ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА.
Цитрус сўзи лот. Доимий яшил мазмунини англатади. Цитрус ўсимликлари ўзининг беқиёс таъми, витаминга бойлиги, хушбўй хиди, қайта ишлаш, сақлаш ва бошқаларга яроқлилиги, уни кўпайтиришга у қадар мураккаб эмаслиги каби қатор афзалликлари билан дунёнинг кўпгина мамлакатларида юқори баҳоланади. Биргина апелсиннинг ўзи ялпи етиштирилиши жиҳатдан юқори ўринни эгаллайди.
Цитрус мевалари ва уларни қайта ишланган махсулотларига талаб ортиббормоқда. Янги апелсин мевалари ва улардан тайёрланган бетакрор шарбатлар кўпинча хорижий давлатлар ахолисининг кундалик озиқ-овқат махсулотларидан бирига айланган. Цитрус ўсимликлари доривор шифобахш ўсимликлардир.
Хиндистон ва Хитойда сақланиб келинган қадимги мабаларга кўра, цитрус ўсимликларининг меваси ўша даврда шифобахш сифатида машхур бўлиб, уларни диний, сехрли таъсирга эга деб хисоблашган. Ўзбекистонда цитрус ўсимликларининг барча тури етиштирилмайди.
Аммо цитрус мевалари ва улардан қайта ишланган махсулотларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормокда.
Цитрус ўсимликларининг истеъмол қилинмайдиган эфир моддаларга бой қисмлари - гуллари, барглари, ёш новдалари, мева пўсти фармацевтикада ва атторлик саноатида кенг қўлланпилади. Уларнинг ёғочи ҳам турли материаллар тайёрлашда қадрланади. Бундан ташқари цитрус ўсимликлар доим яшил ўсимликлар бўлиши туфайли манзаралилик ва гигиена жихатдан катта аҳамиятга эга. Улар йил давомида ҳавони тозалайди, чиройли гуллари, барглари, тўқ яшил тугунчалари ва пишган, тўкилмасдан узоқ осилиб турувчи чиройли рангдаги мевалари билан инсонларга эстетик завқ бағишлайди.
Апелсин, лимон, мандарин, грейфрут меваларининг пўсти қалин ва мустахкам бўлиб, уларнинг ички истеъмол қилинадиган қисмининг яхши сақланишини таъминлайди. Бундан ташқари, меваларининг бундай тузилиши узоқ масофаларга ташиш ва етарлича узоқ муддат сақлашга имкон беради.
Тизимли равишда шамоллатиб турилган холда, ҳавонинг нисбий намлигини 85- 90% ва ҳароратни 1-3°С ушлаб туриш цитрус меваларини сақлаш учун энг қулай шароит хисобланади. Бундай шароитда апелсин меваларини 4-5 ой, мандаринни 2-3 ой лимон 5-6 ой сақлаш мумкин.
Узбекистонда цитрус ўсимликларидан асосан лимон, камроқ майдонларда мандарин ва апелсин етиштирилмоқда. Бироқ мамлакатимизда химояланган жойларда грейфрутни ҳам етиштириш учун кенг истиқболлар мавжуд. Иқлим шароитларига талаби ва совуққа чидамлилиги бўйича грейфрут кўпроқ апелсинга яқин туради, аммо апелсинга нисбатан жазирама ва атмосфера қурғоқчилигини анча ях широқ ўгтказади. Грейфрут нам тропикларда ҳам, доимий жазирама иқлимда ҳам яхши ўсади. Бир вақтнинг ўзида уни фойдали ҳароратлар йиғиндиси 4500-4800 °С атрофида бўлган субтропик худуларда ҳам муваффақият билан етиштириш мумкин.
Цитрус ўсимликлари рутадошлар оиласига мансуб ўсимликлардир. Цитрус авлодининг табиий ареали Жанубий-Шарқий Осиёнинг жуда кенг тропик ва субтропик худудларини қамраб олади. Япон цитролог олими Т.Танака кўпгина мамлакатларда цитрус ўсимликларининг шаклий хилма-хиллигини батафсил тадқиқ қилиб шундай хулосага келдики улар асосан Хинд-Малай флоритик худудидан келиб чиққан.
Н.И.Вавилов ҳам мазкур фикрни қўллаб-қувватлаган. Н.И.Вавилов ва Т.Танаканинг таълимотига мувофиқ, цитрус ўсимликлар шакллари ва гурухларининг энг ахамиятли ривожланиши Хитойда эмас, балки Хиндистонда кечади. Бироқ янги турларнинг шаклланиши иккала мамлакатда ҳам ўз жойига эга бўлиш, бу ерларда нафақат ёввойи цитрусзорларда, балки маданий ўсимликлар орасида ҳам кузатилади. Т.Танаканинг тадқиқотларига кўра, цитрус ўсимликлари келиб чиққан энг асосий марказ Шимолий Хиндистон ва Шимолий Бирмада жойлашган. Айнан шу ерда цитрус авлодига мансуб ёввойи турларнинг энг кўп қисми учрайди: ц. Макронмера монтр, ц.ламинес тан, ц.аупантифолия,ц.медица, ц.крансух,ц.аупандиум,ц.синенсис ва бошқалар. Химолайнинг ғарбида Панжобгача ц.лимон, бурм, ц.лиметта руссо, ц.жамбхиринин ёввойи шакллари учрайди. Хиндистоннинг Ассам штати ширин ва нордон апельсин, ситрон ва лимон айрим турларининг ватани ҳисобланади.Цитрус ўсимликларининг келиб чиқиши Хитой маркази Янцизи дарёси оқими бўйлаб жойлашган провинциялар маркази билан ифодаланади. Мазкур марказ учун ц.жунос, тан, ц.ичанкенсис турлари эндемик хисобланади. Химолай худудлари сингари бу ерда ҳам мандариннинг майда мевали бир рқанча ёввойи турлари ўсади. Шундай қилиб, цитрус авлоди асосан тропик материкдан келиб чиққан ва шаклланган, фақатгина айрим хўжалик аҳамиятига эга бўлмаган турлар Индонезия ва Тинч океани оролларида хосил бўлган. Цитрус ўсимликлар асосий турларининг бирортаси ҳам ёввойи кўринишда топилмаган. Шу боис цитрусларнинг келиб чиқиши марказларини аниқлаш қийинчилик туғдиради. Бу холат нордон ва ширин апелсин, мандарин ва лимонга таалуқлидир. Тадқиқотчилар тахмин қилишадики хозирги замонавий шакллар, формалар келиб чиққан қадим ёввойи турлар табиатда яшайолмаган ва йўқолиб кеттан. Цитрус ўсимликларининг систематикаси ва таснифи хозирги кунга қадар мураккаблигича қолмоқда. Бунинг асосий сабаби шуки, цитрус лимон авлодида ҳаддан ташқари полиморфизм кузатилади. Хозирги кунда цитролог олимлар асосан Сванел цитрус авлодига 16 турни киритган. Унинг таснифи кўпгина мамлакатларда, айниқса Америка ва Англияда кенг тан олинган. Танака эса цитрус авлодига 140 турни, шу жумладан дурагай ва мутант шакпларини киритиб, кейинги йилларда яна 19 турни қўшиб 159 га етказган. Америкалик цитролог олим иккала тизимни тахлил қилиб, Свингл таснифидан 16, Танака таснифидан 20 турни бирлаштириб 36 турни ўз ичига олиши лозим деган. Олимлар Хиндистон, Хитой ва қисман Индонезияни цитрус ўсимликпарининг бешиги деб хисоблашганлар.
2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЛИМОН ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Лимон Хитой тилидан таржима қилиниб (ли мунг) “оналар учун фойдали" деган маънони англатади. Лимон дунёда катта майдонларда ўстириладиган цитрус ўсимликларидир. Лимон фақат тропик ва субтропик иқлимга эга бўлган жойларда очиқ ҳавода ўстирилиб, ундан юқори хосил олиш мумкин. Грузияда очиқ ҳавода бир туп лимодан 5000 тагача хосил олинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Совуқ кескин континентал минтақаларда фақат ёпиқ холда ўстирилади. Ёпиқ холда ўстирилганда иссиқхоналар ва хонадонларда уни етиштириш технологияси ишлаб чиқилган. Лимонзор учун ер танлаш. Лимон етиштириш агротехникаси ер танлаш ва ерни экишга тайёрлашдан бошланади. Лимонни вилоятнинг шўрланган, тошлоқ ва ер ости сизот сувлари юза (1-1,5м) жойлашган ерлардан ташқари барча суғориладиган тупроқларда ўстириш мумкин. Танланган ер сифатли, суғориш учун бироз қия бўлиши керак, ер бегона ўтлардан, тош, шағал, темир-терсак, ғишт, ёғоч қолдиқлари ва бошқа унсурлардан тозаланади, сўнг еркузда 35-40см чуқурликда плуглар билан хайдалади. Ер хайдалгандан сўнг узунасига ва кўндалангига чизел билан юмшатилади ва текисланади. Хайдашдан олдин гектарига 80-100 тонна чириган гўнг 500-600 кг суперфосфат ёки 250-300 кг аммофос, 150 кг калий хлорид ёки калий сульфат берилади. Баҳорда лимон кўчатларини экиш учун тупроқ шароитига ўртача унумдорликка эга бўлган тупроқларда 2x2,5м, 2,5-Зм, унумдор тупроқларда 3-4м схемада квадрат усулда ер тақсимланади. Сўнгра даланинг ўртасидан сув йўналиши бўйича ва кўндалангига ингичка мустаҳкам иплар тортилиб, узуна ип бўйича схемага асосан биринчи рақамлар яъни 2, 2,5, 3 метрда қозиқчалар ўрнатилади. Узуна ипдан ёнига 2,5, 3, 4 метрда паралел иплар тортилиб, уларда хам танлаб олинган схема бўйича қозиқчалар ўрнатилиб чиқилади. Кейин ўрнатилган қозиқчалар ўрнида эни ва бўйи 50-60см ли чуқурчалар ковланади. Чуқурчанинг устки тупроғи бир томонга, пастки тупроғи бошқа томонга ташланади, чуқурчаларнинг икки томонидан суғориш эгатлари олинади. Лимон кўчатларини экишдан 7-10 кун олдин эгатлар орқали чуқурчаларга сув оқизилади ва чуқурчалар яхшигина захлатилади. Сўнгра 2-3 йиллик шакл берилган кўчатлар экилади. Экиладиган кўчатлар қазиб олишдан 3-4 кун илгари суғорилади. Кўчатлар февралнинг охиридан мартнинг ўрталаригача илдиз атрофи тупроғи билан қазиб олинади ва келтириб экилади. Бунда илдиз атрофидаги тупроқнинг тўкилиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шу сабабли кўчатлар мустаҳкам плёнка пакетларга солиниб, скочлаб олиб келинади. Кўчатлар хар чуқурчага ўтқазилиб, эхтиёткорлик билан пакетлар олибташланади. Кўчат ўтказилганда унинг илдиз бўғзи тупроқдан 2см юқори бўлиши керак. Кўчат илдизи тупроғи ва чуқурчадаги бўшлиқ озиқали аралашма билан тўлдирилиб қўлда зичланади, чуқурчага қўлда сув қуйилади, кейин намли тупроқ қотиб қолмаслиги учун қуруқ тупроқ сепиб қўйилади. Сўнгра эгатларнинг икки томонидан олинган олинган эгатлар орқали шу куниёқ суғорилади, иложи бўлмаса эртасидан қолдирмай суғорилади. Икки томонлама эгатлардан суғориш ўрнига узуна лимон кўчатлари ўртасидан эгатлар олиниб лимон кўчати атрофида диаметри 40-45см да айлана эгатлар олиб суғориш ҳам мумкин. Кўчатлар яхши тутиб, хосилга киргандан сўнг айлана эгатлар зонасини кенгайтириб 80-100см эгатлар орқали суғориш мумкин. Суғоришда лимон пояси ёнидан сув оқишига йўл қўймаслик керак, акс холда кўчат ёни сурункали захлаши оқибатида лимоннинг гоммоз касалига чалиниш эхтимоли пайдо бўлади. Сўнгра 1 ой давомида ёмғирлатиб суғориб турилади. Биринчи ва иккинчи ёмғирлатиб суғоргандан сўнг, олдини олувчи чора сифатида кўчатларга 10 л сувга 5г “Вертимек” препаратини аралаштириб сепиш зарур. Йил давомида кўчатлар тупроғининг нисбий намлиги 65-70% атрофида бўлиши керак. Шу сабабли биринчи ҳафтада хар 2 кунда, сўнгра хар 5-6 кунда эгатлардан сув оқизилади. Октябр ойидан суғориш ва тупроқни юмшатиш ишлари тўхтатилади. Об-ҳаво шароитига қараб октябр ойида кўчатларга енгил сув оқизиш мумкин. Лимонга гўнг шарбатини бериш яхши натижа беради. Бунда 1 м2 ерга 1л шарбат бериш тавсия этилади. Бунинг учун 10л сувга 1 челак мол гўнги қўшиб арлаштирилиб 2-3 кун ачитилиб шарбат тайёрланади. У ёз давомида 3-4 марта 1 квадрат ерга 1литр меъёрида берилади. Сўнгра эгатлар орқали суғорилади. Қишда икки марта январ ва февралда яхоб суви берилади. Анъанавий эгатлаб суғориш ўрнига махсус шланглар орқали томчилатиб суғориш ҳам мумкин, бунда сув тежалади, бегона ўтлар кам бўлади, илдиз атрофида намликни бир хил ушлаб туриш имкони яратилади. Лимон кўчатлари экилгандан сўнг биринчи йилда ўсабошлаши билан унинг атрофи юзаси 3-4см да юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи йили март ойининг ўрталарида органик ва минерал ўғитлар берилиб чуқур юмшатилади. Шуни эсда тутиш лозимки лимон хосилга киргандан сўнг тупроғининг атрофи тупроғининг қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Лимон кўчатлари ёшига қараб вегетация даврида икки марта қуйидаги тартибда озиқлантирилади, кг хисобида, минерал ўғитлар г хисобида берилади, лекин микроўғитлар хар кўчатга 10л сувга 1г аралаштириб май ойидан сентябргача 5 марта берилади.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |