Аша Вахишта – (Лучшая истина; Праведность)
Воху Мана – (Добрая мысль/Разум; Доброе Предвидение )
Спента Армаити – (Святая Преданность)
Кшатра Ваирья – (Сила; Власть/Царство Бога)
Хаувартат – (Целостность и Благоденствие)
Америтат – (Долгая жизнь и Бессмертие)121
IX асрда паҳлавий тилида ёзилган “Бундахишн”122 да эса улар энди асотир тафаккур таъсирида Хўрмузд (яъни Ахура Мазда)га ёндош илоҳий қудратлар сифатида тавсифланиб, ҳар бири муайян моддий нарса-ҳодисалар билан бевосита боғлиқ ҳолда тасаввур қилинади:
Ардабеҳешт – олов ҳомийси (огонь)
Баҳман - чорва ҳомийси (скот)
Испандормаз – замин ҳомийси (земля)
Шаҳриёр – металлар ҳомийси (металлы)
Амурдод - ўсимликлар ҳомийси (растительность)
Хўрдод – сув ҳомийси (вода)123
Инсон ақлий такомилидаги асотир тафаккур босқичида мавҳум тимсол-тушунчалар қандай қилиб моддий олам ашёларига алоқадор мустақил олий мавжудотларга “айланиб кетиши” мумкинлиги келтирилган қиёсларда ўзининг очиқ ифодасини топганлигини кўриб турипмиз.
Аслида асотир тафаккур қадим инсонлар онгида бирданига шаклланиб қолган нарса эмас. Ибтидоий жамоа даврида инсоннинг атрофдаги воқеликни тушунишга илк интилиши сифатида шакллана бошлаган бу тафаккур тарзи шаҳар-давлатлар замонига келиб мукаммал ва яхлит тизим ҳолига келди. Буни жаҳон тамаддуни тараққиётидаги “Авесто”, “Ведалар”, қадим шумер-аккад, миср, юнон асотирлари мисолида кўришимиз мумкин. Бронза асри охирларида шакллана бошлаган бундай мукаммал асотир тизимлари Қадимги дунёнинг охирлари ва илк Ўрта асрларга келиб, аста-секин ичдан емирила бошланди. Бу емирилиш қадим Юнонда фалсафий тафаккурнинг туғилишида намоён бўлган бўлса, Эрон ва Туронда бу даврга келиб тарихий тафаккур унсурлари етакчилик қилабошлаганини Сосонийлар ва Буюк Турк хоқонлигига оид қатор ёзма обидалар (туркий тошбитиклар, “Худойнамаклар”) мазмунидан англаб етиш мумкин. Бу давр охирларига бориб ўрта форс тилларида соф маънодаги бадиий асарлар ҳам пайдо бўла бошлаганини “Аяткар е Зареран” ва “Драхт е асурик” мисолида кузатиш мумкин. Е.Э.Бертельс биринчи асардан икки кичик парча келтиради:
У пас ан тахм спахпат
Так Зарер чегон дит
Ку шах вишадак бут
Андарон андар шут.124
(Сўнг ўшал жасур саркарда
Баҳодир Зарер, кўрдики,
Ҳукмдорнинг кайфияти бузилган,
У ичкари кирди.)
[У] айак-тан дахём
Вас зарр [у] вас асём
У вас асп [е] нёвак
У вас гах шахрдарйх.125
(Ва ўшанда берамиз сизга
Бисёр тилла ва бисёр кумуш,
Ва бисёр бақувват арғимоқлар,
Ва бисёр шоҳона тахтлар.)
Исо алайҳиссаломгача юборилган пайғамбарлар ҳар бири бир қавмга Аллоҳ ҳақиқатидан хабар берган бўлсалар, Руҳуллоҳ барча инсониятга тегишли Ҳақиқат хабарини келтирди. У биринчи бўлиб, барча инсонлар ягона Тангри олдида тенг, ўзаро оға-ини, опа-сингил, биродар деб, Аллоҳ ҳукмини эълон қилди. Шундан кейин ўтган 3 аср давомида бу илоҳий даъват қулдорлик тузуми асосига қурилган маҳобатли Рим империясини ичдан емириб, инсониятни Қадимги дунёдан Ўрта асрларга олиб ўтди. “Ўрта асрлар” деган тушунча беҳуда эмас, бу давр Қадимги дунёдан, инсоният руҳиятидаги асотир тафаккур ҳукмронлигидан янгича тафаккур тарзига, илмий тафаккур ғалабаси даврига ўтиш босқичидир. Аммо IV асрга келиб Византияда давлат дини мақомига кўтарилган христианлик ақидалари асотир тафаккур қолдиқларидан буткул халос бўла олмади. Натижада яна бир илоҳий ваҳий эҳтиёжи сезилди ва ниҳоят, VII асрга келиб, Муҳаммад(С.А.В.)га нозил этилган Қуръони карим оятларида ниҳоят узил-кесил ҳақ ботилдан жудо этилди, инсонлар ягона Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари экани очиқ-ойдин баён этилди. Халқ ҳокимияти, озод фуқаролар жамиятига таянувчи тузумнинг умумбашарий маънавий асослари, шундай қилиб, Тавҳид таълимотида мужассам бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |