Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#207729
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
izhodij metod uslub va adabij maktablar

 
 
3. Метод ва услуб бирлиги. 
Сюрреализм французча сўз бўлиб, реализмдан ҳам юқори деган маънони 
билдиради. Унда ҳаёт ва инсон дунёси моҳияти кутилмаган образлар ва рамзларда 
тасвирланган. ХХ асрда Францияда пайдо бўлган. Пол Верлен, О.Мандельштам, 
А.Ахматова, М.Цветаева, А.Блок асарлари алоҳида ажралиб туради.


Натурализм намояндалари бадиий асарга инсон ҳақида маълумот берувчи 
ҳужжат деб қарашган. Улар қаҳрамонлар ҳаёт тарзини барча тафсилотлари билан 
баён этишади. Эмиль Золя, Флобер, Мопассан каби адиблар бу оқим 
намояндаларидир.
Бундан ташқари модернизм, футуризм, сентиментализм, абстракционизм 
каби оқимлар ҳам турли адабиётларда маълум даврларда мавжуд бўлган. Уларда 
ҳам етук асарлар яратилган. 
Услуб ижодкор хаёлотининг намоён бўлиш тарзи саналади. Ижодкор 
қаҳрамонларни, улар яшайдиган манзилларни қандай тасаввур қилса шундай 
ифодалайди. «Санъаткор воқеликдан танлаб олган унсурларни бадиий тил 
ёрдамида хаёлоти билан уйғунлаштирувчи ва у яратган бадиий дунёнинг тугал 
бўлишини таъминловчи восита услуб деб аталади», - дейди француз адиби 
А.Камью
1
Адабиёт ва санъатнинг бирор тараққиёт босқичида бадиий ижодга хос бир-
бири билан узвий боғлиқ бўлган бир қанча барқарор хусусиятларнинг асосий 
восита ва принсиплари бўлади. Чунончи, биз бир ёзувчига мансуб бўлган бир 
неча асарни ўрганиб, уларни бир-бирига таққослаб кўрсак, илгари сурилган 
ғоялар ва турмуш воқеалари талқинида, характер ва ҳодисалар тасвирида, ёзувчи 
нутқи ва баён этиш воситасида ўхшашлик борлигини кўрамиз. Бу ўхшашлик 
ёзувчи услубининг, яъни унинг ижодига хос ғоявий-бадиий хусусиятлар (ғоявий 
позитсия, характер ва сюжетлар, ўзига хос тил) нинг асосини ташкил этади. 
Ёзувчининг услуби эса унинг индивидуаллиги, истеъдоди, турмуш тажрибаси, 
дунёқараши, нутқининг ўзига хослиги билан узвий боғлиқ бўлади. Аммо услуб 
тушунчаси асардаги такрорланишнинг барча томонларини қамраб олмайди. 
Чунки ёзувчилар ижодида умумий такрорланиш ҳам мавжуддир. Турли тарихий 
давр ва турли мамлакат Ёзувчилари ижодини ўзаро яқинлаштирувчи бадиий 
хусусиятнинг ўхшашлиги бадиий метод ёрдамида аниқланади. Бадиий метод 
ижодкорнинг воқеликка муносабати, ўзи танлаган ҳаётий воқеликни акс 
эттирувчи бадиий воситаларни қўллашдаги асосий ижодий принсиплари (масалан, 
романтизм, реализм каби)дан иборатдир. Демак, бадиий метод борлиқ 
ҳодисаларини танлаш, умумлаштириш ва баҳолаш принсипидир. 
Маълумки, ҳаёт мунтазам равишда ўзгариб, янгиланиб туради. Бу эса 
санъатдан ҳам ўз характерини ўзгартириб боришни, объектив ҳаётни аниқ 
образларда акс эттиришни талаб этади. Бу эстетик талабдир, яъни мавжуд 
тарихий шароитда эститек нормалар асосида турмушни акс эттириш демакдир. 
Ҳаётни қайта тиклаш турмушнинг эски шакллари ўрнига юзага келган 
янгиликларни акс эттиргандагина тўғри, ҳаққоний бўлади. Реализм ва романтизм 
тушунчаларида ҳаётни образли акс эттиришнинг ана шу хусусияти 
мужассамлашган. 
1
«Жаҳон адабиёти» журнали. 1997, №1, 192 б. 


Бадиий методда субъективлик билан бирга, объективлик хусусияти ҳам бор. 
Санъаткорни ўраб олган кишилар типи, улар ўртасидаги ижтимоий конфликтлар, 
ўзаро муносабат-ларидаги сўзлашув формалари-буларнинг ҳаммаси ёзувчига 
эмас, балки даврга боғлиқ бўлган ҳодисалардир. Ёзувчи ҳаётий фактлар, 
ҳодисалардан муҳимларини танлаб олади, уларни ғоявий томондан ёритади. 
Лекин шунга қарамай, унинг ижоди асосан у яшаётган даврдаги ҳаётий жараён 
билан боғлиқ бўлади. 
Бадиий асарда турли элементлар ва тил 
кўринишлари систем бутунлик сифатида ўзаро алоқада 
бўлади. Мисол учун, бирон бир тадбирда иштирок этиш 
учун ёзилган таклифнома матни унинг асл моҳиятини 
очиб бермайди. Лекин бадиий асарда бу ўзгача ҳолат: 
кучайтириш, контраст ёки қаршилантириш – турли 
даражаларда жаранглаши, маъноси, мавзу ва грамматик 
жиҳатдан қандай ташкил этилгани муҳим. Масалан, 
“тахмин қиламиз – билади”
2
.
Ҳар бир китобхон бадиий асарни турлича қабул 
қилади. Бунинг сабаби шундаки, биз “ижодий ният” 
деб атайдиган тушунчамиз «10.2-расм» адабиётнинг дунёқараш билан 
боғлиқлигини белгилайди. Бадиий асар тил феномени сифатида ёзувчи яратган 
дунёнинг инъикоси ҳисобланади. Бу ўринда икки ҳолатни кузатишимиз мумкин: 
бири персонаж ва ҳикоячи баёнидан келиб чиқадиган ҳақиқат ва иккинчиси асар 
тубида ётган тагмаъно. Кўпинча бадиий асарларда тарихий маълумотлар эмас, 
кўпроқ уйдирма қаҳрамонлар ҳаёти ҳақида маълумотлар баён қилинади (Мисол 
учун Эмма Бовари, Гекельбери Финн). Шу билан бирга матнда қўлланидиган 
олмошларнинг ҳам (“мен”, “сен”, “шу ерда”, “ҳозир”, “кеча”, “бугун”) вазифаси, 
уларга юклатилган масъулият бадиий асар мукаммаллигини таъминлайди.
Фикримизча, бизнинг китобхон адабиётшуносликка оид манбаларда кўпинча 
учрамайдиган структурализм, деконструктивизм атамалари ҳақида маълумотга 
эга бўлишга ҳақли. Шу муносабат билан ушбу йўналишлар ҳақида қисқача 
маълумот бериб ўтишни ўринли деб ҳисоблаймиз. Адабиёт назарияси – бу тарқоқ 
фикрлар йиғиндиси эмас, балки яхлит бир куч. 1960 йилларгача бир неча назарий 
йўналишлар мавжуд бўлган: формализм, янги танқид, феноменология, 
структурализм, постструктурализм ва ҳ.к.
Адабий метод санъатда бир гуруҳ ёзувчиларнинг ижодий принсипи билан 
тарихий асос бирлигида, даврдаги асосий масалаларни талқин этишда, яъни 
идеал, қаҳрамон, ҳаётий жараён масалаларини ҳал этишда юзага келади. Шу 
2
Jonathan Culler “Literary theory: A very short introduction” – UK: OUP, 2011 – 84-бет. 


маънода метод тушунчаси адабий йўналиш, адабий мактаб тушунчаси билан 
бирлашади. Чунки адабий йўналиш маълум тарихий даврда ўз идеологияси ва 
тажрибаси билан бир-бирига яқин турган бир талай Ёзувчилар ижодидаги ғоявий-
бадиий хусусиятлар - мавзу, ғоя, бадиий тасвир принсиплари кабилар бирлигидан 
иборатдир. Адабий йўналишнинг муҳим белгиларидан бири ҳар бир йўналишнинг 
ўзига хос ғоявий-эстетик принсиплари программа тусига кирганлигидадир. 
Программа тусига кирган ғоявий-эстетик прнсип ҳар бир адабий йўналиш вакили 
ижодида амалга оширилиши шарт. Шу маънода адабий йўналишда 
Ёзувчиларнинг ўзаро бирлиги ўз ифодасини топади. Бусиз адабий йўналиш юзага 
келмайди. 
Адабий йўналиш у ёки бу миллий 
адабиётда маълум бир даврда юзага 
келиб, маълум бир даврда йўқолувчи 
тарихий 
«10.3-расм»
ҳодиса саналади. Бирор асарнинг 
тарихий жиҳатдан автор дунёқараши, 
турмуш тажрибаси, у яшаган даврдаги 
тарихий муҳит синфий курашлар 
билан бевосита боғлиқ бўлиши Шу 
тарихий ҳодиса билан изоҳланади. 
Ижтимоий мавқеи, дунёқараши, ижтимоий курашдаги иштироки жиҳатидан бир-
бирига яқин бўлган ёзувчилар ички бирлик ва тарихий шароитга кўра адабий 
мактаб сифатида адабий йўналишни юзага келтирадилар. Бу тушунчаларнинг 
барчаси-асарлар, ёзувчи услуби, адабий оқим-тарихий шароитга боғлиқдир. 
ХХ асрнинг бошларида рус адабиётшунослигида пайдо бўлган рус 
формализми асарларнинг поэтик тил хусусиятларига кўпроқ эътибор қаратиш 
лозимлиги, бу бадиий матннинг қимматини ошириши ва бу ўз навбатида 
“адабиётнинг ягона қаҳрамони – сўз” эканлигини эътироф этишади. Уларнинг 
фикрича, кўникиб қолинган: “Бу ўринда муаллиф нима деяпти?” деган савол 
ўрнига: “Сонет билан нима ҳолат кечяпти?” ёки “ Диккенс романининг қисмати 
қандай?” деган саволлар ўринли деб ҳисоблаймиз. Бу гуруҳнинг уч асосий вакили 
– Роман Якобсон, Борис Эйхенбаум ва Виктор Шкловский. Улар 
адабиётшуносликни шакл ва ёзувчи техникасини ўрганишга йўналтиришди
3
.
Турмушни образли акс эттиришда икки асосий хусусият, биринчидан, 
индивидуаллаштириш, борлиқни инсоний муносабатлар билан боғлаган ҳолда 
қайта ишлаб чиқиш ва умумлаштириш, иккинчидан, турмушни маълум ижтимоий 
идеаллар асосида эстетик англаш ўз ифодасини топади. 
3
Jonathan Culler “Literary theory: A very short introduction”– UK: OUP, 2011 – 85-бет. 


Турмушни эстетик англаш борлиқни қайта яратиш, ижтимоий идеалларга зид 
бўлган ҳодисаларга қарши курашиш, борлиқни бадиий фантазия асосида тасаввур 
этиш, фантазиянинг идеалларга мос бўлиши учун курашишдан иборатдир. 
Қайта ишлаш билан қайтадан тузиш ўртасидаги бирлик борлиқни образли 
акс эттиришнинг муҳим белгисидир. Бу бирликнинг асоси санъатда акс 
эттирилган реал борлиқдир. Ҳар бир санъат асари борлиқни акс эттириш 
қонунларини реал тарихий шароитда амалга ошириш демакдир. 
Ёзувчининг индивидуаллиги дунёқарашининг кенглиги ва кўп қирралигида, 
ҳаётда юз бераётган янгиликларни тезлик билан пайқаб олиши ва ёритишида 
кўринади. Ижоднинг йўналишини, ҳаётий материалларни танлаш ва ёритиш 
принсипини эса у яшаган тарихий давр, муҳит белгилаб беради. Тарихий жараён 
бадиий методларнинг ички алоқасини ҳам аниқлаб беради. Шу сабабли борлиқни 
акс эттиришда Ёзувчининг у ёки бу методга мурожаат этишини соф субъектив 
ҳол деб айтиб бўлмайди.
Шундай қилиб, адабий йўналиш бирор тарихий даврдаги ижодий 
принсиплардан иборат бўлиб, у реал адабиёт тараққиёти жараёнида асосий ҳаётий 
(эстетик идеал, ижобий қаҳрамон, ҳаётий жараён, шу жараённи ҳаракатга 
келтирувчи куч) масалаларнинг умумий тасвири, талқини ва баҳосида намоён 
бўлади. Шу билан адабий йўналиш ёзувчининг дунёқараши у яшаган тарихий 
муҳит билан боғланади, ўзаро алоқада бўлган адабий оқимлар, гуруҳлар ва 
мактаблар доирасида ўз бадиий имкониятларига кенг йўл очади. Лекин адабий 
йўналш адабий оқимга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, у маълум бир тарихий-
адабий муҳитда умумадабий доирада ҳаракат қилади. Адабий оқим эса адабий 
йўналишга нисбатан торроқ тушунча бўлиб, у бирор умумадабий доирада ҳаракат 
қила олмайди. Масалан, класситсизм йўналиши ХВИИ-ХВИИИ асрлар 
Умумевропа адабиётида ҳаракат қилган бўлса, адабий оқим бундай кенг 
масштабда ҳаракат қила олмайди. Шунингдек, маълум бир давр адабиётида 
адабий йўналиш битта бўлиб, у шу давр адабий жараёнини маълум бир томонга 
йўналтириб юборади (масалан, романтизм йўналиши, реалистик йўналиш ва ҳ.к.), 
маълум бир давр адабиётида бир нечта адабий оқим бўлиши мумкин, лекин улар 
умумадабий жараённи бирор томонга йўналтира олмайди. (Масалан, натурализм, 
сентиментализм, акмеизм, футуризм ва ҳ. к.) 

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish