Озиқа элементлари етишмовчилиги кузатиладиган жой
|
Белгилари
|
Етишмайдиган озиқа элементлари тури
|
Илова
|
Энг аввало қари япроқларда
|
Япроқларида сариқ-яшил холли доғлар пайдо бўлиб, хлороз касаллиги бошланади ва япроқларга текис тарқалиб, унинг сарғайишига олиб келади. Ёш япроқлар оч яшил рангда бўлиб, ёш новдалар қийшаяди.
|
Азот
|
Азот ва фосфорнинг етишмовчилиги ўсимликнинг умумий холатига ёмон таъсир қилиб,унинг ривожланишига ҳалақит беради.
|
Энг аввало қари япроқларда
|
Япроқлар яшил рангини сақлайди аммо ялтираши йўқолиб, хира тортади, баъзан сариқ рангга киради. Ёш япроқлар майдалашади. Гуллаши сийраклашиб ҳосил камаяди. Мева пўсти қалинлашиб, хунук шаклга киради ва таъми жуда нордонлашади.
|
Фосфор
|
Япроқлар шохда тик туришга ҳаракат қилади.
|
Энг аввало қари япроқларда
|
Япроқларнинг тепа қисми, четлари пастга қараб букланади. Кейин эса ёрқин рангга киради. Ўсимлик ўсишдан тўхтайди. Баъзи бир катта новдалари қуриб қолади ва дарахт борган сари кичраяди. Гуллаш даврида япроқларнинг тўкилиши кузатилади. Меваси майда, юпқа пўстли бўлади.
|
Калий
|
Одатда, белгилари магний, рух ва калий танқислигига ўхшаб кетади. Аммо буда япроқларнинг барча қисми эмас, балки маълум бўлаги рангсизлашади (хлороз). Баъзан эса япроқнинг айрим тўқималари нобуд бўлади.
|
|
Хлороз бошланишида япроқнинг ўрта қисмида параллел ривожланади. Кейинчалик ҳамма тарафга тарқалади. Баъзан япроқ негизи ва учи яшилрангда қолади.
|
Магний
|
|
|
Япроқлар одатдагидан майда, ўрта қисмида тўқ яшил чизиқ тортилган, унинг оралиғида оч яшил ёки оч сариқ тўқималар бор. Меваси майда, пўсти қалинлашган.
|
Рух
|
|
Ёш япроқлар ва янги новдаларда
|
Ёш новдалар ҳолсизланади, кўпинча нобуд бўлади. Ўсимлик ўсишдан тўхтайди. Оч яшил, сариқ ва рангсиз япроқларда тўрсимон йўллар пайдо бўлиб, уларнинг орасидан марказий чизиқ аниқ кўриниб туради.
|
Темир
|
Темир, олтингугурт, марганец моддаларининг танқислиги хлороз касаллиги бошланишига ўхшаб кетади. Аммо бунда ёш япроқлар ўз рангини йўқотмайди.
|
|
Япроқ ранги темир ва рух моддаларининг танқислигига нисбатан ҳам янада хиралашган. Япроқларнинг нобуд бўлган тўқималари кўпайиб кетади.
|
Марганец
|
|
|
Япроқдаги чизиқлар кейинчалик баргнинг бошқа қисмлари оч яшил ёки оч сариқ рангга киради. Бунда некроз кузатилмади.
|
Олтингугурт
|
|
Ёш япроқлар ва янги новдаларда
|
Авваламбор яроқлар рангсизланади ва марказий чизиқ томон буралади, кейинчалик унинг тепа қисми ва четлари нобуд бўла бошлайди. Натижада япроқ тўқималари йиртилиб, муддатидан олдин тўкилади.
|
Кальций
|
Кальций етишмовчилиги ёш япроқларнинг табиий яшил рангини йўқотишда кузатилади.
|
Ёш япроқлар ва янги новдаларда
|
Ёш япроқлар буралади. Маълум вақтгача яшил рангини йўқотмаслиги мумкин. Тепадаги япроқчаларнинг рангсизлиги кузатилади. Бошқа ёш япроқларда сувли доғлар, мевасида эса, тўқ қўнғир доғлар пайдо бўлади.
|
Бор
|
Бу модданинг етишмаслиги тепа куртакларининг нобуд бўлиши ва ёш япроқларнинг табиий яшил рангининг йўқотишига олиб келади.
|
Ёш япроқлар ва янги новдаларда
|
Ҳар қандай ҳаво ҳароратида ўсимликнинг юқори қисмидаги япроқларнинг сўлиши кузатилади. Япроқлар одатдагидан кенг ва тўқ яшил рангда, баъзан оч яшил япроқда ингичка тўрсимон чизиқлар пайдо бўлади. Учларидаги ёш новдалар букилиб, S шаклига киради. Мева пўсти ва юмшоқ этида сақичсимон оқма пайдо бўлади. (камедь).
|
Мис
|
Ёш новдаларнинг нобуд бўлиши кузатилади.
|