Куртак пайванд: 1-кўпайтириладиган нав кўзини кесиб олиш; 2-пайванд қилишга тайёр кўз; 3-кўз жойлаштириладиган пайвандтагни “Т” шаклида кесиш; 4-жойлаштирилган кўзни боғлаб қўйиш.
4. Маъруза. Цитрус ўсимликларининг морфологияси мевасининг тузилиши ва таркиби.
Режа:
Цитрус ўсимликларининг илдизи
Цитрус ўсимликларининг тана ва тартиб шохлари тузилиш
Цитрус ўсимликларининг барги, куртаги ва мева тузилиши
Таянч сўзлар
Илдиз, тана, тартиб шохлар, барг, фотосинтез, интенсив, моносахарид, тиконли, тиконсиз, ёғочли, эндокарпия, флаведо, сувли, албедо, момиқсимонв.
Цитрус ўсимликларининг морфологияси,
Цитрус ўсимликлари дарахти ёввойи холда 3-7 метргача маданийлаштирилган навлари эса 2-3 метр атрофида бўлади. Маданий шаклларининг бир тупи 3-4 шохли қилиб ўстирилади. Шохлари ўз навбатида биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи тартиб шохлар пайдо қилиши мумкин.
Цитрус ўсимликларини ўстирганда тартиб шохлари қанчалик кўп бўлса, шунга мувофиқ барглар сони ҳам шунчалик кўп бўлади. Барг сони қанчалик кўп бўлса, ҳосилдорлик шунчалик юқори бўлади ҳамда баргларда кечадиган фотосинтез жараёни интенсив бўлиб, мевалар ва илдиз тизимлари шунчалик моносахаридлар билан яхши таъминланади.
Цитрус ўсимликларининг илдизи ёйиқ, сочиқсимон бўлади, 60-70 см гача чуқурликка ва ёнига ўсади. Шохчалари баъзи навларида тиконли, базъиларида тиконсиз бўлади. Масалан лимоннинг мейер нави деярли тиконсиз бўлса, мир нави тиконли бўлади. Маданий цитруслар ўсимликлар меваси уч қаватдан тузилган. Ташқи қавати – эпикарпий қалин, тиғиз, зарғалдоқ рангда бўлиб, унда эфир мойлари сақланадиган кўп ҳужайрали бўшлиқлар мавжуд. Бу қават флаведо деб аталади. Меванинг ўрта қавати – мезокарпий рангсиз, ковак, юмшоқ, бир оз қуруқ, протопектинга бой бўлиб, этининг паллалари орасидаги тўсиқ ва ўзак ҳосил қилади. Бу қават альбедо деб аталади. Альбедо қалин бўлганлиги учун цукатлар тайёрлашда қўлланилади. Ички қавати – эндокарпий ёки меванинг эти паллаларга бўлинган ва ҳар бир палласи пўстга ўралган. Бу паллалар урчуқсимон кўпгина ўсиқлардан хосил бўлган, бу ўсиқлар шира халтачалари деб аталади, улар ғуж шира массаси хосил қилади. Ҳужайра шираси таркибида шакар, органик кислоталар, витаминлар, эфир мойлари ва бошқа моддалар бўлади. Меваси тухумсимон, баъзан думалоқ ўрта оғирлиги 100-120 г дан 300-400 г гача бўлади, пўсти сариқ, силлиқ, ғадир-будур, тақир бўлади. Турли цитрус меваларда уруғлар миқдории ҳар хил бўлади. Айрим навлар уруғсиз ёки жуда кам уруғли, бошқа навлар серуруғдир.
Барги қалин, оч яшил, чўзиқ, тухумсимон, гуллари оқ, икки жинсли гуллари анча йирик бўлиб, якка-якка ёки барглар қўлтиғида, новдалар учида кичик шингил хосил қилади. Тож баргларининг орқа томони оч қирмизи, ички томони оқ овал шаклда, қайрилган бўлади. Гулкосаси туташ баргли, чети бироз тишчали. Гултожсимон барглари 4-8 та, чангдони 20-30 та, бир неча боғ бўлиб қўшилиб ўсади. Тугунчаси ширасимон юмалоқ ёки бочкасимон. Устунчаси йўғон бўлиб, кейинчалик тўкилиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |