Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Адабий мактабларнинг назарий тамойиллари



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#207729
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
izhodij metod uslub va adabij maktablar

5.Адабий мактабларнинг назарий тамойиллари. 
1960 йиллардан бошлаб, учта назарий ёндашув жуда катта таъсир кучига эга 
бўла бошлади: тилга бағишланган кенг масштабли рефлексия, тасвирлар, 
деконструктивизм ва психоанализга хос бўлган адабиётшунослик категориялари, 
жинс ролининг таҳлили, қайсики феминизм оқими орқали ифодаланган жинс 
ролининг таҳлили кабиларни кўрсатиш мумкин.
Адабиёт назарияси ҳар хил ғояларнинг 
тўплами бўлмай, бу жипслашган кучдир. 
Назария китобхонлар ва ёзувчилар билан 
биргаликда, 
маърифий 
ва 
маданий 
институтлар билан биргаликда мавжуддир. 
1960 йилларгача ҳам бир қанча назарий 
йўналишлар мавжуд эди.
ХХ асрнинг ўзига хос аломатларидан 
«10.6-расм» бири ривожланаётган оммавий коммуникация 
туфайли оммавий маданиятнинг тарқалишидир. Оммавий коммуникация нима? 
Оммавий маданият – бу реал ҳаётнинг белгилар орқали ифодаланишидир. 
Оммавий маданият билан асосий(фундаменталь) маданият қарама-қарши 
қўйилади. Фундаментал маданият(элитар маданият деб ҳам юритилади) –бу чуқур 
иккиламчи образ бўлиб, иккиламчи моделлаштирувчи тизимдир. У тил 
воситасида ифодаланишга муҳтож. Қуйида ҳар иккала маданиятга хос 
хусусиятларни келтирамиз:
Оммавий маданият – бу: Унга антимодернизм ва антиавангардизм хосдир. 
Модернизм ва авангардизмга янгилик хусусияти хос бўлса, Оммавий маданият 


эса анъанавий ва турғунлик хусусиятига эга. У ўртача савиядаги катта миқдордаги 
ўқувчилар, томошабинлар ва тингловчилар учун мўлжалланган. Оммавий 
маданият ўзига жалб қилувчидир, чунки у катта даромад келтириши лозим. Унинг 
бадиий асарларида онг оқими, интертекст, чекинишлар бўлмаслиги зарур. Унга 
интрига ва перипетиялари билан аниқ сюжетли асарлар керак бўлиб, уларнинг 
жанрлари аниқ фарқланиб туриши хосдир. Улар кинематография жанрларидир: 
детектив, триллер, комедия, мелодрама, даҳшатли фильмлар – чиллерлар, 
фантастика, порнография. Ҳар бир жанр ўзининг қатъий синтактик қурилишига 
эга. Бу қонуният. Уни бузиш катта моддий зарар келтиради. Ахир ҳар бир асар 
учун катта маблағ сарфланади. Комедия детективни бузмаслиги керак, триллер 
эса одамни тўлиқ забт этувчи ва хавфли бўлиши шарт. Оммавий маданиятда 
адабиёт ва кинематография матнлари шундай тузиладики, уларни китобхон ёки 
томошабин дарров таниб олади. Матнда мазмун саёз, такрорий жумлалар бисёр 
бўлади
Оммавий маданият фольклор ўрнини босди. Унга такрорийлик хос.
Фундаментал ёки элитар маданият –бу:маданият ниҳоятда нозик ички 
тузилишга эга. У реал борлиқнинг иккиламчи ифодасидир. Бу маданият 
модернизм ва авангардизм усулларидан фойдаланади. Масалан, кино 
афишаларида олдинги ўринда бош қаҳрамонннинг катта калласи тасвирланади, 
орқада эса қандайдир одамчалар кимнидир ўлдиришяпти. Тасвирдаги бундай 
бузиб кўрсатиш модернизм тармоқларидан бири сюрреализмга хосдир. Ахир 
каллалар танасиз бўлмайди-ку! Тоталитар режимга эга бўлган давлатларда 
демократия бўлмайди. У ерда оммавий маданиятга йўл қўйилмайди. У ерда 
элитар маданият ҳукм суради. 
Маълумки, оммавий маданият Американинг Голливудида ниҳоятда тараққий 
этган, чунки бу маданият маҳсулотлари Голливудда яратилади. Неомифологик 
онг. 
Бу ХХ аср маданиятидаги энг муҳим йўналиш бўлиб, символизмдан 
бошланиб, постмодернизм билан тугайди. Бу йўналиш позитивистик фикрлашга 
қарама-қарши оқим сифатида вужудга келган. Унинг хусусиятлари Ф. 
Достоевский романларида ва Вагнер операларида Х1Х асрдаёқ пайдо бўлган эди
4
.
Неомифологик онгнинг моҳияти шундаки, бунда классик ва архаик мифни 
ўрганиш долзарб масалага айланади. ХХ асрда унга ёндашувда турли йўналишлар 
мавжуд бўлган: психоаналитик, юнгианлик, ритуал- мифологик (Б. Малиновский, 
Дж. 
Фрейзер), 
символик 
(Э.Кассирер), 
этнографик 
(Л.Леви-
Брюль),структуралистик (К.Леви -Строс, Шунингдек, мифологик сюжет ва 
мотивлар М.Элиаде, В,Тернер), постструктуралистик (Р.Барт, М.Фуко) кабилар. 
Мифларни ўрганишда рус формал мактаб намояндаларидан Б.Б. Бахтин алоҳида 
4
Бахтин М.М. Эстетика словесного творчества. –М.: Искусство, 1979. –С.56. 


ўрин тутади. Шунингдек, мифологик сюжет ва мотивлар асар вужудига 
сингдириб юборилади. Масалан, Дж.Джойснинг “Улисс” романида Одиссей 
ҳақидаги ва унга ёндош мифлар муваффақиятли ишлатилган. Баъзан ёзувчининг 
ўзи миф тўқийди. Масалан, Маркес ўзининг “Ёлғизликнинг юз йили”асарида 
шундай қилган. Рус адабиётидаАндрей Белыйнинг “ Петербург” асари 
неомифологик онг мактабининг йирик ютуғи бўлди.Унда ёзувчи Петербург 
ҳақидаги мифни яратади. Бу шаҳар сувда шаффоф тарзда вужудга келади ва 
қандай пайдо бўлган бўлса, шундай йўқолади. Айниқса, М.А. Булгаковнинг 
“Мастер ва Маргарита” романи ХХ аср Европа адабиётида энг ёрқин роман-
мифлардан бири бўлди. Кафка асарларидан “Жараён”да “Инжил”даги Иов 
воқеаси ҳам асарда бетакрор, сирли вазиятни вужудга келтиради. Жаҳон 
адабиётидан бундай асарларга кўплаб мисолларни келтириш мумкин. 

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish