Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet40/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

3. Қадимги ҳинд эпослари

Қадимги Ҳиндистон адабиётида ведалардан кейинги давр “эпослар даври” деб юритилади ва у қадимий ҳинд эпосларининг яратилиш даври билан боғлиқ. Ҳинд жамиятидаги маъбудлар тизимининг биринчи гуруҳини табиат ҳодисалари билан боғлиқ веда маъбудлари ташкил этган бўлса, ундан кейинги давр маъбудлар тизими эпослар билан боғлиқ.


Бу даврда ҳинд халқининг онги тараққий этган, жамоалар ўрнини жамиятлар эгаллаган, оила, жамият ва давлат каби тушунчалар шаклланиб, олам, борлиқ, табиий ҳодисалар ва инсоният ҳақидаги диний-фалсафий қарашлар бир мунча юқори поғонага кўтарилган давр бўлган. Диний-фалсафий қарашларнинг ўзгариши натижасида маъбудларнинг жамиятдаги ўрни ҳам, вазифаси ҳам, номи ҳам ўзгара борган. Ҳинд халқи энди ведалар давридагидек тарқоқ ҳолда эмас, балки жипслашган, аниқ мақсадлар йўлида яшаётган бир жамият сифатида шаклланган эди. Жамият бор жойда, маълумки, ўз-ўзидан ижтимоий ва сиёсий муаммолар шаклланади. Буларнинг барчаси веда маъбудларининг жамиятдаги аҳамияти сусайишига олиб келди, маъбудлар тизими торая борди. Жамиятга янги ғоя ва қарашлар билан янги маъбудлар тизими кириб келди. Янги маъбуднинг кириб келиши янгича қарашлар ва янгича яшаш қоидалари, янгича қадриятлар кириб келишини англатади. Жамиятдаги онг ўзгаришлари борлиқнинг мавжудлик қонунияти кашф этилиши ва унинг жамиятда бош ғояга айланиш жараёнлари билан боғлиқ. Бу қонуниятда борлиқнинг уч асосий конунга, яъни уч жараёнга таянган ҳолда мавжуд бўлиши асосланган, улар: яралиш - сақланиш - яксон бўлиш, яъни ҳар бир нарса аввал яралади, маълум бир пайт мавжуд бўлади ва кейин яксон бўлади. Шу асосда ҳинд жамиятига веда маъбудлари ўрнига “Тримурти” – “Уч маъбуд”, яъни Брахма - яратувчи, Вишну - сақловчи, ҳимояловчи ва Шива - яксон қилувчи маъбудлар номи кириб келди. Бу маъбудлар номи, албатта, веда маъбудлари таркибида ҳам бўлган, лекин иккинчи даражали маъбудлар сифатида мавжуд бўлган. Демак, даврларнинг ўтиши, ижтимоий онгнинг шаклланиши асосида веда маъбудлари ҳинд жамиятидаги ўз мавқеини йўқотиб, “Тримурти” -Уч маъбуд” ҳукмронлиги ўрнатилади. “Тримурти” тизимининг ҳинд жамиятида етакчи ўринни эгаллашида эса ҳинд эпослари катта аҳамият касб этган.
Бу давр диний-фалсафий таълимотлари шу уч маъбуд номи билан боғлиқ бўлган брахманизм, вишнуизм ва шиваизм таълимотларидан ташкил топади. Уч таълимотдан вишнуизм ўзининг сақловчи ва ҳимояловчи хусусияти билан ҳинд жамиятида кўпроқ аҳамият касб этган.
Ҳинд жамиятида яхшилик ва ёвузлик, адолат ва адолатсизлик ўртасида кураш жараёнлари бошланган бир пайтда жамиятда адолатни тиклаш, инсониятни ёвузликдан ҳимоялаш ва сақлаш йўлида Вишну маъбудининг фаолияти кучая боради. натижада бу таълимот шу даврнинг етакчи диний-фалсафий таълимоти даражасига кўтарилади.
Вишнуизм таълимотига кўра адолат ҳимоячиси бўлган Вишну маъбуди инсон қиёфасида ер юзида тажассум қилади. Вишнунинг бу тажассумлари Рам ва Кришна маъбудлари сифатида амалга ошган бўлиб, улар “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпослари воқеалари орқали ҳинд жамиятига кириб келган.
Қадимги ҳинд диний-фалсафий қарашларида барча мавжудотлар орасидан муқаддас деб ҳисобланадиган жонзотлар ҳам алоҳида кўрсатилган. Уларга, ўрмон ҳайвонларидан маймун ва фил киритилади. Бу ҳайвонларнинг муқаддас дейилишига сабаб бўлган турли воқеалар тафсилоти, ривоят ва афсоналар эпослар таркибида бизгача етиб келган. Жумладан, маймуннинг муқаддаслиги Рамаяна эпоси воқеалари билан боғлик. Бу асарда маймунлар подшоси деб тан олинадиган Хануман Рам маъбудига ўзининг қилган кўп яхшиликлари билан муқаддаслик даражасига эришган. Ёки бўлмаса, филнинг муқаддаслиги ҳам Рамаяна воқеалари билан боғлиқ бўлиб, у маъбуд Ганеш сифатида тан олинади. Ганеш Рам ва Сита маъбудлар жуфтлигининг ўғли бўлиб, ҳинд жамиятида ҳар бир ишнинг индаллоси Ганешга сиғинишдан бошланиши анъанага айланиб кетган, яъни ҳар бир ишга илк бор қўл урилганда Ганеш маъбудига сиғиниш русуми шаклланган. Шу сабаб ҳинди тилида «Шриганеш каро» («Бошла») деган фразеологик бирикма ҳам қўланилади ва у доим бирон бир ишни бошлаш (исломдаги «Бисмиллоҳ» сўзининг мазмунига тўғри келади) маъносида қўлланилади. Шу йусинда, ҳинд жамиятида борлиқ, инсоният ва ундаги барча мавжудотлар ҳақидаги турли диний-фалсафий қарашлар аввал ведалар, кейин эпослар таркибида шаклланиб борган.
Демак, ҳинд эпослари ведалардан кейинги давр ёзма адабиёт ёдгорлиги бўлиб, уларда Ҳиндистон тарихига оид афсонавий-тарихий воқеалар тасвирланган. Ведалар олам, борлиқ ва инсоният ўртасидаги боғлиқлик фалсафасини ўрганиш ҳақидаги илк таълимотлар бўлса, эпослар ҳам деярли мана шу муаммоларни хал қилувчи, лекин тарқоқ ҳолда эмас, ягона бир асар таркибида, аниқ бир давлат ва жамиятда юз берган аниқ ижтимоий-сиёсий воқеалар орқали баён этилган. Бунда инсон онгининг тараққий этгани унинг борлиқни ўрганиш борасидаги ютуқларида акс этади ва улар аниқлик ва равшанлик билан суғорилган. Иккала эпос воқеаларидан кўриш мумкинки, ҳинд жамияти веда даврига нисбатан, ҳақиқатан ҳам, тубдан ўзгарган, ҳинд халқининг диний-фалсафий дунёқарашида янги ғоя ва янги маъбудлар, тараққий қилган янги бир жамият бунёдга келганини эпос воқелари, улардаги персонажлар нутқи, воқеаларга берилган тафсилотлар, маънавият ҳақидаги қарашлар орқали кузатиш мумкин.
Ушбу икки эпоснинг яратилиш даври масаласига келсак, улардан қай бири аввал ва қай бири кейин шаклланган ва уларнинг ёзма адабиётга кириб келиш тарихи қандай бўлган деган саволларга ҳинд мутахассислари орасида турли тахминлар билдирилган. Айрим афсоналарга кўра "Рамаяна"нинг қисқа мазмуни "Маҳабхарата" эпосининг учинчи китоби бўлган «Араньякапарва»да ёзиб қолдирилган дейилса, бошқа тахминларга кўра “Маҳабхарата” эпоси персонажлари кўпинча Рамаяна эпосининг бош каҳрамонлари Рам ва Ситани намунавий инсон сифатида эслаб туришлари ва уларнинг айтган сўзларига амал қилган ҳолда яшашга интишлари «Рамаяна» воқеаларининг «Маҳабхарата» воқеаларидан аввал бўлиб ўтганлигини исботловчи маълумот, дейиш мумкин. Мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, “Рамаяна” воқеалари “Маҳабхарата” воқеаларидан аввал юз берган. Бироқ, ҳинд мутахассислари томонидан икки эпосни тил жиҳатидан қиёслаб ўрганилиши натижасида маълум бўлганки, "Рамаяна" эпоси ёзма адабиётга "Маҳабхарата" эпосидан кейин кириб келган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, қадимий Ҳиндистон адабиёти намуналари бўлган “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпослари ҳинд халқи учун ведалардан кейинги иккинчи илм манбаидир. Уларнинг мазмуни орқали Ҳиндистон шимолий қисмларида яшовчи қадимий халқларнинг асотир тафаккур даври ҳақидаги маълумотларни ўрганиш мумкин. Эпослар таркибида ўша давр инсонининг муаммолари, турли миллий анъаналари, расм-русумлари ва дунёқараши, бир сўз билан айтганда диний-фалсафий қарашлари акс этган бўлса-да, эпосдаги воқеалар орқали, жумладан, ҳайвонларнинг инсонлар билан сўзлашуви, самовий маъбудлар билан баҳс-мунозараларга киришиш, жанг қуролларининг учиши ва хоказолар орқали, жамият аъзоларида ҳали асотир тафаккур ҳукм сурганлигининг гувоҳи бўламиз.


  1. Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish