2-МАВЗУ: АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ, УНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
РЕЖА:
Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.
1.Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Маълумки, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. Аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган:
ахборот етказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келганида маъмурият томонидан нотўғри маълумотлар берилиши;
нотўғри ахборотларга асосланган ҳолда хўжалик қарорла-рининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши;
иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимларга эҳтиёж;
ахборотлардан фойдаланувчиларда маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт ва материалларнинг етишмаслиги ва ҳ. к.
Мана шу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган аудиторлик хизматлари шакллана бошлади. Унинг асосий вазифаси ахборотлардан фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган ҳисоботлар тўғрисида холис фикр-мулоҳазалар билдиришдир. Аудиторлар етарли билим ва тажрибага, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва асословчи маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлганликлари учун бу вазифани малакали даражада бажарадилар. Бундан ташқари, улар корхона маъмуриятига бўйсунмайдиган ва унинг тазйиқларидан ҳолидирлар.
Айрим манбаларга кўра бухгалтер-аудитор касби XVII асрнинг ўрталарида Европанинг акциядорлик компанияларида акциядорлар, кредиторлар ва солиқ хизмати ходимлари ўртасидаги мунозарали масалаларни ҳал қилиб бериш зарурати туфайли шакллана бошлаган. Ўша пайтларда мустақил фаолият кўрсатиб, корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолияти тўғрисида аниқ хулоса берадиган мутахассисларга эҳтиёж кучайган.
Натижада, 1862 йили Англияда, 1867 йили Францияда, 1937 йили эса АҚШда мажбурий аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Ҳозирги пайтда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзининг ташкилий ҳуқуқий инфратузилмаларига эга бўлган аудит институтлари фаолият кўрсатмоқда.
Аудиторлик касби турли хил мамлакатларда турлича номланиб келинган. Масалан, Америкада жамоатчи-бухгалтер, Францияда бухгалтер эксперт ёки счётлар бўйича комиссар, Германияда хўжалик назоратчиси, ёки китоблар (DasBuch) назоратчиси, қатор англо-саксония мамлакатларида компаниянинг молиявий фаолиятини назорат қиладиган тафтишчи кабилар.
Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган .
Аудит XIX аср ўрталарида Шотландияда ҳам вужудга кела бошлаган.
Инглиз темирйўлчилари, суғурта ва бошқа инвесторлар Шимолий Америкага йўл олишганида улар билан бирга йирик инглиз сармоядор (кредитор)ларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустақил тафтишчи-аудиторлар ҳам бирга борганлар.
1844 йилда Англияда акциядорлик компанияларининг бухгалтерия счётларини, акциядорларга бериладиган ҳисоботларни йилига камида бир марта мустақил бухгалтерлар текширувидан мажбурий ўтказилишини талаб қиладиган қонунлар чиқарилган.
Дастлаб аудиторлик вазифалари аниқ белгиланмаган бўлиб, барча инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар аудиторларни ўзларининг ҳимоячиси сифатида қабул қилганлар.
Аудиторлар ҳақида уларни акциядорлар олдидаги масъул шахслар деб қараш 1929 йилда «Компаниялар тўғрисидаги қонун» чиқарилиши билан ўзгарди. Ушбу қонунга мувофиқ барча компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларида фойда ва зарарларни мажбурий равишда кўрсатишлари белгилаб қўйилди.
Тарихий манбалардан маълумки, марказлашган давлатчиликнинг барпо бўлиши ҳамда ривожланиши натижасида мамлакатни бошқариш учун ҳисоб, назорат ва молия ишларига зарурият кучайган. Уларнинг илдизлари инсониятнинг узоқ тарихига бориб тақалади. Масалан, аудиторлик профессор П. И. Камышанов маълумотларига кўра тахминан эрамиздан олдинги 200 йилларда касб сифатида шакллана бошлаган. Бу пайтларда квесторлар яъни Рим Империяси даврида молия ва судлов ишларини олиб борувчи мансабдор шахслар жойлардаги ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилиб турганлар. Квесторларнинг ҳисоботлари Римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «Аудитор» лотинчадан «эшитувчи» деган тушунча ҳам шундан келиб чиққан.
Демак, «Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради.
Амир Темур тузукларида ҳам ҳисоб, молия ва назорат ишлари мамлакатни бошқаришда муҳим восита бўлганлиги ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. Масалан, «Раиятдан мол-хирож олиш, мамлакатни тартибга келтириш, унинг ободончилиги, хавфсизлигини амалга оширувчи кишилар тузуги»да салтанатни бошқаришда ҳисоб ва назорат ишлари ҳақи-да шундай дейилган: «... ҳар ўлкага уч вазир тайинлашларини буюрдим. Булардан бири раият учун бўлиб, ундан йиғилади-ган солиқларнинг ундирилишини кузатиб, ҳисоботини олиб борсин. Олиқ-солиқ миқдори, солиқ тўловчиларнинг номларини ёзиб борсин ва раиятдан йиғилган маблағни сақласин. Иккинчи вазир сипоҳ ишларини бошқаради. Сипоҳга берилган ва берилиши лозим бўлган маблағ ҳисобини олиб борсин. Учинчи вазир эса дараксиз йўқолган кишилар, келиб-кетиб юрувчилар (саёҳатчилар ва савдогарлар), ҳар хил йўл билан йиғилиб қолган ҳосил, ақлдан озганларнинг мол-мулки, вориссиз мол-мулкни, қозилар ва шайхулисломларнинг ҳукми билан олинган жарималарни тартибга келтирсин». 1
«Сипоҳга ҳақ тақсимлаш тузуги»да эса ўша замонга хос назорат тизими ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Мулк қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. Бири вилоятдан йиғилган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор фуқарога жабр зулм етказиб, уларнинг ҳолини хароб этмасин. У вилоятдан йиғилган бутун мол ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. Иккинчи вазир эса (даромад)нинг харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва (йиғилган моллардан) сипоҳийларнинг маоши учун тақсим қилсин. Қайси амирга мулк берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар. Агар мамлакат обод, раият рози экан, шу ҳолича қолдирсинлар. Агар аҳвол бунга терс бўлса, у вилоятни ҳолисага ўтказиб, уч йилгача ўша жогирдорга ҳақ берилмасин»2.
"Аудит"- лотинча "audio" сузидан олинган булиб, "у эшитади" деган маьнони билдиради.Профессор Ю.М.Иткин аудиторни мижозини саломатлиги тугрисида хулоса чикаришдан аввал уни яхшилаб текшириб чикувчи врачга ухшатади.Врач узининг илми ва жахон тажрибасида тан олинган усуллардан фойдаланиб касалнингхолатига хулоса берса,аудитор хам корхонанинг барча фаолият тамонларини урганиб чикиб унинг молиявий холатига хулоса беради.
Кадимий ёзувларга кура Хитой жахонда аудиторлик тизимини ташкил килган биринчи давлат булиши мумкин.Чунки эрамиздан аввалги 700 йилдаёк бу ерда бош аудитор лавозими мавжуд булган. Бош аудитор хизмати давлатнинг пул маблаглари ва мулкидан фойдаланиш хукукига эга булган амалдорларни хизмат вазифалари доирасида харакат килиш холатини назорат килиш билан шугулланган.
Европада аудит фаолият тури сифатида Англияда юзага келди. Аудитор термини у ерда илк бор 1299 йилдан бошлаб ишлатила бошланган.У даврда инглизларнинг катта ер эгалари уларнинг номидан иш юритаётган кишиларнинг фаолиятини тугрилигига ишонч хосил килиш максадида иккинчи бир бетараф кишига мурожаат килишган. Аудит тугрисидаги кейинги эслатмалар 1324 йилга таълукли. Шу йили кирол фармони билан Англиянинг Оксфод, Беркшир, Жанубий Эмптон,Уилтс,Самсет ва Дорсет графликларида аудитор лавозими жорий килинган.
Аудиторлик ташкилоти биринчи бор Венецияда 1581 йилда ташкил этилган ва у "СоLLеgio Dei Rekonati"деб аталган.Бу ташкилот обрусининг баландлиги ва унга аьзо булишни жуда кийинлиги билан ажралиб турган. Бу ташкилотга аъзо булиш учун хар бир номзод 6 йил мобайнида тажрибали хисобчини ёнида ишлаган ва тегишли имтихонларни мувоф-факиятли топширган хамда уз устозидан тавсиянома олган булиши лозим эди.
Аудитнинг хукукий асослари Шотландияга, аникрок килиб айтилса унинг пойтахти Эдинбургга бориб такалади. 1853 йилда у ерда расман Эдинбург аудиторлар институти ташкил килинган.
Саноатнинг ривожланиши натижасида ишлаб чикариш хажм ва турларини купайиши,корхоналардаги хисоб-китоб кайдлари куламини ортиши ва уларнинг тугрилигига ишонч хосил килиш нуктаи назаридан тасдиклаш заруриятини юзага келганлиги аудит тугрисидаги конуннинг тугилишига сабаб булди. 1844 йилда Буюк Британияда компаниялар тугрисида кабул килинган конунлар мажмуида биринчи бор фирмаларнинг низомларида уларнинг хисоб китоблари ва хисоб варокларини текшириб борувчи аудитор лавозимини жорий килиниши кузда тутилган.
1845 йилда эса темир йул фирмалари балансларини аудиторлик текширувдан утказиш конун билан мажбурий килиб куйилган. Аудиторлик текширувини мажбурий килиб куйилганлиги бундай хизматларга эхтиёжни кескин ортишига сабаб булди ва у анча даромадли сохага айланди. Бунинг натижасида бу сохага нопок шахсларнинг интилиши кучайди. Натижада баьзи бир аудиторларни уз касбини суистеъмол килганликлари окибатида касб обрусини саклаш ва орттириш борасидаги тегишли ишлар килиш ва уни бажарадиган ташкилот тузишга эхтиёж тугилди. Улардан бири 1870 йили Буюк Британияда тузилди ва аввал "Инглиз бухгалтерлари институти" номи билан юритила бошланди. Кейинчалик эса 1880 йилдан бошлаб эса у "Инглиз ва Уэльс дипломли бухгалтерлар институти"номи билан юритила бошланди. 1885 йилда Лондонда "Аудиторлар ва бухгалтерлар жамияти" юзага келди. Бу жамиятлар мамлакат микёсида бухгалтерия тамойилларини белгилаш ва фирмаларни аудиторлик текширувидан утказиш билан шугулланган. Харакатдаги конуниятга кура Буюк Британиядаги барча корхоналар ва ташкилотлар юкорида тилга олинган жамият аьзолари томонидан аудиторлик текширувидан утказилиши шарт килиб куйилган. Бу жамият аьзолари мижозларга аудиторлик текширув-ларидан ташкари соликлар ва корхонани истикбол йуналишларини белгилаш борасида хам маслахатлар беришган.
Аудиторлик Буюк Британияда касб сифатида обру топа бошлагандан сунг, 1880 йилларда бу улкадан АКШ ва Канадага кучиб кетган бухгалтерлар Квебек шахрида кирол хукуматининг рухсати билан "Квебек дипломли бухгалтерлар институти" ва 1886 йилда Нью-Йоркда "Америка давлат бухгалтерлар жамиятини" барпо килишган.
Европада аудиторлик текширувларини Буюк Британиядан кейин 1867 йилда Франция илк бор амалиётга жорий килди.
Аудиторлик текширувларининг ахамиятини тушунган мамлакатлар бирин-кетин уни уз иктисодий хаётларига жорий кила бошладилар. Шунга кура аудиторлик тугрисидаги конун Голландияда 1893 йилда, Германия ва АКШда 1896 йилда ва Хиндистонда 1909 йилда кабул килинди.
Россияда "аудит" сузи Петр-I хукмронлик килган даврларда пайдо булган.У даврда "аудитор" сузи харбий терговчи маъносини англатган.Биринчи марта бу суз генерал Вейде тамонидан 1698 йилда харбий кушинлар учун тузган Низомида тилга олинган. Аудиторлар асосан харбий кушинларда фаолият курсатиб,низолар билан боглик холатларни урганиш ва улар тугрисида хулоса бериш билан шугулланганлар.
Россияда аудиторлар институтини расман ташкил килишга 1888, 1907-1912 ва 1929-1930 йилларда харакат килиб курилган. Лекин буларнинг барчаси хукукий асоснинг йуклиги натижасида муваффакиятсизликка учради.
Аудиторлик ишини ривожланишига 1929-1933 йилларда юз берган жахон иктисодий инкирози сезиларли таьсир курсатди. Акционерлик жамиятлари ва корхоналарнинг оммавий инкирозга учраши ларнинг хисоботларини мустакил аудиторлар томонидан тасдиклаш заруриятини тугдирди.
Бунинг натижасида 1931 йилнинг узидаёк Германияда хукумат карори билан хисоботи эьлон килиниши лозим булган корхоналарда аудиторлиик текширувларини утказиш мажбурий килиб куйилди.
АКШда эса худди шу максадда 1932 йили "Кимматбахо когозларнинг тугрилиги хакидаги АКТ" кабул килинди. Унга кура акция ва облигациялар чикарувчи хар кандай корхоналар уз фаолиятларини йилда бир марта аудиторлик текширувидан утказишлари шарт эканлиги таькидланган.
Бундан ташкари мана шу хужжат асосида кимматли когозлар ва биржалар фаолиятини тартибга солувчи Комиссия акциялар ва облигациялар чикараётган ва уз фаолиятини турли штатларда олиб борувчи компанияларнинг молиявий холатини текшириш ва улар буйича аудиторлик хулосасини тайёрлаш буйича махсус талаблар ишлаб чикди. Бу хужжатда курсатилган талабларга кура юкорида тилга олинган корхоналарда текширув олиб борган аудитор уз хисоботида амалга оширган ишларни тулик ёритиши ва корхона молиявий фаолияти буйича уз фикрини аник баён килиши лозим эди. Бу коида тез орада уз ижобий натижасини курсатди. Шундан сунг 1934 йилда,"Молиявий хисоботларни мустакил аудиторлар тамонидан текшириш" деб номланган хужжат эьлон килинди. Бу хужжатда аудиторлик фаолиятини андозага солиш ишлари давом эттирилиб, аудиторларга теширув жараёнида инвентар кайдномаларини урганиш ва хисоблашлар буйича дебиторларни тасдиклаш коидасига риоя килиш таклиф килинди. Аммо уша даврдаги амалий тажрибадан келиб чикиб аудиторлар инвентар кайдномаларини урганмай ва дебиторлик карзларини аникламай туриб хам молиявий хисоботларни тасдиклашда давом этавердилар. Таклиф килинган курсатмаларга локайдлик билан караш, амалиёт тасдиклашича сохта муомалаларни купайишига олиб келди.
Бу холат аудиторлик текшируви андозаларини яратиш жараёни билан шугулланадиган комитетни тузишни такозо килди, ва 1939 йили Америка дипломли жамоатчи мухосабачилар институти тамонидан умумий тарзда фойдаланиш учун кабул килинган аудит андозаларининг яратишга асос булган расмий коидалар биринчи маротаба эьлон килинди.
Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган. Биринчи мустақил бухгалтер-аудиторлар касби XIX аср ўрталарида Европада йирик акционерлик жамиятларида пайдо бўлган3.
Do'stlaringiz bilan baham: |