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

3) «Упанишадлар» соф фалсафий талқинлар бўлиб, “упанишад” сўзи санскрит тилида ”яхши насиҳат” маъносини англатади. Уларда кўпроқ дунё ва унинг яратилиши сабаби, инсон ва унинг ер юзида ҳаёт кечириши сабаби, бу дунёдаги унинг вазифалари, руҳ ҳақида маълумотлар, барча тирик жонзотлар ҳақида маълумотлар ведалар асосида тафсил этилади. «Упанишадлар»да ведаларни ўрганиш устоз ва шогирд ўртасидаги суҳбат тарзида, саволларга жавоб тарзида ёзилган. Савол эса албатта борлиқ, оламни ўрганиш, инсоният ва унинг руҳияти, у дунё ҳақида маълумот олишга бағишланган саволлар бўлиб, уларга устоз веда илми асосида жавоб беради. Айтилишича, веда илмини чуқур ўрганиб савол бериш жараёнида дунё ва уни Яратувчи ҳақида инсоннинг билими ошиб бориб, ахир оқибат у Олий Ҳақни англай бошлайди. Веда илмини ҳар бир инсон билиши шарт, деб ҳисобланган. Ҳинд диний-фалсафий қарашларида Яратганга етишишнинг асосан тўрт йўли мавжуд дейилади ва улардан бири илм йўли ҳисобланади. Ведаларни билиш Яратганга илм йўли билан эришиш йўли, деб ҳисобланган. Ҳинд фалсафасига кўра бу йўл «гйан марг»- «илм йўли» деб номланган. «Упанишадлар» 108 та тўпламдан иборат бўлиб, ҳар бир веда тўпламига бир нечтадан изоҳлар тўплами яратилган, улар қуйидагилар:
1)Ригведа бўйича 10 та упанишад
2)Шукла-яжурведа бўйича 19 та упанишад
3)Кришна-яжурведа бўйича 32 упанишад
4)Самаведа бўйича 16 та упанишад
5)Атхарваведа бўйича 31 упанишад
Булардан ташқари Нараяна, Нрисинха, Рамтапани ва Гопал номли яна тўртта упанишад бор. Лекин барчасининг ичида мазмун жиҳатидан 13 та Упанишад энг қадимий ва муҳим Упанишадлар ҳисобланади. Жагдару Шанкарачарья 10 та Упанишадга изоҳ ёзган. Уларнинг номи: Иша, Айтарея, Катха, Кэна, Чхандогья, Прашана, Теттирий, Брихадараньяк, Мандукья ва Мундаклардир. Бу Упанишадлардан энг қадимийси 8 та, назмда ёзилгани 3 та ва насрда ёзилгани эса 5та.
«Айтарея брахмана» 8 қисмдан иборат бўлиб унда асосан турли расм-русумлар ҳақида ёзилган.
"Кэна"да Брахма ҳақида маълумотлар, бу дунёнинг вақтинчалиги ҳақидаги тушунчалар, яратганга интилганларнинг у билан учрашгани, унга ҳеч кимнинг тенг кела олмаслиги, хатто олов маъбуди Агни, шамол маъбуди Ваюларнинг ҳам унга тенг кела олмаганликлари ҳақида гап боради. Фақатгина маъбудлар шоҳи Индра, Ума маъбудаси ақли ёрдамида унга эришгани тасвирланади.
"Тейттирий"да қурбонлик маросимлари ҳамда ўлим маросимлари билан боғлик маълумотлар мавжуд.
"Катха"да эса асосий икки йўл - билиш ва билимсизлик йўллари ҳақида сўз боради. Йога ҳақида ҳам маълумот учратиш мумкин.
"Иша"да мифология билан боғлик маълумотлар, билишнинг энг асосий йўллари ҳақидаги илмлар.
"Прашана"да ҳаётнинг ва барча жонзотларнинг пайдо бўлиш тарихи, улардан кейин табиат, инсон учун зарур бўлган ой, кун ва йилларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фалсафий қарашлар тўпланган. "Ом" (тинчлик) тушунчасининг таҳлили киритилган.
"Мундак"да илмларни ким кимга беришга ҳуқуқлилиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Упанишадларда ҳинд фалсафасидаги Атмава Брахма, яъни Руҳ ва Яратгувчи ўртасидаги муносабатлар тушунтириб берилган. Унда олам ва инсониятнинг мавжудлик сабаби, уларнинг бу дунёдаги вазифа ва бурчлари ҳақидаги назарий илмлар жамланиб, шу орқали ҳинд жамиятининг олам ҳақидаги фалсафий қарашлари ведаларга асосланган ҳолда изоҳлаб берилган. Упанишадлар мазмун жиҳатидан соф диний-фалсафий бўлишига қарамасдан, ўз даври ҳақидаги адабий ва ижтимоий-сиёсий маълумот берувчи манба сифатида ҳам ўрганилиши мумкин.
Упанишадларнинг яратилиш даври ҳам милоддан аввалги VIII-VI асрлар деб тахмин қилинади. Санскрит тилида яратилган бу асар кейинчалик барча ҳинд тилларига ҳам таржима килинган. Упанишадлар инглиз, француз, рус ва немис тилларига ҳам ўгирилганлиги маълум.
Упанишадлар илми Ҳиндистонда мактаб дарсликларига ҳам киритилган. Унинг “устоз ва шогирд суҳбати” тарзида баён этилгани мактаб ўқувчиларининг илм олиши учун ҳам қулай усул ҳисобланади. Упанишадлардаги фойдали маслаҳатлар соддалаштирилган ҳолда бугунги кунда болалар китоби тарзида ҳам жуда кўп нашр эттирилади ва уларни мутолаа қилиш Ҳиндистонда жуда кенг тарқалган.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish