Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети



Download 29,37 Mb.
bet43/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Ўғитлар

Лимон ёши, йил

1-5

5-10

10-15

16 дан юкори

Чириган гўнг кг,

10

15

20

25

Азот(соф модда)г,

30

50

100

150

Фосфор(софмодда)г

80

100

200

250

Калий( софмодда)г

30

50

80

100

Эслатма: ўғит меъёрлари икки муддатда (апрел, июнь) тақсимланиб берилади.


Органик ва минерал ўғитлар майдаланган холатда бир текис қилиб кўчатлар атрофига берилади. 2-3 кўчатларга илдиздан 15см узоқликда, 4 йиллик кўчатларга 20см узоқликда, 5 йиллик кўчатларга 25см, 6 ва ундан кейинги кўчатларга 30-35см узоқликда бериш лозим. Ўғитлар берилгандан сўнг суғориш ишлари олиб борилади. Бир лимон дарахтига бир мавсумда органик ва минерал ўғитларни бериш меъёрлари:
2-жадвал

Ўғит

Лимон ёши, йил

1-5

6-10

11-15

16 дан юқори

Чириган гўнг кг

ГУ-5
У1-5

1У-7
У1-8

1У-Ю
У1-Ю

1У-12 VI-13

Аммоний сульфат

1У-75

1У-Ю0

1У-200

ГУ-350

г

У1-75

VI-100

У1-20

У1-350

Мочевина г

1У-30 У1-30

ГУ-50
У1-50

ГУ-ЮО
У1-100

ГУ-150
У1-150

Аммофос г

IV-80 У1-80

1У-100
У1-100

1У-200
У1-200

1У-250 У1-250

Суперфосфат г

1У-200
У1-200

1У-250
У1-250

1У-500
У1-500

1У-600 У1-600

Калий хлорид г

1У-25 У1-25

1У-40
У1-40

1У-60
У1-60

1У-80 У1-80

Калий сульфат г

1У-30
У1-30

1У-50
У1-50

1У-70 У1-70

IV-100 У1-100

Лимонни замонавий озиқлантириш усулларидан фойдаланиб яхши натижаларга эришиш мумкин.


Лимонни замонавий озиқлантириш усули ( суюқ органик, минерал ва микроўғитлар)
3-жадвал

Ойлар

Бериладиган ўғитлар

1л сувга г хисобида

Март

суюқ органик ўғит суперфосфат ёки аммофос

100
5-4

Апрел

суюқ органик ўғит калий сульфат суперфосфат ёки аммофос

100
3 5-4

Май

Микроэлемент аралашмаси ўғити мочевина ёки аммоний сульфат, калий сульфат

1
1-2
3

Июнь

Суперфосфат ёки аммофос Микроэлемент аралашмаси ўғити мочевина ёки аммоний сульфат калий сульфат

5-4
1
1-2
3

Июль

Суперфосфат ёки аммофос мочевина ёки аммоний сульфаг

5-4
1-2

Август

суюқ органик ўғит калий сулфат

100
3

Сентябр

Микроэлемент аралашмаси ўғити

1

3- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


АПЕЛСИН ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Апельсин голландча “хитой олмаси" деган маънони англатади. Апельсин етиштириш технологияси лимон етиштириш технологиясига ўхшаш. Лекин у ўсимлик бўйи, мевасининг катта кичиклиги, мева шираси таркибидаги витамин С, кислоталар, кандлар ҳамда сақлаш шароитлари билан бир мунча фарқланади. Бундан ташқари унинг кўпгина навларини қаламчасидан илдиз оттириб кўпайтиришнинг қийинлиги туфайли уни лимонга пайванд қилиб кўпайтирилиши билан фарқланади.
Апельсин фақат тропик ва субтропик иқлимга эга бўлган жойларда очиқ ҳавода ўстирилиб, ундан юқори хосил олиш мумкин. Грузияда очиқ ҳавода бир туп лимодан 5000 тагача хосил олинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Совуқ кескин континентал минтақаларда фақат ёпиқ холда ўстирилади. Ёпиқ холда ўстирилганда иссикхоналар ва хонадонларда уни етиштириш технологияси ишлаб чиқилган. Апельсинзор учун ер танлаш. Апельсин етиштириш агротехникаси ер танлаш ва ерни экишга тайёрлашдан бошланади. Лимонни вилоятнинг шўрланган, тошлоқ ва ер ости сизот сувлари юза (1-1,5м) жойлашган ерлардан ташқари барча суғориладиган тупрокларда ўстириш мумкин. Танланган ер сифатли, суғориш учун бироз қия бўлиши керак, ер бегона ўтлардан, тош, шағал, темир-терсак, ғишт, ёғоч қолдиқлари ва бошқа унсурлардан тозаланади, сўнг еркузда 35-40см чуқурликда плуглар билан хайдалади. Ер хайдалгандан сўнг узунасига ва кўндалангига чизел билан юмшатилади ва текисланади. Хайдашдан олдин гектарига 80-100тонна чириган гўнг 500-600 кг суперфосфат ёки 250-300 кг аммофос, 150 кг калий хлорид ёки калий сульфат берилади. Баҳорда апельсин кўчатларини экиш учун тупроқ шароитига ўртача унумдорликка эга бўлган тупроқларда 2x2,5м, 2,5-Зм, унумдор тупроқларда 3-4м схемада квадрат усулда ер тақсимланади. Сўнгра даланинг ўртасидан сув йўналиши бўйича ва кўндалангига ингичка мустаҳкам иплар тортилиб, узуна ип бўйича схемага асосан биринчи рақамлар яъни 2, 2,5, 3 метрда қозиқчалар ўрнатилади. Узуна ипдан ёнига 2,5, 3, 4 метрда паралел иплар тортилиб, уларда ҳам танлаб олинган схема бўйича қозиқчалар ўрнатилиб чиқилади. Кейин ўрнатилган қозиқчалар ўрнида эни ва бўйи 50-60см ли чуқурчалар ковланади. Чуқурчанинг устки тупроғи бир томонга, пастки тупроғи бошқа томонга ташланади, чуқурчаларнинг икки томонидан суғориш эгатлари олинади. Апельсин кўчатларини экишдан 7-10 кун олдин эгатлар орқали чуқурчаларга сув оқизилади ва чуқурчалар яхшигина захлатилади. Сўнгра 2-3 йиллик шакл берилган кўчатлар экилади. Экиладиган кўчатлар қазиб олишдан 3-4 кун илгари суғорилади. Кўчатлар февралнинг охиридан мартнинг ўрталаригача илдиз атрофи тупроғи билан қазиб олинади ва келтириб экилади. Бунда илдиз атрофидаги тупроқнинг тўкилиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шу сабабли кўчатлар мустаҳкам плёнка пакетларга солиниб, скочлаб олиб келинади. Кўчатлар хар чуқурчага ўтқазилиб, эхтиёткорлик билан пакетлар олибташланади. Кўчат ўтказилганда унинг илдиз бўғзи тупроқдан 2см юқори бўлиши керак. Кўчат илдизи тупроғи ва чуқурчадаги бўшлиқ озиқали аралашма билан тўлдирилиб қўлда зичланади, чуқурчага қўлда сув қуйилади, кейин намли тупроқ қотиб қолмаслиги учун қуруқ тупроқ сепиб қўйилади. Сўнгра эгатларнинг икки томонидан олинган олинган эгатлар орқали шу куниёқ суғорилади, иложи бўлмаса эртасидан колдирмай суғорилади. Икки томонлама эгатлардан суғориш ўрнига узуна лимон кўчатлари ўртасидан эгатлар олиниб апельсин кўчати атрофида диаметри 40-45см да айлана эгатлар олиб суғориш қам мумкин. Кўчатлар яхши тутиб, хосилга киргандан сўнг айлана эгатлар зонасини кенгайтириб 80-100см эгатлар орқали суғориш мумкин. Суғоришда лимон пояси ёнидан сув оқишига йўл қўймаслик керак, акс холда кўчат ёни сурункали захлаши оқибатида лимоннинг гоммоз касалига чалиниш эхтимоли пайдо бўлади. Сўнгра 1 ой давомида ёмғирлатиб суғориб турилади. Биринчи ва иккинчи ёмғирлатиб суғоргандан сўнг, олдини олувчи чора сифатида кўчатларга 10 л сувга 5г “Вертимек” препаратини аралаштириб сепиш зарур. Йил давомида кўчатлар тупроғининг нисбий намлиги 65-70% атрофида бўлиши керак. Шу сабабли биринчи ҳафтада хар 2 кунда, сўнгра хар 5-6 кунда эгатлардан сув оқизилади. Октябр ойидан суғориш ва тупроқни юмшатиш ишлари тўхтатилади. Об-ҳаво шароитига қараб октябр ойида кўчатларга енгил сув оқизиш мумкин. Апельсинга гўнг шарбатини бериш яхши натижа беради. Бунда 1 м2 ерга 1л шарбат бериш тавсия этилади. Бунинг учун 10л сувга 1 челак мол гўнги қўшиб арлаштирилиб 2-3 кун ачитилиб шарбат тайёрланади. У ёз давомида 3-4 марта 1 квадрат ерга 1литр меъёрида берилади. Сўнгра эгатлар орқали суғорилади. Қишда икки марта январ ва февралда яхоб суви берилади. Анъанавий эгатлаб суғориш ўрнига махсус шланглар орқали томчилатиб суғориш ҳам мумкин, бунда сув тежалади, бегона ўтлар кам бўлади, илдиз атрофида намликни бир хил ушлаб туриш имкони яратилади. Апельсин кўчатлари экилгандан сўнг биринчи йилда ўсабошлаши билан унинг атрофи юзаси 3-4см да юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи йили март ойининг ўрталарида органик ва минерал ўғитлар берилиб чуқур юмшатилади. Шуни эсда тутиш лозимки апельсин хосилга киргандан сўнг унинг атрофи тупроғининг қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Апельсин кўчатлари ёшига қараб вегетация даврида икки марта қуйидаги тартибда озиқлантирилади, кг хисобида, минерал ўғитлар г хисобида берилади, лекин микроўғитлар хар кўчатга 10л сувга 1г аралаштириб май ойидан сентябргача 5 марта берилади.
4-жадвал


Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish