Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 0,73 Mb.
bet6/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.


Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур диссертация натижалари 20 та, шу жумладан, 15 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича жами 21та илмий иш чоп этилган. Шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини эълон қилиш тавсия этилган илмий нашрларда 1 та Скопус, 1 та ўқув қўлланма, 5та ОАК рўйхатидаги илмий журналларда, 5 та хорижий журналларда, 5 та хорижий конференцияларда 1та республика илмий журналида ва 3 та республика конференцияларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг асосий ҳажми 152 бетни ташкил қилади.
I БОБ. Тиббий нутқ ижтимоий-маданий дискурс сифатида
1.1. Тиббий нутқ мулоқот жараёнининг алоҳида тури сифатида
Лисоний шахс тилшунослик назарияси объекти сифатида бугунги кундаги тилшуносликка алоқадор бўлган кўплаб функционал стилистика, нутқ маданияти, риторика, прагмалингвистика, психолингвистика, когнитив тилшунослик, социология, этнолингвистика, лингвомаданиятшунослик, матн тилшунослиги каби хусусий илмий соҳалар эътиборида бўлиб келмоқда. Маълумки, инсонни ўрганишда тил асосий восита саналади. Шундай экан, шахс билан алоқадор бўлган тадқиқотлар тилшуносликдан ташқарида ёки тилни ўрганишда шахсни эътиборга олмасликнинг иложи йўқ. Шундай экан, таниқли тилшунос, Ш. Сафаров таъкидлаганидек, тил доимо инсон ҳаёти, унинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқдир (Сафаров, 2008; 39). Тилни лисоний шахс билан узвийликда ўрганиш, лисоний шахсга эса тил тадқиқи орқали баҳо бериш амалиёти ана шу узвийликка асосланади.
Лисоний шахснинг жамиятдаги вазифаси, ижтимоий мавқейи унинг индивидуал нутқида яна ҳам яққолроқ намоён бўлишига оид кейинги илмий изланишларда тилнинг синтактик ва семантик тавсифи орқали уни тўлақонли тавсифлаб бўлмаслиги эътироф этила бошланди. Бундай нисбий мукаммал таҳлил учун тил фактларини контекст билан узвийликда семантик, синтактик ва прагматик нуқтаи назардан тадқиқ этувчи лингвопрагматик таҳлилнинг зурурлиги кун тартибига қўйила бошланди (Ҳакимов, 2013; 13).
Прагматиканинг дастлабки таҳлил тамойиллари эса Остин (Austin, 1962; 28), Грэйс (Grice, 1985; 65) ва Серлларнинг (Searle, 1969; 31) тил фалсафасига оид қарашларида ўз ифодасини топган эди.
Прагмалингвистиканинг предметини аниқлашга бўлган илк уринишлардан бири Г.Клаусга тегишли бўлиб, унинг эътирофича, прагматика лисоний белгиларни (Z) яратувчи, узатувчи ҳамда қабул қилувчи шахслар (М) ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фандир (Ш.Сафаров.2008: 58). Шу асосда коммуникатив акт, мулоқот вазияти, мавзуси ва мақсади, мулоқот иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари, этикаси, индивидуал характеристикаси каби масалалар прагматиканинг марказий тушунчаларига айланди (Азнаурова, 1988; 38).
Прагматик таҳлил социолингвистика билан узвий алоқадорликка эга бўлиб, ушбу алоқадорлик инсоннинг кишилик жамиятида яшаши ва ундан маълум бир андозалар олиб, ижтимоий муҳитга мос тарзда ҳаракатланиши ҳамда турли социал вазифаларни бажариши орқали юзага келади. Ҳар қандай шахс ўзи бажариб турган ижтимоий вазифага мувофиқ бўлган лисоний воситалар ва меъёрларга таяниб сўзлаш мажбуриятига эга бўлади. Бундай нутқ социал хосланган нутқ бўлиб, у маълум ижтимоий вазифа, касб, ҳунарга ихтисослашганлиги билан характерланади (Ҳакимов, 2013; 68).
Шунинг учун ҳам маълум соҳа вакилларининг нутқи ва мулоқоти социолингвистика учун ҳам, лингвопрагматика учун ҳам аҳамиятлидир. Хусусан, сиёсатчилар, тиббиёт ходимлари, ҳарбийлар ва шу каби алоҳида соҳа вакилларининг мулоқотида қўлланиланадиган лисоний бирликларни муайян бир тил доирасида ва тиллар қиёси асосида ўрганишга бўлган қизиқиш айниқса кейинги ўн йилларда кескин ошганлиги кузатилади (Михалёва., 2004; Сейранян, 2016; Ибрагимова, 2017).
Шифокорлар мулоқот фаолиятини алоҳида тиббий дискурс сифатида тадқиқ этишга қизиқиш ҳам шу йиллар мобайнида кескин ошганлигини қайд этиш мумкин. Хусусан, ушбу илмий изланишларда тиббий дискурс ўзига хос стратегия ва тактикага эга яхлитлик эканлиги (Барсукова, 2007), шифокорлар нутқнинг компетенциялари ҳамда лисоний ва нолисоний воситалари (В.В. Жура. Дискурсивная компетенция врача в устном медицинском общении. АКД. Волгоград, 2008), коммуникатив-прагматик характери (Кристина, 2016) муҳокамасига алоҳида эътибор берилади.
Умуман, шифокор ва беморнинг мулоқотига асосланган тиббий дискурс таҳлилида С. Левинсон (Levinson, 1987; 139) томонидан ишлаб чиқилган хушмуомалалик модели, Е. Гоффман (Goffman, 1967; 33-48) томонидан ишлаб чиқилган “юзма-юз мулоқот” концептуаллашуви тамойилларига алоҳида эътибор берилади. Тиббий дискурс соҳаси билан шуғулланган айрим тадқиқотларда ҳамшира-бемор нутқи (Spiers, 1998; 74), педиатрик нутқ (шифокор-ота-она ва бола ўртасида уч томонлама мулоқот алмашинуви таҳлили) (Aronsson, Rundström, 1989), касалхоналар бўлимларида вербал ўйинлар таҳлили (Grainger, 2002; 75) ва тиббий амалиёт ўтаётган талаблар билан беморларнинг “юзма-юз” мулоқотлари каби масалалар ҳам фаол муҳокама қилинади.
Инглиз ва ўзбек тиббий дускурсларини қиёсий ўрганишнинг зарурати ҳам ушбу муаммоларни илмий ўрганиш билан узвий боғлиқдир. Шунингдек, ушбу мулоқотнинг ўз прагматик хусусиятига кўра, “...сўзловчининг майлини, бировни ёки бирор нарсани ёқтиришини, норозилигини, ҳайратини ва бошқа руҳий туйғулари”дан (Ш.Сафаров. 2008; 59) дарак бериши ва бундай руҳий боғланиш орқали олинадиган ахборотнинг шифокор-бемор муносабатида алоҳида аҳамият касб этишига илмий баҳо бериш ҳам ана шундай заруриятлардан биридир.
Шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда хорижий ҳамкорликларга кенг имкониятлар яратилиши ҳам чет тилларини анъанавий ўқитишга нисбатан самаралироқ усулларни ишлаб чиқиш, айниқса, соҳавий йўналишларда ўқитишни йўлга қўйишни талаб қилмоқдаки, ушбу талабни қондириш ҳам ўзбек хорижий тилшунослиги олдига қўйилган кечиктириб бўлмас вазифалардандир. Инглиз ва ўзбек тиббий дускурсларнинг қиёсий тадқиқи юртимизда юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг коммуникатив усулларини ишлаб чиқиш, инглиз ва ўзбек тилларининг тиббий луғатларини яратиш каби масалалар ижросини таъминлашда муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин.
Мулоқотнинг бошқа ижтимоий турлари сингари тиббий дискурс ҳам сўзловчи ва тингловчи иштирокида юз бериши ҳамда лисоний бирликлар билан бирга инсон тана аъзоларига хос имо-ишора каби нолисоний воситаларнинг ҳам мулоқотнинг муҳим таркибий қисми сифатида қатнашиши билан характерланади. Мулоқотнинг вербал ва новербал воситаларнинг бундай ҳамкорлиги шифокор – бемор муносабати, ҳамкасблар, тиббиёт олийгоҳларида талаба ва ўқитувчи мулоқотларида, дорихона ва харидор муносабатларида фаол қўлланилади.
А. Пивоварчикнинг қайд этишича, даволаш назарияси, усуллари, восита ва технологиялари, профилактика, реабилитация воситалари, соғломлаштириш, ҳаётни сақлаб қолишга оид тавсиялар, даволовчи ва даволанувчи ўртасидаги суҳбат жараёнларида фаол қўлланиладиган тиббий атамаларга асосланган мулоқот тиббий дискурснинг асосий моҳиятини тақозо этади (Пивоварчик, 2018; 147-156). Е.И. Голованова эса тиббий дискурсни фармацевтик, терапевтик, клиник каби субдискурслардан ташкил топадиган яхлитлик сифатида тадқиқ этишни тавсия қилади (Голованова, 2013; 32–35).
Ушбу мулоҳазалар мулоқотнинг бошқа ижтимоий типлари сингари тиббий дискурсни субдискурслар бўлиб ўрганиш орқали мулоқотнинг мазкур соҳавий турига янада чуқурроқ кириб боришга интилиш кенг тус олаётганидан дарак беради. Бундай “аралашув”дан кўзланган асосий мақсад, тиббиёт соҳаси вакилларининг лисоний компетенцияларига алоқадор масалаларни ҳар томонлама илмий ўрганиш орқали тиббий кадрларни тайёрлашда, уларнинг фаолиятларини ташкил қилишда самарали бўлган лингвистик тавсияларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилишдир.
Ж.Н. Макушева ва М.Б Ковалёваларнинг эътирофига кўра, тиббий дискурс тадқиқида оғзаки мулоқот билан бирга илмий мақола, монография, обзор, тезис, маъруза сингари ўзига хос жанрлардан иборат ёзма дискурс ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Оғзаки дискурсинг иштирокчилари шифокор- бемор, шифокор – амалиётчи талаба, шифокор – ҳамшира, доришунос – мижоз, каби жуфтликлар иштирокидаги мулоқотлар орқали намоён бўлса, ёзма дискурснинг етакчиси илмий даражали ёки юқори малакали шифокор, истеъмолчилари эса ёш шифокорлар, талабалар ва зиёли қатламга мансуб мижозлар бўлиши мумкин (Макушева, Ковалёва, 2014; 108-115).
Манбаларда билдирилган ушбу мулоҳазаларга таянган ҳолда, инглиз ва ўзбек тиббий дускурсларнинг қиёсий тадқиқини оғзаки дискурс билан боғлиқ ҳолда амалга оширишни лозим топдик. Бундай танловнинг сабабларидан бири инглиз ва ўзбек тиббий дускурсининг муқаддам қиёсий тадқиқ этилмагани бўлса, иккинчиси оғзаки дискурснинг кенгроқ кўламда фикр юритиш имконига эгалигидир. Диссертациялар ҳажмига қўйилган талаб оғзаки дискурснинг барча ички типларига алоҳида тўхталиш имконини чеклайди, шу боис, тадқиқот жараёнида шифокор – бемор мулоқотига алоҳида урғу берилгани ҳолда, бошқа жуфтликларга қиёсий баҳо бериш билан чекланишга қарор қилинди.
Тиббий дискурс таҳлилида эътиборга молик бўлган жиҳатлардан бири хушмуомалаликдир. Ҳар қандай соҳага оид мулоқотнинг муҳим шартларидан бўлган хушмуомалалик тиббиий дискурсда муолажа қудратига эгалиги билан алоҳида қиймат касб этади. Хушмуомалалик ёш, жинс, касб-кор каби ижтимоий ва нутқ одоби мезонлари талабига мос бўлган вербал ва новербал воситаларни мулоқот мақсадини рўёбга чиқариш одобидир. Унинг ибтидоси саломлашиш одоби бўлса, кейинги ривожи сўрашиш ва мулоқот мақсадни маълум қилиш одоби билан боғлиқдир. Ҳар иккала вазиятда тилнинг вербал ва новербал воситаларидан одоб доирасида фойдаланиш хушмуомалалик самарасини таъминлайди.
Нутқ одоби, хушмуомалалик узоқ ўтмишдан буён олимларнинг диққат марказида бўлиб келаётган бўлса ҳам, бу борада билдирилган аксарият фикрларда сўз қўллаш одоби, сўзнинг таъсир қудрати каби масалаларга алоҳида эътибор бериб келинади. Хусусан, Анатол Франснинг: “Сўз ёвузликни яксон қилувчи, қалъаларни йиқитувчи кўзга кўринмас қуролдир” (Вороцов, 1981; 221) деган фикри, Алишер Навоийнинг: “Сўзни кўнгилда пишқормагунча тилга келтирма, ҳар неким кўнгулда бўлса, тилга сурма” деган ўгити (Дадабов, 2004; 6-11) вербал воситаларнинг таъсир доираси, улардан ўринли фойдаланиш одобига бўлган эътибордан дарак беради.
Тиббий дискурс жараёнида лисоний воситаларнинг тутган ўрнига замонавий тилшуносликда ҳам алоҳида эътибор бериб келинади. Хусусан, О.И. Максименко ва С.В. Шурипаларнинг ишида инглиз ва корейс тилидаги тиббий атамалар деривацияси ва лисоний адаптациясининг муҳокама қилиниши (Максименко, 2015; 112-118); О.А. Шестикованинг ишида эса замонавий Европа тиббий дискурснинг шаклланишида лисоний ва нолисоний трансформациянинг тутган ўрнига эътибор қаратилиши (Шестикова, 2014) шулар жумласидандир.
Тил мулоқот воситаси сифатида воқеланганда дикурснинг тўлақонли бўлиши учун нафақат лисоний, балки нолисоний воситаларга ҳам эҳтиёж сезилади. Ушбу эҳтиёж эътиборга олинган ҳолда, Г. И. Тоирова “лисоний ва нолисоний омилларнинг мулоқот жараёнида биргаликда мураккаб бир ҳодиса сифатида талқин этиш” ғоясини илгари суради (Тоирова, 2017).
Дарҳақиқат, муайян мақсад, манфаат ёки самарадорликни кўзлаб амалга ошириладиган мулоқот жараёнда тил бирликлари турли xил вaзифa ва мақсадлaрни ифода этувчи новербал воситалар билaн пaрдoзлaйдигaн ҳoлдa воқеланади. Хусусан, юз тузилишда мудҳишлик ёки ҳаддан ортиқ жиддийлик бўлган ҳолатда мулоқотга киришилганда суҳбатдошда эҳтиёткорлик, ҳадик, хавотир ва ишончсизликнинг уйғониши, аксинча ёқимли табассум, жилмайиш, керакли ўринда сукут сақлаш ва суҳбатдошни юз-кўз ишоралари билан қувватлаш каби икки вазият таққосланганда бу воситаларнинг таъсирини аниқроқ тасаввур қилиш мумкин.
Мулоқот жараёнида фаол бўлган ана шундай новербал воситалардан бири табассум бўлиб, у суҳбатдошга нисбатан ижобий муносабат, мулоқот ўрнатишга мойиллик ва қизиқишни акс этувчи дастлабки воситалардан бирини тақозо этади. В.Е. Голдин таъкидлашича, табассум ижобий муносабатнинг табиий ва физиологик намойиши бўлиб, у турли маданий гуруҳларда ҳар хил шакл ва даражадаги “кулиш”лар сифатида намоён бўлса-да, ушбу восита ижобий таассурот уйғотишга хизмат қилади ( Голдин, 1995; 32).
Шу нуқтаи назардан қаралганда, хушмуомалаликнинг ушбу воситаси ҳар бир халқ ёки маданиятнинг ўзига хос кўрсаткичи бўлиши билан бирга, умумий вазифали экани билан ҳам характерланади. Мисол учун, Америкаликлар кенг, "ёрқин" табассумга эга эканлиги билан бошқа маданиятлардан ажралиб туриши, Европа халқларида эса табассум ҳар доим ҳам бир хилда қабул қилинавермаслиги, Шарқ маданиятида эса ҳатто эътироз ва рад этишларда ҳам бу воситадан унумли фойдаланилиши унинг ўзига хос жиҳатларидан дарак беради. Шундай бўлишига қарамасдан мулоқотнинг самарали кечимини таъминлашга қаратилган табассум суҳбатдошга ижобий муносабат, мулоқот қилишга мойиллик ва қизиқишга ишора қилувчи восита экани билан муштарак вазифалидир.
Албатта, ҳар қандай новербал восита биринчи навбатда, мулоқот вазияти ва мақсади билан боғлиқ ҳолда фаоллашади. Бинобарин, хушмуомалалик турли мулоқот вазияти ва мақсадлар билан боғлиқ ҳолда ўз татбиғига эга бўлади. Хусусан, тўй-тантанада ҳам, аза маросимларида ҳам хушмуомалаликдан фойдаланилади. Лисоний ва нолисоний воситалар танлови ва уларнинг бир-бири билан мувофиқлашуви ва жамият томонидан қабул қилинган тамойилларга асосланган мулоқотни ташкил топишида коммуникатив вазият бошқарувчи куч сифатида иштирок этади. Коммуникатив вазиятга хос етакчилик мулоқот мақсадини ҳам ўз измига буйсундиришида ҳам намоён бўлади.
Мулоқот жараёнининг умумий ва миллий новербал воситаларидан яна бири сукут бўлиб, у сўзловчини тингловчига, тингловчини эса сўзловчига айланиш хусусиятига эгалиги билан характерланади. Ўзбекона нутқ одобида эса ушбу восита ўринсиз ёки бемаъни савол ёки таклифга сукут билан жавоб бериш, уни эшитмаганга олиш, суҳбатни бузмаслик каби юксак маданият намунаси сифатида иштирок этади (Юлдашева, 2020; 131-141).
Мулоқотнинг мақсади “фаолликни мақсад сари йўналтирган ҳолда, фикрни шакллантирувчи, унинг ифода режаси ва схемасини белгиловчи мотивацион асос” воситачилигида шаклланади (Лурия, 1979; 276). Мотив ва мақсад ҳамкорлиги эса фикрни сўздан жумла томон ривожлантирувчи ижтимоий базис ва усқуртма (Грайс,1985; 36) вазифасини ўташида намоён бўлади. Коммуникацияни лисоний белгилар воситасида бажарадиган «ахборот – маъно ҳамкорлиги» деб таърифланишида ҳам ушбу изчиллик назарда тутилади (Яковлев, 2006;10).
Шунинг учун ҳам мулоқот мақсади орқали оддийгина ахборот алмашиш эмас, балки ахборот узатиш орқали суҳбатдошга таъсир ўтказиш, уни бирор нарсага ишонтириш, бўйсундириш, ҳаракатга ундаш кабиларнинг назарда тутилиши таъкидланади (Сафаров, 2008; 58). Ана шундай мураккаб изчиллик ва уйғунликларга асосланувчи мулоқот жараёнини ташкил қилишнинг муҳим шарти нутқ одоби, маданиятидир. Нутқ маданиятини тақозо этувчи лисоний ва нолисоний бирликлар эса О.А. Шестикова таъкидлаганидек узоқ ўтмиш ва замонавий давр ўртасидаги трансформацион изчилликка асосланади (Шестикова, 2014: 13).
Нутқ маданиятига оид кўплаб тадқиқотлар олиб борилган бўлса-да, унинг соҳалар билан боғлиқ томонларига сўнгги йилларда эътибор берила бошланди. Хусусан, Н. Маҳмудовнинг “Ўқитувчи нутқ маданияти” (Н. Маҳмудов, 2005), М. Маҳмудов, Н. Нопўлатов,С. Ҳасановларнинг “Юристнинг нутқ маданияти” (Маҳмудов, 2005) каби дарслик ва қўлланмалари шулар жумласидандир. Тиббий дискурснинг инглиз ва ўзбек тилларидаги қиёси асосида орттирилган тажрибалар келажакда “Шифокорларнинг нутқ маданияти” номли қўлланманинг яратилишига ҳам асос бўлиши мумкин.
Манбаларда дискурс лисоний белгини шакллантирувчи когнитив механизми сифатида, когнитив-коммуникатив жараён маҳсули ва жамиятнинг металингвистик фаолияти натижаси сифатида ҳам талқин қилинади (Алексеева Л.М., Мишланова С.Л., 2002; 88). Дискурснинг ушбу тавсифларида лисоний шахс фаолиятининг соҳавий ихтисослашуви вербал воситачи сифатида ҳам баҳоланади. Бу нуқтаи назарга кўра, лисоний шахснинг муайян соҳа билан доимий боғланиши унинг лисоний фаолиятида ушбу соҳага оид касбий ва илмий дискурснинг устуворлигини таъминлайди. Шулардан келиб чиқиб, касбий дискурс қуйидаги уч кўрсаткич асосида даражаланади: 1) дискурснинг вазият билан боғлиқ хусусияти, яъни, маълум соҳадаги мутахассислик / касбдаги фаолияти; 2) дискурс иштирокчисининг махсус маълумоти; 3) атаманинг маъносини ўзлаштириш.
Дарҳақиқат, касбий дискурс учун мулоқот вазияти, муҳити билан алоқадор атама ва тушунчаларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўзлаштириш ва улардан самарали фойдалана билиш касб соҳибининг фаолият доирасида тутган ўрни ва мавқейини белгилайди. Шунингдек, касбий дискурс малакаси соҳага қизиққан ҳолда унга оид адабиётлар билан яқиндан танишган, унинг билан узоқ муддат боғлиқ бўлган, мутахассисларнинг муҳокама ва мунозараларида бевосита ёки билвосита иштирок этган лисоний шахсларда ҳам муайян даражада шаклланган бўлиши мумкин. Масалан, айрим ҳолларда тажрибасиз шифокорга нисбатан тажрибали беморнинг тиббий дунёқараши чуқурроқ ва кенглиги кузатилади.
Тиббий дискурс ёзма ва оғзаки, жанрлар талабига монанд ҳолда монолог ва диалог шаклли ва илмий услуб устувор бўлган, ҳуқуқий жиҳатдан гиппакрат қасами билан шартланган, яъни ўрни билан расмий, суҳбатдошлар даврасига мослашувчан, оммавий ва миллий одоб-ахлоқ қоидалари, хушмуомалаликнинг вербал ва новербал воситаларини ўзида мужассамлантирган, масъулиятли ва умидбахш бўлиши лозим.
Шифокор билан мулоқотга киришадиган шахс энг аввало саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга ечим илинжини кўзлайди. Баъзан муаммони очиқ айтишга тортингани ёки ҳадиксирагани ҳолда, ўзгага ҳавола тарзда ошкор қилиши мумкин. Бундай вазиятда шифокор руҳшунослик маҳоратини ишга солиб, ҳақиқатни юзага чиқариши ва тиббий маслаҳат беришига тўғри келади. Муаммо ҳаёт учун ўта хавфли бўлган вазиятда эса унинг виждон амри билан масъулиятни ўз зиммасига олиши ва хушмуомалалик билан умидбахш бўлишини талаб қилади.
Бирор нутқий ифодани ёки услубий воситани танлаш кўп жиҳатдан инсоннинг жамиятдаги фаолиятига боғлиқ бўлади. Зотан, маълум нутқий шаклларни муттасил такрорланиши “нутқнинг ахлоқий стереотиплари” сингари андозали қурулмаларни хотирадан мустаҳкам ўрин олишига сабаб бўлади. Уларни керак вазиятларда қайта тиклаш, тегишлисини танлаган ҳолда мақсадга эришиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади (Иссерис, 1999; 20). Коммуникатив жараёнда ана шундай объектив ва субъектив омилларнинг мувофиқлашуви мулоқот иштирокчиларининг бир-бирини тушунишини таъминлайди (Сафаров, 2008; 66).
Тиббий дискурс тавсифида шифокор – беморларнинг бир-бирини тушунишини таъминлайдиган ана шундай объектив ва субъектив омилларни аниқлаш муҳим масалалардан биридир. Кохен Кол ҳамда Р. Нэйбурларнинг тиббий дискурс билан алоқадор изланишларида (Бургун, 1991; Ротер,1987) ушбу омиллар социологик сўровномалар ўтказиш орқали: 1) шифокор – бемор ўртасидаги мулоқот жараёнида шифокор томонидан беморнинг жинси, ёши, ижтимоий мавқеи каби коммуникатив стратегия ва мулоқот кечимига таъсир этувчи факторларнинг эътиборга олиниши, 2) ушбу мулоқот кечимида бемор тингловчи сифатида иштирок этгани ҳолда, ўз саломатлиги ҳақида муфассалроқ маълумотга эга бўлиши уларнинг бир-бирини тушунган ҳолда, қониқиш ҳосил қилиши ва соғайишини тезлаштиришга хизмат қилиши қайд этилади.
Бизнингча, бу кўрсаткичларни шифокор ва бемор мулоқоти кечимига алоқадор бўлган универсал кўрсаткич сифатида қабул қилиб бўлмаса-да, тиббий дискурс таҳлилида сўровномага асосланган аналогия, қиёсий фикрлаш учун маълумот сифатида қабул қилиш мумкин. Чунки, шифокор ва беморларнинг бир-бирига таъсирини аналитик ва микроаналитик таҳлиллар ёрдамида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бундай таҳлилда бир томонлама (яъни шифокорнинг беморга таъсири) эмас, балки мулоқотнинг ҳар икки томонига хос ижтимоий мавқейидан бошлаб, миллий менталитети, диний эътиқоди, ижтимоий аҳволи, оилавий ҳолати, психологик вазият ва ҳатто темпераментини ҳам қамраб олиш мумкин бўлади.
Шифокор ва бемор мулоқоти бўйича тиббий ёндашувлар асосида, психологик мақсадларни кўзлаб кўплаб сўровномалар амалга оширилган. Аммо, уларнинг аксарияти шифокор ва бемор мулоқоти кечимига эмас, беморнинг даволаниш жараёнида шифокорларнинг таъсир даражаси, улар томонидан қўлланган даволаш усулларининг самарасига эътибор қаратилган.
Тиббий мулоқотга тилшунослик нуқтаи назардан ёндашиш эса мулоқот кечимидаги лисоний бирликлар танлови, нутқнинг когнитив асослари ҳамда нутқ таркибининг миллий-маданий, лингвомаданий, синтактик-семантик хусусиятларига эътибор қаратишни талаб қилади.
Бундай талқиндан кўзланган мақсад эса “тилни қуруқ структура сифатида эмас, балки жонли мулоқот ва коммуникацияга асосланган очиқ система сифатида ўрганувчи, жамият, инсон, маданият, руҳият кабилар билан узвий алоқадорликда таҳлил этувчи, инсонни тил ичида ёки тилни инсон ичида таҳлил этишга йўналтирилган қарашлар, ғоялар ва таълимотлар мажмуи” бўлган антропоцентрик парадигма талабларида талқин этишдир ( Раҳимов А, 2012; 20-25). Шифокор нутқининг, айниқса, беморга қаратилган нутқнинг касбий бурч талаб қилинганидек, содда, умидбахш, ҳиссий туйғулардан холи, жиддий ва ишончли ҳамда касаллик ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот олиш мақсадига қаратилгани, таҳлилий характерли экани билан бошқа касбий нутқлардан фарқланиши ҳам шундай ёндашувни талаб қилади.
Тил ва жамият, жамият ва тил ўртасидаги муносабатлар нутқнинг турли диалектик шакллари, турли соҳа вакилларига хос бўлган нутқ муомалалари, ёш ва жинс билан алоқадор нутқий муносабатларнинг алоҳида дискурс сифатида тадқиқ этилиши (Фэрклаф, 1985; ван Дейк, 1995, 1997; Водак,1999) шифокор ва бемор, тиббий маслаҳатлар, тиббиёт олий ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш тизимларида фаолият олиб борадиган ходимларнинг мулоқот жараёнлари мажмуидан иборат тиббий дискурсни ҳам алоҳида объекти сифатида ўрганишга ундайди.
Ван Дейк таъкидлаганидек, ҳар қандай дискурс жамият аъзоларининг мулоқот шакли бўлиб, у маданий доирада чекланган ижтимоий контекстлар орқали ўз ижтимоий таркиби ва қийматига эга бўлади (ван Дейк, 1987; 32-33). Дарҳақиқат, бошқа соҳавий дискурсларга нисбатан атамалогик базасининг халқаро миқёси билан фарқланмаси, ушбу ижтимоий-маданий чегарадан тамомила чиқиб кета олмайди. Зотан, тиббий дискурс ҳам улар сингари ўзи хизмат кўрсатаётган халқ тилига асосланади ва ушбу халқнинг манфаатларини ифода этади.
Бундай алоқадорликлар дискурс таҳлилида ҳам мавжуд бўлиб, интерактив ижтимоий-лингвистик ёндашувдан фойдаланган ҳолда, иштирокчилар нутқини тавсифловчи ўхшашликларни ифодаловчи кичик бирликлар ёки эпизодларга ажратиш (ван Дейк; 1995) амалининг барча таҳлилларда кенг қўлланиши шундан дарак беради. Мазкур эпизодларга сўроқ қўйиш, ҳикоя ёки тингловчини ҳамкорликка чорлаш каби нутқий стратегияларнинг киритилиши жиҳатдан ҳам улар муштаракдир.
Бундан ташқари, ўзаро таъсир қилувчи ижтимоий-лингвистик нутқ талқинида индивидуал нутқ соҳиблари ҳақида маълумот бериш ва уни кенгроқ институционал ва ижтимоий-маданий доирага боғлаш орқали таҳлил этиш ҳам дискурслар таҳлилида самарали саналади. Ушбу усуллар ҳамкорликни таъминловчи мулоқотни қўллаб-қувватлайдиган ёки "нутқдаги ҳамкорлик" ни яратишга имкон берадиган мулоқот вазиятини яратишга хизмат қилиши мумкин (Водак, 1996).
Тиббий дискурс таҳлилида ушбу этнографик ёндашувнинг аҳамияти эса нутқнинг ўзаро таъсирини таҳлил қилиш (масалан, шифокор ва бемор муносабати) муайян ижтимоий муҳит (масалан, оилавий клиника) билан боғлиқ ҳолда ва кузатилган ва қайд этилган мулоқот намуналарини ўрганиш имконини яратишда намоён бўлади. Шифокор ва бемор мулоқоти ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганилганда шифокор томонидан беморга ижобий таъсир ўтказиш даражаси эътиборга олинади. Сиёсий нутқ нуқтаи назаридан эса у кучлар номутаносиблигини акс эттиради (Фишер, 1990; Боден, 1985; Водак 1996, 1999). Мазкур мулоқотнинг тарихий асоси эса вақт ўтиши билан муносабатларнинг ўзгаришини (масалан, институционал ва ўзаро боғлиқликни) кўрсатиши мумкин (Фэрклаф, 1997; Хелман 1994; Водак,1999). Маданий жиҳатдан тиббий мулоқот алоҳида ижтимоий-маданий қадриятлар ва эътиқодлар ҳосил қилган (Андари, 2003; Фишер 1991; Клейнман, 1980; Поллард, 1999; ван Дейк, 1995, Водак, 1999) дискурс сифатида намоён бўлади.
Шифокор ва беморнинг мулоқотини ўрганишга қаратилган дастлабки уринишларда нутқнинг таркибий ва семантик жиҳатларига эътибор қаратишган (Кассел,1976). Кейинги тадқиқотлар шифокор интервьюсида унинг доминант ролига қаратилган (Эпштейн, 1993; Корделла,1989). Тиббий дискурсдаги яна бир парадигма бемор нутқи таҳлили, бемор ва шифокор муносабатларига асосланган тиббий мулоқот моделлари таҳлилига бағишланган (Дрю 2001; Ротер 2000; Стиверс, Heritage 2001 ; Томпсон,1998).
Мазкур соҳага оид Ғарбда кўплаб тадқиқотлар олиб борилган бўлса-да, шифокор ва бемор мулоқотида гендер муносабатлар, шахснинг ёши, ёш билан боғлиқ ўзгарувчанлик, беморнинг миллий-маданий муҳити ва ижтимоий ҳолатининг таъсири каби жиҳатлар ҳали етарлича ўрганилмаган. Кенг қамровли тадқиқотлар олиб борган Онг шифокор-бемор мулоқотининг: 1) шахслараро яхши муносабатларни яратиш, 2) ахборот алмашиш мақсади, 3) даволаш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш (Онг, 1995) каби учта мақсадни аниқлаган.
Даволаш сингари тиббий мулоқотнинг ўзига хос усулларини танлаб шакллантирилиши, бошқарилишида ҳам шифокор тажрибасига асосланилади. Шунинг учун ҳам кўплаб вазиятларда шифокорлар ҳаётий тажрибаларига асосланиб бемор билан самарали мулоқотга киришади (Мишлер, 1984). Тажрибага асосланган ёндашув ўз ичига кўз билан алоқа ўрнатиш, беморнинг ички ҳиссиётларини юзага чиқариш, маълумотга турлича изоҳлаш орқали диққатни жалб қилиш, вазиятга қараб сукунат сақлаш ва новербал мулоқотдан унумли фойдаланиш, тинглаш каби эмпатик методларни қўллаш орқали беморлар билан яхши шахсий муносабатлар ўрнатиш усуллари киради.
Бундан ташқари бемор етказаётган ҳар қандай маълумотга рағбатлантирувчи жавоблар бериш ҳамда маълум вербал ёки новербал (ҳим, эҳ, оббо, афсус, яхши) бирликларидан фойдаланишга ҳам кенг эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади (Бенсинг, 1991; Онг,.1995). Шифокорлар томонидан қўлланилган турли консулътатив мулоқот услубларини ўрганган Довсет беморларга тиббий мулоқот услубга турлича ёндашиш самараси сезиларли даражада яхшиланганлигини аниқлаган (Доусетт, 2000).
Шахслараро муносабатлар учун қулай муҳитни яратиш шифокорнинг юқорида санаб ўтилган эмпатик усулларини рад этиши ёки ишга солмаслиги нафақат мулоқот кечими, балки даволаш самарасига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шунинг учун ҳам шифокор тинглаш, маълумот етказиш, савол бериш жараёнида вазиятга мос вербал ва новербал мулоқот усулларига мурожаат этишади. Шифокор ва бемор ўртасида ахборот алмашиш икки томонлама жараён бўлиб, бунда бемор етказаётган ахборот таҳлил қилинади, ўрганилади, мулоҳаза қилинади, шифокор ахборотига эса баъзи ҳолатларда аниқлик киритилади ёки бевосита қабул қилинади. Мулоқот жараёнида шифокорлар ташхис қўйиш учун беморларидан қанча кўп маълумот олишса, ташхис қўйиш шунча енгиллашади. Бунинг учун беморлар ҳам мулоқотга киришишда ва маълумотларни етказишда аниқ белгиларни тушунарли тарзда тасвирлашлари талаб этилади.
Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатлар анъанавий равишда патерналистик муносабат бўлса-да, беморлар “қарор қабул қилиш жараёнида шифокор асосий масъулиятни ўз зиммасига олиши керак” (Онг, 1995: 95) деб ўйлашади. Бироқ тиббий дискурснинг иштирокчиси бўлган бемор ўз танасида кечаётган касалликни теран ҳис этган ҳолда, шифокорга аниқроқ маълумот беришнинг тўла-тукис ижро этилиши ҳам ушбу ҳамкорликни муваффақият билан якунланишини таъминлайди.
Тиббий дискурснинг кейинги лингвистик талқинларида тиббиёт ходимининг коммуникатив маданиятини, беморларга нисбатан ҳиссий компонентини ривожлантиришга эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилмоқда. Албатта, ушбу шартларни татбиқ этиш тиббиёт ходимларининг ижодий фикрлаш имконияти ошади, мулоқотда нутқ воситаларидан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантиради. Беморни рағбатлантирувчи коммуникатив амалиётлари ривожланади, унга ижобий таъсир этувчи саволларни шакллантириш малакаси ошади, ўз-ўзини назорат қилиш, вазиятни тўғри баҳолаш ва мослашиш кўникмалари ривожланади.
Тиббий дискурсда шифокор томонидан бериладиган саволлар таҳлили борасида ҳам қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан, М. Култард ва Эшби тадқиқотларида (Coulthard and Ashby, 1975) тиббий муолажага қаратилган саволларга эътибор берилган бўлса, Онг (Ong, 1995) эса саволлар шарҳига эътибор қаратади. Франкел (Frankel, 1984, 1990) ва Тен Хаведа (Ten Have, 1991) саволларни ўрганиш уларнинг асосий мавзуси бўлганлиги сабаб, улар шифокор ва бемор суҳбати акс этган сўровномаларни таҳлил этишади.
Шунингдек, улар беморнинг шифокор ҳузурига ташрифлари давомидаги саволларни таққослаш орқали мулоқотнинг самарасини таҳлил қилишади. Ушбу соҳада нашр этилган кўплаб асарларда (Култхард, Эшби, 1975, 1976; Кесс, 1984; Малхолланд, 1994; Рожолдова, 1999; Уэст, 1990) саволлар танлови мулоқотнинг самарали кечишини таъминловчи омил эканлиги ва муолажанинг кейинги босқичларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Олиб борилган мазкур тадқиқотларнинг вазифаси тиббий текширув ва бемор соғайишига йўналтирилган вербал омиллар таҳлили бўлиб, уларда касалликнинг аниқланиш давригача бўлган ҳолат, касалликнинг бошланиши ва ривожланиши, беморнинг ҳар бир ташрифидан кейинги жараёнлар кузатилган (Култхард, Эшби, 1975; Херитаж, Мейнард, 2006; 248).
Ушбу муаллифларнинг таъкидлашларича, шифокор беморнинг соғлиғи тўғрисида маълумот олишга қаратилган саволларни бериб, суҳбат назоратини ўз зиммасига олади, кўп ҳолларда бемор бериши мумкин бўлган қўшимча маълумотларга эътибор бермайди. Жонс ўз тадқиқотларида шифокорлар маълум ҳолларда беморнинг жавобларига қўшимча тарзда етказадиган "текшириб кўришга арзигулик" маълумотларига эътибор қаратмасликларини аниқлаган (Джонс, 2001).
Уэстнинг таъкидлашича, шифокорлар мулоқот жараёнини савол бериш орқали бошлашади, аммо маслаҳат (консультация) жараёнида бериладиган саволларнинг кўпчилиги беморга тегишли бўлади (Уэст, 1984). Бунга сабаб беморнинг берилган консультацияга ишончсизлиги, маслаҳатдан қониқиш ҳосил қилмаганлиги, шифокор нутқининг ишончсиз янграши, мулоқот жараёнида беморнинг эътиборсизлиги, мулоқот жараёнини шифокор томонидан тўлиқ бошқарилмаслиги каби омиллар сабаб бўлиши мумкин. Бунда шифокорнинг нутқ маданияти муҳим аҳамият касб этади.
Албатта, нутқ маданияти шахснинг ижтимоий мавқейи, миллий маданияти, мулоқот тажрибаси орқали шаклланади. Шунинг учун ҳам тиббиёт ходимлари шифокор ва бемор мулоқотининг формал ҳамда умумий қабул қилинган хатти-ҳаракатлар, нормаларидан ташқари миллий- маданий жиҳатларга ҳам эътибор қаратишлари талаб қилинади. Шифокор ва бемор муносабатларида хулқ-атвор маданияти меъёрларига амал қилиш, хушмуомала бўлиш талаб қилиниши тасодифий эмас. Хушмуомалалик жамиятдаги мулоқотни самарали кечиши, давомли бўлишини таъминловчи асосий шартдир. Шу нуқтаи назардан нутқ маданияти, нутқ ахлоқига риоя қилиш тиббиёт ходимларининг асосий принципига айланиши лозим.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish