Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети



Download 29,37 Mb.
bet38/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Ҳосилни
Йиғишига қанча қолганда
ишлов
тугалланади,
кун

Бир мавсумда кўпи билан неча
Марта ишлатилади

БОРДО
СУЮҚЛИГИ



Мис
купороси


бўйича
10,0-20,0

Цитрус
экинлари



Калмараз,


антракноз,
бактериал
некроз, мева
чириши

Ўсув даврида


мис купороси
бўйича 1%ли
эритма ҳолида
пуркалади

15


3


Вирус касаллиги
Цитрусларнинг вирус касаллиги баргда ва меваларда тўқ қўнғир доғлар кўринишида бўлади. Агар касаллик узоқ давом этса барг тўкилиб кетади, шикастланган мевалар пайдо бўлади. Касаллик ўсимликни нобуд қилади. Бу касалликнинг олдини олиш учун ўсимликларга мис купороси эритмаси билан ишлов бериш зарур.

88-расм Малсекко


Касаллик барча цитрус экинларни, аммо кўпроқ
лимонни зарарлайди. Дастлаб авж олиб ўсаётган новдаларнинг учки барглар тўкилади, кейинчалик юқоридан пастга қараб бошқалари қурий бошлайди. Барглар билан бирга новдалар ва шохлар ҳам қурийди.
Зарарланишнинг оғир шаклида қуриш скелет шохлар ва ҳатто танага ҳам тарқалади, натижада ўсимлик бутунлай нобуд бўлади. Кучли зарарланган дарахтлар кесиб ташланганда унинг таначаси ва илдиз бўғзида бачкилар пайдо бўлади, бироз вақтдан сўнг улар ҳам қуриб қолади (38-расмга қаралсин).
Касалланган новда бўйлама ёки кўндаланг кесиб кўрилганда ёғочликнинг пуштисимон тўқ сариқ рангга бўялганлиги кузатилади. Барг излари ва новданинг нобуд бўлган қисмларида майда қора нуқталар – патогеннинг пикнидалари пайдо бўлади. Касаллик илдизда ҳам кузатилади (аммо кучсиз даражада).
Лимонда касаллик мицелийси ўтказувчи найлар бўйлаб тарқа-лади. Касаллик кучли ривожланганда патоген ёш новдаларда ҳам кузатилади, у ўзаккача барча тўқимани эгаллаб олади. Мандарин ва бошқа цитрусларда (апельсин, грейпфрут, кинкан) мицелий кўпинча ўзак бўйлаб пастдан юқорига тарқалади, аммо у бошқа тўқималарда ҳам (ёғочликкача) кузатилади.
Замбуруғ яра паразити ҳисобланади, шу боис ўсимликларнинг зарарланиши фақатгина шикастланган жой орқали амалга ошади. Лимон новдаларининг учки қисми зарарланганда барглар аста-секин тўкилади ва 2-3 ҳафтадан сўнг новда нобуд бўлади. Кейин мицелий иккинчи новда бўйлаб пастдан юқорига ҳаракатланади ва унинг ҳам тезда нобуд бўлишига сабабчи бўлади.
Тадқиқотларда исботланганки, сув ва минерал озиқлантириш тартиботининг бузилиши, экинларни сифатсиз парваришлаш ва бошқа ўсимликларнинг кучсизланишига олиб келувчи омиллар малсекконинг ривожланишига сабабчи бўлади.
Касаллик жуда хавфлидир. Патоген ўтказувчи найларга жойлашиб олиб, захар ажратади ва сувнинг илдизлардан баргларга келишини тўхтатиб қўяди. Бу эса ўсимликнинг нобуд бўлиши ва экинзорнинг сийраклашишига олиб келади.

Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish