Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети



Download 29,37 Mb.
bet2/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Ўқув-услубий мажмуа булимлари

Бет

I

Маърузалар





Кириш, цитрус ўсимликлари ҳақида тушунчалар

8


Цитрус ўсимликларининг келиб чиқиши ва тарқалиши

13


Цитрус ўсимликларининг морфологияси

26


Цитрус ўсимликларининг биологик хусусиятлари

31


Цитрус ўсимликларининг селекцияси ва иқлим ўзгаришига таъсири

33


Цитрус ўсимликларининг навлари

36


Цитрус ўсимликларини кўпайтириш

43

8

Цитрус ўсимликларини экиш суғориш

49

9

Цитрус ўсимликларини етиштириш технологияси, уй шароитида лимон ўстириш

51

10

Цитрус ўсимликларига шакл бериш ва бўташ

60

11

Цитрус ўсимликлари мевасини тузилиши, таркиби ва уларни аёзли совуқдан ҳимоя қилиш

64

12

Цитрус ўсимликларини озиқлантириш, ўсимликларга берилган озиқ элементлари меъёри

70

13

Цитрус ўсимликларини замонавий озиқлантириш усуллари, ўғитлаш меъёрини соф модда ҳисобида аниқлаш

101

14

Цитрус ўсимликларини хандакларда етиштириш

103

15

Цитрус ўсимликлари ҳосилини йиғиштириб олиш ва сақлаш

105

16

Ўзбекистон Республикасида лимон етиштиришда машҳур Халқ Академиги Зайниддин Фахриддиновлар сулоласи ҳақида

109

17

Цитрус ўсимликларининг касалликлари, зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари

126

II

Амалий машғулотлар

147

III

Глоссарий

213

IY

Фан дастури ва ишчи ўқув дастури

224

МАЪРУЗА СОАТЛАРИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ



Маърузалар номи

соат

1

Маъруза

Кириш, цитрус ўсимликлари ҳақида тушунчалар

2

2

Маъруза

Цитрус ўсимликларининг келиб чиқиши ва тарқалиши

2

3

Маъруза

Цитрус ўсимликларини кўпайтириш ва кўчатларни тайёрлаш.

2

4

Маъруза

Цитрус ўсимликларининг морфологияси мевасининг тузилиши ва таркиби

2

5

Маъруза

Цитрус ўсимликларининг биологик хусусиятлари

2

6

Маъруза

Цитрус ўсимликлари селекцияси ва иқлим ўзгаришига чидамлилиги

2

7

Маъруза

Цитрус ўсимликларини иссиқхоналарда ўстириш технологияси

2

8

Маъруза

Цитрус ўсимликларини ҳандакларда етиштириш технологияси

2

9

Маъруза

Цитрус ўсимликларини озиқлантириш

2

10

Маъруза

Лимонни замонавий озиқлантириш усули ва ўғитлаш меъёрини соф модда ҳисобида аниқлаш.

2

11

Маъруза

Цитрус ўсимликларига шакл бериш ва буташ

2

12

Маъруза

Цитрус ўсимликларининг кенг тарқалган турлари ва навлари.

2

13

Маъруза

Цитрус меваларидан цукатлар, мармеладлар тайёрлаш ва турли соҳаларда фойдаланиш.

2

14

Маъруза

Цитрус ўсимликлари ҳосилини йиғиб териб олиш ва сақлаш

2

15

Маъруза

Уй шароитида цитрус ўсимликларини ўстириш.

2

16

Маъруза

Республикамизда лимон етиштиришда машҳур, халқ академиги Зайниддин Фахриддинов сулоласи ҳақида

2

17

Маъруза

Цитрус ўсимликларининг касалликлари ва зараркунандалари

2

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

Талабалар томонидан амалий машғулотларнинг бажарилиши мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий - тадқиқод элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқишга ва таҳлил қилишга ёрдам беради. Талаба амалий машғулотларни бажариш жараёнида назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётга қўллаб мустақил илмий-тадқиқод фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Амалий машғулотларни бажариш магистрантда ахборотларни таҳлил қилиш қобилиятининг ривожланишига ва натижада назарий билимларнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Амалий машғулотлар бажарилиши талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича амалиётда олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Ҳар бир танланган мавзу илмийликни, замонавийликни талаб қилади, чунки ҳар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши мумкин. Амалий машғулотларнинг энг муҳим омилларидан бири унинг индивидуаллиги, талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб белгиланади.



Амалий машғулотларнинг соатлар бўйича тақсимланиши



Машғулотлар номи

соат

1

Цитрус ўсимликлари ҳақида умумий тушунча

2

2

Лимон ўсимлигини етиштириш технологияси

2

3

Апельсин ўсимлигини етиштириш технологияси

2

4

Мандарин ўсимлигини етиштириш технологияси

2

5

Лимон, апельсин, мандарин кўчатларини етиштириш технологияси

2

6

Цитрус ўсимликларини иссиқхоналарда етиштириш технологияси

2

7

Цитрус ўсимликларини ҳандакларда етиштириш технологияси

2

8

Цитрус ўсимликларини морфологик тузилиши

2

9

Цитрус ўсимликларини биологик хусусиятлари

2

10

Цитрус ўсимликларини ташқи кўринишига қараб уларда озиқа моддаларини етишмовчилигиини аниқлаш

2

11

Цитрус ўсимликларига шакл бериш ва бўташ

2

12

Цитрус ўсимликлари навлари, ҳосилни йиғиштириб олиш ва сақлаш

2

13

Цитрус ўсимликларига бериладиган минерал ўғитлар миқдорини соф модда ҳисобида аниқлаш

2

14

Бир лимон дарахтига бир мавсумда органик ва минерал ўғитларнинг икки муддатда бериш меъёрларини ўрганиш

2

15

Цитрус ўсимликлари мевасидан цукатлар тайёрлаш, пазандачиликда, косметикада қўлланишни ўрганиш

2

16

Цитрус ўсимликларини Ўзбекистон Республикасида лимон етиштиришда машҳур Халқ Академиги Зайниддин Фахриддиновлар сулоласи ҳақида

2

17

Цитрус ўсимликлари касалликлари, зараркунандалари ва уларга қарши курашни ўрганиш

2




Жами

34

1.Маруза. Кириш, Цитрус ўсимликлари ҳақида умумий тушунчалар
Режа:

  1. Кириш

  2. Цитрус ўсимликларининг шифобахш хусусиятлари

  3. Республикамизда йитрус ўсимликларини етиштиришнинг аҳволи

Таянч сўзлар
Цитрус, витамин, доривор, фармацевтика, эстетик систематик, гигиена, жазирама, савлаш, қайта ишлаш, эфир мойлари.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. М. Мирзиёев 2020 йил 19 февралда “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўнги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислох қилиш, лимонзорлар майдонини кўпайтириш хисобига махсулот ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилаётганлиги, жумладан 2018-2019 йилларда 730 га майдонда лимонзорлар барпо этилганлиги, лимон етиштирилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1221 гектарга етганлиги, лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, цитрус ўсимликларнинг илмий марказини ташкил етиш, янги барпо етиладиган лимонзорлар учун кўчат нави, сифати, экиш схемаси, иссиқхоналарга қўйиладиган талабларга амал қилиш, етиштирилган янги махсулотни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, лимончиликни ривожлантириш, лимонзорни барпо этиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқариш ва бошқа қатор вазифалар қўйилди. Президентимизнинг ана шу қароридан келиб чиқиб ушбу монографияни ёзишга жазм қилдик.


Цитрус ўсимликлари ўзининг беқиёс таъми, витаминга бойлиги, хушбўй ҳиди, қайта ишлаш, сақлаш ва ташишга яроқлилиги, етиштириш ва кўпайтиришнинг у қадар мураккаб эмаслиги ва шу каби қатор афзалликлари билан дунёнинг кўпгина мамлакатларида юқори баҳоланади.
Сўнги йилларда республикамизда ҳам халқ истеъмоли, шунингдек мустақилликдан кейинги йилларда мамлакатимизда қайта ишлаш саноатининг мазкур ўсимлик меваларига бўлган талаби кескин ортиб бормоқда.
Цитрус ўсимликларини етиштириш ҳажмини ошириш юзасидан қабул қилинган вазифаларни амалда жорий этиш бевосита ушбу соҳани мукаммал билувчи мутахассисларни талаб этади. Мазкур монография мамлакатимизда кенг тарқалган шунингдек истиқболли бўлган цитрус ўсимликларини етиштириш бўйича асосий маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, бўлғуси мутахассисларнинг ушбу соҳага доир билим, ўқув ва кўникмаларини оширишга ёрдам беради.
Цитрус ўсимликларининг дунё бўйича аникланган турлари 159 та бўлишига қарамай, улар орасида тахминан 10 дан ортик тур саноат аҳамиятига эга ҳисобланади. Ўзбекистонда асосан лимон, камроқ майдонларда мандарин ва апельсин етиштирилади. Бироқ мамлакатимизда ҳимояланган жойларда грейпфрутни етиштириш учун ҳам кенг истиқболлар мавжуд. Иқлим шароитларига талаби ва совуққа чидамлилиги бўйича грейпфрут кўпроқ апельсинга яқин туради, аммо апельсинга нисбатан жазирама ва атмосфера қурғоқчилигини анча яхшироқ ўтказади. Грейпфрут нам тропикларда ҳам, доимий жазирама иқлимда ҳам яхши ўсади. Бир вақтнинг ўзида уни фойдали хароратлар йиғиндиси 4500-48000 С атрофида бўлган субтропик ҳудудларда ҳам муваффақият билан етиштириш мумкин. Буларнинг барчаси мазкур ўсимликни республикамиз шароитида муваффақият билан етиштириш мумкинлигига далолатдир. Лимон, апельсин, мандариндан ташқари грейпфрутни истиқболли деб аташимизнинг боиси шундаки, сўнги йилларда грейпфрут дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида цитрусларни қайта ишлаш саноатининг асосий хом ашёси манбаига айланди Бугунги кунда грейпфрутни техник қайта ишлаш юқори даражада ривожланиб бормоқда. Унинг меваларидан жуда яхши консерваланган шарбатлар, мураббо, жем, мармелад ва салқин ҳамда шифобахш ичимликлар тайёрлаш учун концентратлар ишлаб чиқарилади.
Умуман олганда республикамизда цитрус мевалар етиштириладиган иссиқхоналар ҳажмини янада кенгайтириш, мавжуд боғларда агротехника ва меҳнатни тўғри ташкил этиш орқали улардан самарали фойдаланиш давр талабидир. Монографияда асосий цитрус ўсимликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган, жумладан цитрус ўсимликларининг келиб чикиши, таркалиши, навлари, морфологик тузилиши, биологик хусусиятлари уларни иссикхоналарда, хандакларда ва хонадон шароитида етиштириш, купайтириш, уларга шакл бериш ва буташ, етиштириш агротехнологияси, касалликлари, зараркунандалари ва уларга карши кураш чоралари хақида ва бошка маълумотлар берилган.
Цитрус ўсимликлари рутадошлар (рутагуллилар) оиласига, цитрус туркумига мансуб бўлиб, ер шарининг эквотариал чизиғидан 20 шимолий кенглик ва 30° жанубий кенгликдан иборат тропик минтақалардан келиб чиққан доимо яшил ўсимликларидир. Рута сўзи хушбўй хидли деган маънони билдиради.
Цитрус ўсимликларини етиштириш билан шугулланувчи мутахассислар, кизикувчилар ва кенг ўкувчилар оммасига мўлжалланган.



Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish