Босқичлар, вақт
|
Фаолият
|
Ўқитувчи
|
Талабалар
|
Тайёргарлик босқичи
|
(1) Маърузаларнинг мавзуларини маърузага тайёрланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини беради, даврий нашрлар билан ишлашга йўналтиради.
(2) Маърузачиларга мавзуларни бирик-тиришни, тақризчи ва оппонентларни аниқлашни ташкил этади.
(3) Маърузачиларга танланган мавзу бўйича реферат режасини тузиш вази-фасини беради, маслаҳатлар беради, олаб борувчи, тақризчи, экспертлар роли, чиқишларнинг тартиби ва регламенти, баҳолаш мезонлари ва кўр-саткичлари билан таништиради.
(4) Барча талабаларга маъруза ва қўшимча иатериаллар билан танишиш, маърузачиларга саволлар тайёрлаш топшириғини беради.
(5) Маърузачилар билан чиқишнинг таркиби ва усулини муҳокама қилади, маърузага ўзгартиришлар киритади.
|
Маърузачилар мавзуни танлайдилар, чиқиш режасини тузадилар ва келишадилар.
Қолган талабалар маъруза ва қўшимча материаллар билан танишадилар ва маърузачиларга саволлар тайёрлайдилар.
Маърузачилар реферат ёзадилар, ўзгаришлар, қўшимчалар киритадилар.
Маъруза учун кўргазма материаллар тайёрлайдилар.
|
1-босқич. Ўқув Машғуло-тига
кириш
(15 мин.)
|
1.1. Ўқув машғулотининг мавзуси, мақсади, режалаштирилган натижаси ва уни ўтказиш режасини айтади. Олиб борувчини таништиради.
1.2. Иш регламентини, мунозара ўтка-зиш қоидаларини баҳолаш кўрсаткич-лари ва мезонларини тушунтиради.
|
1.1. Диққат билан тинг-лайдилар, ёзиб оладилар ва жавоб берадилар.
1.2. Иш регламенти, му-нозара ўтказиш қоидала-ри, баҳолаш жадвали би-лан танишадилар, аниқ-ловчи саволлар берадилар
|
2-босқич.
Ахборот босқичи
(50 мин.)
|
2.1. Талабаларнинг тайёрланган маъруза ва хабарлари билан чиқишларни ташкил этади. Материални айтиб бериш логикасини кузатади.
2.2. Тақризчиларга сўзга чиқишни ва саволлар беришни таклиф этади.
2.3. Маърузаларни жамоа бўлиб муҳокама қилиш жараёнини ташкил этади. Олиб борувчи билан биргаликда жамоа бўлиб муҳокама қилиш жараёнини тартибга солади:
- оппонентларга сўз беради, қўшимча саволлар беришни таклиф этади;
- саволлар беради;
- маърузанинг асосий моҳиятини аниқлаштиради;
- талабаларнинг фикрига эътибор билан қарайди, улар билан ишонувчанлик руҳида суҳбатлашади.
2.4. Ҳар бир маърузани қисқача умумлаштириш билан якунлайди.
|
2.1. Маърузачи чиқиш чилади.
2.2. Тақризчи маъруза-чининг ижобий жиҳат-ларини, кучсиз томон-ларини айтиб ўтади.
Оппонентлар ўз фикрларини айтадилар.
Саволлар берадилар.
Мунозараларда иштирок этадилар.
2.3. Мунозара иштирок-чилари жамоавий равиш-да маърузани муҳокама қиладилар, мунозара қиладилар
|
3-босқич
Якунловчи
(15 мин.)
|
3.1. Ўқув фаолияти натижаларига якун ясайди. Фаол иштирокчиларни рағбатлантиради.
Маъруза – анжуман маърузачилари ва иштирокчилари тайёргарлигини, муно-заралардаги фаоллигини баҳолайди, олинган баллар ушбу графасига қўйилиши эълон қилади. Олинган билимларнинг келажакдаги професси-онал ва ўқув фаолиятидаги аҳамиятини таъкидлайди
|
3.1. Тинглайдилар аниқ-лаштирадилар, вазифани ёзиб оладилар
|