Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet9/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Doctor (M): Mr. Anderson, it’s a good thing you came in.
Patient (F): Yeah? I feel pretty awful.
Doctor: Well, it seems that you’ve come down with endocarditis. Do you know what that is?
Patient: I have no idea, but it sounds serious.
Doctor: It is. Basically, the lining of your heart is inflamed.
Patient: Oh, that’s bad. Can we treat it?
Doctor: Yes. I’ll start you on some antibiotics immediately. But this could have been avoided.
Patient: Really? How so?
Doctor: Well, you’ve had a sore throat for quite some time, haven’t you?
Patient: Yeah, but I figured it was just a cold.
Doctor: Definitely not. It’s caused by the strep virus. Normally, that’s an acute condition that we can knock out quickly.
Patient: Okay, but how did that cause my other condition?
Doctor: Untreated, the infection moves to your heart, which it appears to have done. And now we have to get rid of that infection before it causes lifelong complications.
Patient: Lifelong?
Doctor: Yes. Unfortunately, endocarditis can become a chronic condition. It can damage your heart, brain and liver.
Мазкур диалогда шифокорнинг Mr. Anderson тарзидаги мурожаати инглиз этикет нормаларига мос келади. Шунингдек, ҳар бир лисоний шахснинг жамиятда ўз ижтимоий роли ва вазифаси бор. Хусусан, тиббиёт ходимининг ижтимоий роли жамиятда соғлиқни сақлашга қаратилади.
Е.Ф. Тарасов ижтимоий ролни шахсга хос бўлган муайян ижтимоий хусусиятлар тўплами сифатида эмас, балки муайян позицияда бўлган шахсга фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва ҳуқуқларга қўйиладиган талаблар тўплами сифатида белгилайди (Тарасов Е.Ф., 1998; 30-34.). Шунга кўра, тадқиқотчи ижтимоий ролларнинг уч турини аниқлайди:
- статусга хос вазифалар;
- ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилувчи вазифалар;
- вазият билан боғлиқ вазифалар.
Статусга хос вазифалар одатда шахснинг жинси, ёши, миллати, касби ва шу каби доимий хусусиятларининг тўпламини (масалан, маълум бир ижтимоий қатламга, фуқароликка тегишлилик) қамраб олади. Ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилувчи вазифалар миллий-маданий хусусият касб этади. Шунингдек, вазият билан боғлиқ вазифалар одатда мулоқот жараёнида барча қатламга тегишли бўлган тил соҳиблари томонидан аниқ миллий-маданий хусусиятларда акс этади. Тиббиёт ходимининг статусга хос вазифаларига касбига оид билимга эга бўлиш ва уни намойиш этиш хос бўлса, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишда бемор билан мулоқот жараёнидаги профессионал жиҳатдан иш тута билиши саналади. Вазият билан боғлиқ вазифалар мураккаброқ бўлиб, тиббиёт ходимидан у билан мулоқотда бўладиган шахснинг ёши, гендер муносабати, ижтимоий мавқейи кабиларга мослашиш вазифаларини қамраб олади.
Мулоқот жараёнини тартибга солувчи ижтимоий ва тил нормалари миллий-маданий ўзига хос хусусиятларга эга. Бундан ташқари, маълум лингвомаданий ҳамжамиятга тегишли бўлган тил соҳибларининг коммуникатив кечимига миллий лисоний хусусиятнинг сезиларли даражадаги таъсирини кузатиш мумкин. Шунга кўра, ўхшаш коммуникатив вазиятларда турли хил коммуникатив маданият вакиллари турли хил воситалардан фойдаланган ҳолда, турли стратегиялар ва тактикаларни, бир-бирига яқин ҳамда тушунарли бўлган мулоқот услубларини амалга оширади. Бу жараён ҳар бир маданият вакилларининг мулоқот кечимини таъминловчи прагматик воситаларнинг фарқланишига боғлиқ тарзда қурилади. Бундан ташқари коммуникатив вазиятга мослашиш новербал муносабатларда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида новербал мулоқот миллий-маданий хусусият саналади. Е. Бенвенистанинг сўзларига кўра, новербал ифодаларга эга бўлмаган тилни тасаввур қилиш мураккабдир. Инглиз тилидаги шахсий исмлар, кишилик олмошлари (I, you, he, she, they) фақат ориентацион йўналтирилган вазифани бажариб қолмасдан коммуникатив вазиятга мослашиш маъноларига эга. Инглиз лингвомаданиятида иккинчи шахс бирлик ва кўплик учун қўлланиладиган “you” олмоши вазиятга мос тарзда ҳурмат белгиси сифатида, таҳқирловчи мурожаат сифатида ва шу каби қўлланишлари шу тилга хос лисоний ҳодиса саналади.
Н.И. Формановская таъкидлаганидек, нутқ қоидаларидаги “сиз”-формулалар “сиз” суҳбатдош билан мулоқотда бўлган ижтимоий роллардаги алоқаларни ўрнатишга ва қўллаб-қувватлашга, ижтимоий муносабатлардаги ўзгаришларни қайд этишга ва бир ёки бошқа хоҳлаган овозда мулоқот қилишга имкон беради. Ўзбек маданиятида суҳбатдошга "Сиз" деб мурожаат қилиш суҳбатдошга кўпроқ ҳурмат кўрсатишнинг бир тури саналади. Бирор шаклни танлаш вазиятга алоқадор бўлган шартлар билан боғлиқ. Булар қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
а) яхши танишишга ўтишда “Сиз” мулоқотига ўтиш мумкин. Бундай тезкор ўтиш ёшлар ёки маҳаллий аҳолига хос хусусиятга эга;
б) узоқ танишиш билан, муносабатлар дўстона бўлмаганда “сен” мурожаати қўлланилади;
в) айрим ҳолларда, ҳатто дўстона муносабатларда ҳам, “сиз” мурожаати ўрта ва катта авлод, интеллектуаллар орасида алоҳида ҳурмат белгиси сифатида сақланади;
г) расмий ёки норасмий шароитларда “сиз” нотаниш кишилар ўртасидаги мулоқотда ишлатилади;
д) расмий шароитда таниқли шахс билан “сиз” мурожаати қўлланилади;
е) одатда “сиз” адресатнинг ёши адресантникига нисбатан улуғроқ бўлганда қўлланилади.
Шундай қилиб, Н.И. Формановская ўз ишида “сиз” қўлланилишининг муқобил вариантини танлашни белгиловчи бир нечта омилларни келтиради. Ушбу омиллар умумлаштирилган формада кўринишнинг мураккаблиги сабабли боғлиқликларни келтириб чиқаради:
1) суҳбатдошларнинг танишув даражаси (номаълум, таниқли қабул қилувчи);
2) расмий / норасмий мулоқот муҳити;
3) мулоқотдошлар билан муносабатларнинг табиати (заҳира, мулойим, совуқ, дўстона ва бошқалар);
4) тенглик ёки тенгсизлик (ёшга, расмий мавқега, позициясига боғлиқ) (Формановская, 1988; 25).
Адресатга нисбатан касбий номинация, мансаб, лавозим ёки унвони билан мурожаат этиш кўпгина ҳолларда ёзма нутқда (расмий ҳужжатларда) ишлатилади. Оғзаки нутқда бу каби мулоқот воситаларидан фойдаланиш маълум ҳурмат кўрсатиш сифатида баҳоланади. Бундан ташқари, ўзбек маданиятида касбий номинациянинг миллий-маданий мулоқот жанри ўзига хос шаклланган. Мисол учун, олий таълим ўқитувчисига нисбатан “домла”, шифокорлик касби билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан “доктор”, бирор ҳунар соҳибига нисбатан “уста” каби мурожаат тил бирликлари қўлланилади. Масалан: Доктор, менга ёрдам берсангиз? Домла, менда бир савол бор ... Уста, машинамнинг овози ўзгариб қолди….
Н.И. Формановская таъкидлаганидек, нутқ қоидаларидаги сен-сиз-формулалар суҳбатдош билан мулоқотда бўлган ижтимоий роллардаги алоқаларни ўрнатишга ва қўллаб-қувватлашга, ижтимоий муносабатлардаги ўзгаришларни қайд этишга ва бир ёки бошқа хоҳлаган овозда мулоқот қилишга имкон беради. "Сиз" деб мурожаат қилиш суҳбатдошга "Сен "деб мурожаат қилишдан кўра кўпроқ ҳурмат кўрсатади. Бир ёки бошқа шаклни танлаш бир қатор шартлар билан боғлиқ:
а) яхши танишишга ўтишда Сиздан мулоқотдан Сенга ўтиш мумкин. Бундай тезкор ўтиш ёшлар ёки маҳаллий аҳолига хос хусусиятга эга.
б) узоқ танишиш билан, муносабатлар дўстона бўлмаслиги мумкин ва сиздан сенга ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди (Формановская Н.И., 1988);
Мазкур мулоҳазалар миллий-маданият, лингвомаданиятга боғлиқ ҳодиса саналади. Н.Н. Формановская келтириб ўтган ҳолатлар рус лингвомаданиятига хос ҳодиса сифатида баҳолаш мумкин. Ўзбек маданиятида “сен” ва “сиз” танлови нафақат ҳурмат юзасидан, балки ёш нуқтаи назаридан эътиборга молик ҳодисадир.
Мулоқот қурилиши турли нутқий актлар доирасида олиб борилади. Мазкур ҳодисалардан бири буйруқ гаплардир. Буйруқ гапларнинг (императив) шакли оддий формулада эмас, кўпинча одоб формулаларда ишлатилади, адресатга нисбатан буйруқ фаоллигини ошириш эмас, одатда маъно-мазмунга қаратилади. "Ассалому алайкум!". Омон қолинг!... Кечирасиз! .. Авф этинг! .. деярли йўқ қилинган импульсни кузатиш маъноси: Миннатдорчилик билдиришга рухсат беринг! .. Кетишга рухсат беринг! .. шу ва бошқа қоида формулалари ҳеч нарса талаб қилмасдан сўз нутқида ҳақиқий нутқни акс эттирадиган формал структурани ҳосил қилади. Буйруқ гаплардаги формулалар тўғридан-тўғри вазиятдан келиб чиқадиган талаб ҳисобланади. Буйруқ формуласи доирасида ўрганиладиган маслаҳат, таклиф, ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, бунда сўзловчи адресатни бирор ҳаракатни амалга оширишга ундаш маъноси юзага келади: Менга пиёлани узатиб юборинг, илтимос! .. Мен сизга дарҳол ўша ерга боришингизни маслаҳат бераман ...
Мулоқот жараёнини тартибга солувчи ижтимоий ва тил нормалари миллий-маданиятга хос хусусиятларга эга. Бундан ташқари, бирор лингвомаданий ҳамжамият вакилларининг коммуникатив хатти-ҳаракатига миллий хусусиятлар сезиларли даражада таъсир қилади. Шунга кўра, ўхшаш коммуникатив вазиятларда турли хил коммуникатив маданият вакиллари турли хил воситалардан фойдаланган ҳолда, турли стратегиялар ва тактикаларни амалга ошириб, ўхшаш коммуникатив ниятни амалга оширадилар. Бу турли коммуникатив маданиятлар соҳиблари ўртасидаги прагматик тахминларнинг фарқига боғлиқ. Ҳар бир маданиятда хушмуомалалик категориясига тегишли лисоний бирликлар мавжуд. Ўзбек тилида мазкур бирликларга марҳамат, илтимос, кечирасиз ва шу каби бирликлар нутқда мурожаат шаклларининг бир кўриниши сифатида ифодаланади. Мазкур бирликлардан марҳамат сўзининг изоҳига назар ташлаймиз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “марҳамат” сўзининг маъноси қуйидагича шарҳланади: Марҳамат. 1. Раҳм-шафқат юзасидан кўрсатиладиган илтифот, ҳиммат, яхшилик. Дўстларнинг марҳамати. 2. (ундов с.) Таклиф ёки розилик билдирувчи сўз. Қани тақсирим, тўрга марҳамат (ЎТИЛ, 2жилд, 549 б).
Л.С. Бейлинсон тиббиёт билан алоқадор мулоқот вазиятларини алоҳида дискурс сифатида тан олинишини ўзига хос асосга эгалигини таъкидлайди. Чунки, тиббиёт соҳасида фаолият юритадиган ходимлар алоҳида ижтимоий-профессионал гуруҳга тегишли саналади (Бейлинсон, Л.С., 2009; 16). Тиббиёт вакилларининг ижтимоий аҳамиятга эгалиги тиббиёт соҳасининг асрлар давомида ривожланганлиги, касб доирасидаги мулоқот жараёнида бошқа ижтимоий гуруҳлардан фарқ қилувчи қуйидаги жиҳатлари билан баҳоланади:
- тиббиёт ва дин ўртасидаги яқинлик натижасида юзага келган тиббиёт касбининг асосий хусусияти анъанага айланган ҳодиса (Гиппократ қасамини келтириш);
- мазкур ижтимоий-касбга оид ўзига хос белгиларнинг мавжудлиги (тиббиёт ходимларининг халат, униформа кийиши);
- тиббиёт этикаси каби касбга оид қадриятларга амал қилиниши (беморни безовта қиладиган ҳолатларни тинглаш, қон босимини ўлчаш, юрак уришини эшитиш ва ҳоказо);
- соҳасига оид пухталик билан ишлаб чиқилган атама ва атамалардан фойдаланиш;
- тиббий мулоқотни ташкил қилувчи турли типдаги махсус ифода усулларининг мавжудлиги (тиббий комиссия, шифокор маслаҳати, тиббий кўрик ва ҳоказо);
- коммуникатив мулоқотнинг маълум стандарт моделига, тартибига бўйсуниши ва амал қилиниши (тиббий мулоқотнинг турига боғлиқ).
Тиббий нутқ «шифокор-бемор» ўртасида соҳага оид мулоқот тушунилади. Тиббий дискурснинг ўзига хос умумий ва хусусий белгилари мавжуд бўлиб, қатор бошланғич ва иккиламчи жанрларни бирлаштиради. Бу, ўз навбатида, тиббиёт ходимининг коммуникатив компетентлиги, тиббиёт ходими ва бемор мулоқоти кечими, тиббий атамалар контенти, тиббий мулоқотнинг формал ифодаси, тиббий мулоқотнинг миллий-маданий хусусиятларини қамраб олади.
Мулоқот маданиятнинг мезонлари сифатида коммуникатив қобилият, коммуникатив йўналганлик, нутқий ифода имкониятларига эътибор қаратилади. Бирор соҳага оид мутахассиснинг мулоқот малакаси бошқалар билан мулоқот қилишда шахсий ва профессионал тажрибалар муҳим аҳамият касб этади. Чунки, шахснинг мулоқот маданиятининг шаклланиши унинг жамиятда муваффаққиятли фаолият олиб боришини таъминловчи воситалар қаторига киради. Шунинг учун ҳам профессионал фаолият доирасидаги коммуникатив компетентлик, шахсий коммуникатив компетентлик ва ижтимоий муҳитда ва жамиятдаги коммуникатив компетентлик турларини фарқлаш муҳим саналади.
Тиббиёт ходимининг коммуникатив компетентлигига ўз соҳаси доирасида махсус ва профессияга оид атамаларни тушуниш, ҳамкасаба ва соҳага алоқадор кишилар билан профессияга алоқадор мулоқот жараёнида фойдаланиш, вербал, формал (маълум графикалар, формулалар), новербал (мулоқот жараёнида маълум мимика, имо-ишораларни тушуниш ва қўллаш) воситалардан фойдаланиш, ҳамкасаба ёки бемор билан мулоқот жараёнида керакли сўзларни тўғри танлаш киради. Шунингдек, тиббиёт ходимининг мулоқот маданияти эмоционал ифода (суҳабатдошнинг новербал хатти-ҳаракатларини кузатиш ва унга нисбатан ҳис-туйғуни намойиш қилиш) шаклида ҳам кузатилади. Мазкур компетенциялар унинг ижтимоий шароитдаги фаолиятини ижобий таъминланишига замин яратади.
Ижимоий муҳитда шифокордан қуйидагилар талаб қилинади:
а) хушмуомалалик- мулоқот жараёнида ижтимоий ахлоқ доирасидаги сўз ва иборалардан фойдаланиш, новербал ифода усулларини (жилмайиш) қўллаш;
б) аниқлик- ҳар қандай ҳолатда ҳам қабул қилинган одоб-ахлоқ доирасида амал қилиши;
в) такт- шахсий ва хизмат доирасидаги мулоқот жараёнларида мақсадли юриш қилиш, яъни мулоқотдан керакли самара чиқариш учун вербал ва новербал ифода усулларидан унумли фойдаланиш, суҳбатдошнинг реакцияси ва муносабатини олдиндан ҳис қилиш;
г) одоблилик- ижтимоий муҳитда ва жамиятда амал қиладиган миллий-маданий, ахлоқ доирасидаги хатти-ҳаракатларга амал қилиш;
д) камтарлик ва соддалик- ҳар қандай вазиятда шахсий одоб-ахлоқ нормаларини сақлаб қолиш, мулоқотдошнинг ижтимоий мавқейидан қатъий назар бир хил муомалада бўлиш, ўзига хос бўлган ижобий имкониятлардан тўғри фойдаланиш;
е) мажбурият- берилган сўз ва ваъданинг устидан чиқиш, соҳа талабларини сўзсиз бажариш.
Тиббий дискурс умумжамоа онгида “соғлиқни сақлаш” тушунчасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу тиббий мутахассислар, тиббий муассасаларнинг вазифасини акс эттирувчи "соғлиқ" концептида ўз ифодасини топади. Тиббий дискурснинг амалий ифодаси соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган ташкилотлардаги оғзаки ва ёзма матнларда кўринади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish