Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети


Цитрус ўсимликларининг иқлим ўзгаришига таъсирчанлиги



Download 29,37 Mb.
bet11/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Цитрус ўсимликларининг иқлим ўзгаришига таъсирчанлиги
Маълумки сўнгги йилларда тез-тез такрорланаётган ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан ҳаво ҳароратининг кундузи кескин кўтарилиши ва кечқурун кескин пасайиши ҳисобига етиштирилаётган цитрус ўсимликларига катта, салбий таъсир этади. Бу эса ўз навбатида уларнинг иммунитети пасайиши ва ҳосилнинг каттагина қисмининг тўкилишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида ўсимликларнинг иммунитетини ошириш муҳим ҳисобланади, бунда таркибида 10-15 хил турли макро ва микро элементлари мавжуд бўлган, ўсимлик ўсишини бошқарувчи биостимуляторларини қўллаш яхши натижа беради. Ушбу биостимуляторлар турли кислоталар жумладан янтар, фолифул, трептерпин кислоталаридан иборат.
Ушбу биостимуляторларни ўсимликка бериш тартиби қуйидагича бўлади.



Ўсимлик ёши

Томчилатиб суғориш
10 л сувга 1 г

Барг орқали суғориш
10 л сувга 1 г

1

Ёш кўчатга

3

3

2

Ўрта ёш кўчатга

6

4

3

Катта ёшдаги кўчатга

9

5

Совуқдан сақлашда комплекс ўғитларнинг таъсири. Шунга алоҳида эътибор бериш жоизки, айрим ҳаваскор боғбонлар ўғитлашда таваккалчиликка йўл қўйиб келгуси ҳосилни бой бериб қўйишмоқдалар. Бугунги кунда олимларимиз томонидан истиқболли комплекс ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ўғитлар иссиқхона шароитида ва мевазор боғларда самарали синовдан ўтказилмоқда. Улар ўсишни ривожлантириб озиқ моддаларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради, ҳосилдорликни оширади, мевалар тўкилишининг олдини олади ва айрим зараркунандалар ва ҳашоратларни бошланғич ривожланиш даврида нобуд қилади. Ушбу биостимуляторлар цитрус ўсимликларини ўстиришда бир вегетация даврида 3-5 марта қўлланилади.

Комплекс ўғитлар таркиби қуйидагилардан иборат:



  • Органик моддалар

  • Эркин аминокислоталар

  • Гумин ва фульво кислоталар

  • Тез ўзлаштирилувчи азот

  • Сувда эрувчи калий ва фосфор

  • Микроэлементлар-молибден, бор, олтингугурт, цинк, кобальт, темир, магний

Уларнинг афзалликлари:

  • Ўсимлик учун қувват манбаи,

  • Ўсимлик ўсиш учун стимулятор вазифасини бажаради,

  • Ўсимликка озиқ моддаларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради,

  • Илдиз тизимининг шаклланишини яхшилайди,

  • Гуллаш ва ҳосил тугиш жараёнини тезлатади.

  • Ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам ўсимликнинг чангланишига ва мева тугишига ёрдам беради.

  • Гул ва мевалар тўкилишининг олдини олади,

  • Меваларнинг майдалашиб ва буришиб қолишига йўл қўймайди.

  • Ўсимликнинг нафас олишини яхшилайди

  • Тупроқда туз тўпланишининг олдини олади

  • Тупроқдаги органик моддалар миқдорини оширади

  • Баргдан ва илдизидан томчилатиб суғориш орқали озиқлантиришнинг қулайлиги

  • Ўсимликларнинг ташқи ноқулай таъсирларга яъни совуққа, иссиқга, қурғоқчиликка чидамлилигини оширади.




Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish